Маҳаллаларда гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Юртимиз бўйлаб “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш бўйича комплекс тезкор-профилактик ойлик” доирасида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун Қарши шаҳри ҳамда Нишон тумани маҳаллаларида мазкур ойлик доирасида аҳолини огоҳлантириш ва хабардорлигини ошириш мақсадида турли тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан гиёҳвандликнинг жисмоний ва руҳий саломатликка етказадиган зарарли оқибатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Профилактика ишларида ота-оналарнинг ўрни, уларнинг фарзандлари билан очиқ ва самимий мулоқот ўрнатишлари зарурлиги ҳақида сўз юритилди.
Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” аъзолари хонадонма-хонадон юриб, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб борди.
Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X