"Vatandosh" intellektual klubi ташкил қилган тадбирда иштирок этдим бугун.
Мавзу "Ўзбекистонда коммунал тўловлар нархи ошишининг аҳоли даромадларига таъсири"
Кўпчилик хабари бор апрель ойидан бошлаб коммунал хизматлар нархи яна ошаяпти, мана шу мавзу кун тартибига қўйилди.
Соҳа мутахассислари билан анча қизғин баҳс мунозаралар бўлди.
Ташкилотчиларга ва Ilyos Safarov га, Муслим Мирзажонов ларга алоҳида раҳмат !
Бир неча кундан бери ўзимни қизиқтириб келаётган бир савол бор эди, шу саволни вазирликдан келган мутахассисга бердим.
Савол қуйидагича эди:
" Биз қишлоқ жойда яшаймиз, кўпчилик оилалар даромади деҳқончиликдан.
Аммо битта муаммо, оқим сув йўқ, канал биздан пастликда жойлашгани учун томорқаларни электранасос билан суғорамиз.
2024- йил май ойида электр энергияси лимитлари пайдо бўлиб, таърифлар оширилгач, томорқадан олинаётган фойда кетаётган харажатларни қопламай қолди.
Кўпчилик кетмонини отиб юбориб Россияга ишлашга кетди.
Энди яна нархлар кўтарилиш арафасида, камига яқинда бир хабар эшитдим.
Томорқадан унумли фойдаланмайдиганлар учун ер солиқлари уч баравар ошириларкан, ижтимоий ёрдамлардан ҳам махрум қилинаркан. Энди нима қилишимиз керак? Томорқадан фойдаланайлик десак электр қиммат, фойдаланмасак яна жарима.
Сиз юқорида айтиб ўтдингиз, ҳалқимиз дастурхонида бир кунда неча хил таом еб турганигача биламиз деб.
Мана шу ҳолатлардан ҳам хабарингиз борми?
Бу ҳолатда аҳоли нима қилсин? "
Хуллас шунақа мазмунда савол бердим, мутахассис жавобини "Vatandosh" tv тадбир ҳақидаги видеони тўлиқ қўйгач кўришларингиз мумкин.