Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Qashqadaryo viloyat prokuraturasining ishonch telefon raqami 75 228 10 07

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri








Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Красновни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял Генерального прокурора Российской Федерации Игоря Краснова.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


CHIROQCHI.UZ dan repost


CHIROQCHI.UZ dan repost


CHIROQCHI.UZ dan repost


CHIROQCHI.UZ dan repost
Чироқчи тумани прокурори ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди

Чироқчи тумани прокурори Жасур Турсунов Наврўз маҳалласида ёшлар етакчиси ҳамда мутасадди раҳбарлар  иштирокида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан учрашди.

Туман прокурори учрашувдан сўнг, маҳалладаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизими ҳолати ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича олиб борилган ишлар ҳамда электр трансформаторлари ҳолати билан танишди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press


QASHQADARYO TELERADIOKOMPANIYASI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"QASHQADARYO AXBOROTI" Energiya resurslarini tejash hamda energetika sohasi obyektlarini 2024-2025 yillarda kuz-qish mavsumida barqaror ishlashini ta’minlash maqsadidagi muhim chora-tadbirlar

#19nov #qashqadaryo_trk
📱Rasmiy telegram kanalimiz
👉
https://t.me/qashqadaryo_trk


QASHQADARYO TELERADIOKOMPANIYASI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"QASHQADARYO AXBOROTI" Ayni kunlarda "Xavfsiz hudud- dolzarb 50 kunlik" maxsus profilaktik tadbiri o‘tkazilmoqda.

#20nov #qashqadaryo_trk
📱Rasmiy telegram kanalimiz
👉
https://t.me/qashqadaryo_trk












QARSHI SHAHRI HOKIMLIGI dan repost
#Proflaktika

Bugun yurtimizda tadbirkorlik subyektlari faoliyatini qo‘llab-quvvatlash, ishbilarmonlik muhitini yanada yaxshilash, yashirin iqtisodiyotni oldini olish borasida keng ko‘lamli ishlar amalga oshirilmoqda.
Qashqadaryo viloyati soliq boshqarmasi, viloyat prokuraturasi xodimlari hamkorlikda tadbirkorlik subyektlarida bo‘lib, qonunchilikdagi yangiliklar yuzasidan tushuntirishlar berishmoqda. Ularning faoliyati duch kelayotgan savollariga javoblar qatarishmoqda.
Xarid qilingan mahsulotlar uchun onlayn nazorat kassa mashinasining chekini taqdim etish, ishchi-xizmatchilarni soliq hisobotlarida to‘liq aks ettirish, bank plastik kartasi orqali savdo qilishni rad etmaslik yuzasidan tushuntirishlar berildi.
Targ‘ibot tadbirlari davom etmoqda.

✍️ Qashqadaryo viloyati soliq boshqarmasi

Telegram | Facebook


Bosh prokuratura dan repost
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Россия Федерацияси Бош прокуратураси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг таклифига биноан, Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташрифнинг дастлабки қисмида делегация "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди ва Россия Федерацияси Бош прокурори И.Краснов Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Шундан сўнг, Россия Федерацияси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюриб, академиянинг фаолияти ва ходимларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш тизимида амалган оширилган ислоҳотлар билан танишди.

Ташриф доирасида жорий йил 20 ноябрь куни икки давлат назорат органлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўз ҳамкасбини қутлагани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон ва Россия Бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари серқирра ва динамик тавсифга эгалигини қайд этди.

Учрашув давомида Россия делегацияси вакилларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида, шунингдек Ўзбекистон прокуратура органларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Дўстона ва конструктив мулоқат доирасида ҳамкорликнинг жорий ҳолатини муҳокама қилдилар ҳамда идоралараро алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

Хусусан, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу жумладан кибержиноятлар ва бошқа уюшган жиноят турларига қарши кураш, прокуратура фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳаларида тажриба алмашиш ҳамда прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича келишувга эришдилар.

Кун якунида, делегация Ўзбекистон Республикаси прокуратураси музейига ташриф буюриб, идоранинг кўп йиллик тарихи, унинг тажрибаси ва фаолияти билан яқиндан танишдилар.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Bosh prokuratura dan repost


Bosh prokuratura dan repost


Bosh prokuratura dan repost

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.