Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bunaqasi bo‘lmagan! Farg‘onada ming kishi ishtirokida olingan o‘zgacha va go‘zal fleshmob..

🇺🇿 Barcha ardoqlaydigan, yaxshi ko‘radigan, o‘zga yurtda ko‘zga surtadigan timsol haqida videorolik.

🇺🇿 Farg‘ona viloyat hokimligi tashabbusi bilan suratga olingan mazkur fleshmobda mingga yaqin farg‘onaliklar ishtirok etdi.

📱Telegram📱Facebook📱YouTube


Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов ҳамда "Ellycardin Textile" МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчиси Mesud Turan иштирокида учрашув бўлиб ўтди

"Ellycardin Textile" МЧЖ хорижий корхонасига шаҳардаги кичик саноат зонасидан бино ажратиб берилган. Натижада мазкур корхона томонидан 3,4 млн.долларлик хорижий инвестиция киритилиб, 70 турдан зиёд “VIEN POLO” бренди асосида аёллар рўмоли ва шарфи ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳозирда маҳсулотлар Жазоир ва Туркия давлатларига экспорт қилинмоқда. Шу билан бир қаторда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида хотин-қизлар учун 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Шунингдек, шаҳримизда тадбиркорлик фаолияти учун яратилган имкониятлар соҳа вакиллари томонидан инвесторларга атрофлича тушунтирилиб, 2025 йилги янги инвестиция лойиҳалари ва экспорт ҳажмлари муҳокама қилинди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

📱Telegram📱Facebook📱YouTube


Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов ҳамда шаҳарда фаолият юритаётган "AKPAMUK" МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчиси Muzaffer Kuvvet иштирокида учрашув бўлиб ўтди

"AKPAMUK" МЧЖ хорижий корхонаси ҳозирги кунда 30 хил турдаги калава ипларни турли рангларга бўяш билан шуғулланиб келмоқда. Корхонага Германия, Швейцария ва Италия давлатларининг илғор технологиялари олиб келиб ўрнатилган. Корхонага киритилган хорижий инвестициялар ҳажми 2,1 млн.долларни ташкил этади. Қарийб 170 та янги иш ўрни яратилган.

Корхона жорий йил бошидан 3,1 млн.долларлик маҳсулотлар экспортини амалга оширди.

Бугунги учрашувда корхонанинг кейинги йилга экспорт ҳажмини 2 баробарга оширган ҳолда 7 млн. долларга етказиб, экспорт географиясини Европанинг Сербия, Польша ва Италия давлатларигача кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Бу бўйича корхона ҳозирда чет эл замонавий брендлари билан ишлаб, халқаро сертификатлар олиш бўйича иш олиб бормоқда.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

📱Telegram📱Facebook📱YouTube


Фарғона вилояти ҳокимлиги dan repost
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди

Ушбу Қонун қуйидагиларга:

➖ давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;

➖ давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;

➖ давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.

Юқоридаги инфографикалар орқали тўлиқ рўйхат билан танишиш мумкин.

Қонун билан батафсил шу ерда танишинг.

Fergana.uz | Facebook | Instagram | Youtube | X


Шаҳар сектор раҳбарларининг шахсий қабули ўтказилди

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Қувасой шаҳридаги Халқ қабулхонасида шаҳар сектор раҳбарларининг фуқаролар билан навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди. Бу галги қабулда 21 нафар фуқаро томонидан турли йўналишдаги масалалар ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан 10 таси жойида ҳал этилди. 2 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 9 та масала бўйича қўшимча ўрганиш учун тегишли масъулларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | YouTube




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📢📢📢📢📢

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

✅ Жорий йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларидаги бўш лавозимларни жамлаш мақсадида танлов ўтказилади.


Қонунда жисмоний ва юридик шахсларнинг неча сотихгача бўлган ерларига мулк ва ижара ҳуқуқи расмийлаштириб берилади?

Қонунга кўра, якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ерларга ижара ҳуқуқи қуйидаги ҳажмгача берилади:

⭕️1998 йил 1 июлгача эгалланган бўлса – 0,24 гектаргача;
⭕️1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 май кунига қадар эгалланган бўлса – Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 0,06 гектар;
⭕️қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмаган ҳажмда.

Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони мазкур қонунчилик ҳужжатида белгиланган ўлчамлардан ошган ҳолларда, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига бўлган ижара ҳуқуқи, башарти бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, деҳқон хўжалигини ёки томорқа хўжалигини юритиш учун эътироф этилади.


Telegram | Facebook | YouTube


Фарғона вилояти ҳокимлиги dan repost
#Табрик

Вилоятимиздаги касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларини 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Касаба уюшмалари ходимлари, фаоллари самарали ва фидокорона меҳнат қилиб, ўз сафидаги аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда эркин ва фаровон ҳаёт, демократик жамият қуриш йўлида олиб бораётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижаларини таъминлашда касаба уюшмаларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини барчамиз эътироф этамиз.

Масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ҳамиша ёр бўлсин. Хонадонингиздан тинчлик, қут-барака аримасин.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


Фарғона вилояти ҳокимлиги dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Диққат, танловда иштирок этинг!

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | YouTube

11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.