Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов Жанубий Кореялик инвесторлар билан янги лойиҳалар бўйича учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига кўра, Қувасой шаҳридаги “Бунёдкор” ёшлар ва тадбиркорлик саноат зонасида эксперимент тариқасида “Кичик қуёш фотоэлектр станцияси”ни ташкил этиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, мазкур муқобил энергияни арзон ва узлуксиз етказиб бериш бўйича ташкилий чора-тадбирларни белгилаш топшириғи берилган.
Шундан келиб чиқиб, бир қатор хорижий инвесторлар билан мулоқотлар олиб борилди.
Хусусан, қуёш фотоэлектр станциясини ташкил этиш истагини билдирган Жанубий Корея компаниясига "Бунёдкор" КСЗ ҳудудига туташ ерлар фаолият бошлаш учун кўрсатилган эди.
Бугун Жанубий Кореялик инвесторлар Қувасой шаҳрида "Jeju Enenrgy Invest" МЧЖ хорижий корхонасини рўйхатдан ўтказди.
Икки босқичли жами 18 млн. доллар қийматга эга лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Telegram | Facebook | YouTube