Бахтиёр Турсунов блоги


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Қурувчининг кундалиги

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир-биридан хато излаган одамлар охири мана шундай бир-бирини йўқ қилади.

Шунинг учун бировларни эмас, ўзимизни ислоҳ қилайлик!


ШУКР ҚИЛГAН...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?

– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…

Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Туринглар, саҳарликка 💗


#кулги

Ҳамжиҳатлик

Эр уйига келмади. Хотин кечаси билан мижжа қоқмай чиқди. Тонг саҳар эрининг дўстига қўнғироқ қилди.
– Ваҳобжон акам келмадилар. Хабарингиз йўқми, қаёқда юрибдилар?
– Ташвиш қилманг, келин, – деди эрининг дўсти - Ваҳобжон бизникида ётиб қолди. Кечаси мажлис чўзилиб кетди...
Хотин эрининг иккинчи дўстига қўнғироқ қилди.
– Шунгаям бўғиласизми? – деди иккинчи дўст. – Кеча Чирчиққа борувдик. Хизматчилик-да! Ваҳобжон бизникида эди...
Хотин эрининг учинчи дўстига ҳам қўнғироқ қилди.
– Хавотир олманг, янгажон! – деди учинчи дўст. – Кеча десангиз, чет элдан меҳмонлар кеп қолса бўладими! Шуларни жойлаштиргунча тонготар бўлиб кетди. Ваҳобжон ака бизникида ётиб қолдилар...
Хотин фиғони фалакка чиқиб, дугонасига қўнғироқ илди:
– Эрим уйга уйга келмади. Учта ўртоғига қўнғироқ қилсам, уччаласиям эринг меникида ётиб қолди дейди!
Дугонанинг жаҳли чиқиб кетди:
– Э, Худо олсин, ёлғончиларни! Уччаласиям бекор айтибди! Эринг меникида эди!

Ўткир Ҳошимов


Рамазон ойининг яна бир тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги муборак кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. Сизларга сабр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз! 


Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

Иқбол Юсуф


Дедим: мен жуда ҳам ёлғизман,
Деди:
Мен сенга жуда ҳам яқинман (Бақара, 186).

Дедим: шунча кўп гуноҳимнинг қай бири учун тавба қилай?
Деди:
Аллоҳ барча гуноҳларни кечирувчидир (Зумар, 53).

Дедим: яна кечирасанми?
Деди:
Аллоҳдан бошқа гуноҳларни кечирувчи йўқ (Оли Имрон, 135).

Дедим: Раббим Сендан бошқа кимим ҳам бор?
Деди:
Аллоҳ бандаси учун кифоя эмасми? (Зумар, 36).

Ҳар саволимизга Роббимнинг жавоби бор
Алҳамдулиллаҳ...

Меҳр муҳаббат ила яшанг.
💗






#кун_ҳикмати

Қўлингдан келса, шундай бўл:
• Одамларни келишинг хурсанд, кетишинг ҳафа қилсин.
• Сукутингни эмас, гапиришингни кутишсин.


Ҳикоя қилишларича, бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди. Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли "Ҳайитингиз муборак бўлсин азизим!" дея дастурхонга ловиядан бошқа ҳеч нарса бўлмаган таомни сузиб келибди. Совуққина қилиб "сенга хам" дебдию, овқатни ея бошлабди. Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отар ва ўзига ўзи "Нега энди ҳамма одамлар мазза қилиб гўшт ейдию, мен эса ловия еб ўтиришим керак!?" дея ҳасрат қила бошлабди.

Дунё кўзига тор кўриниб уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия пўстлоқларини пуф-пуфлаб чангидан тозалаб еяётган эмиш ва "Қанча-қанча бечораларга насиб этмаган ризқни менга берган Аллоҳимга шукрлар булсин" деб қайта-қайта ҳамдлар айтармиш...

Бу холни кўрган камбағалнинг кўзларига ёш тўлиб:  "Розиман, эй Раббим, берган насибангга Розиман" деганича уйига кириб кетибди... 🥺🥺

Ҳаётда ишонч-умид билан яшанг. Чунки Аллоҳ сиз билмаган нарсаларни билгувчидир. Сизни ўзингизга мос шаклдаги ҳаётни сиз учун чизиб қўйгандир. Барча бошингизга келган қийинчиликларни орқага ташланг ва кўнглингиз тусаган нарсалардан тийилишга қалбингизни ўргатинг. Чунки сиз маҳрум бўлган нарсаларингиздан нима сабабли маҳрум бўлганингизни билмайсиз, аммо Аллоҳ билгувчидир!


Ироқлик дўкондор Рамазон арафасида қарз дафтарини ёқиб юборди. У мискин, муҳтож одамларни қарзларини ўйлаб қийналишларини истамади.
Дафтар ёниб кул бўлди, ундаги қарз одамлардан соқит бўлиб Аллоҳнинг зиммасига ўтди. Дўкондор қарзини албатта олади. Қиёмат куни Аллоҳ унга жуда катта фоизлари билан қайтаради.


​​📌Миллионерлар хақида қизиқ факт.

Статистикага кўра бой инсонларнинг 90% стартни бўш ёки деярли бўм-бўш чўнтак билан бошлашган.
Ўзи пул ишлаб топган хар бир миллионер, ўртача 3 марта банкрот бўлган.

Шундай экан дўстлар, мағлубият бу хаммаси тугади дегани эмас. Бу яна бир қимматли тажриба ва фақатгина тўғри қилинган хулосаларгина сизни муваффақиятга олиб чиқади.


1415 йил 25 октябрь куни Франциянинг Азенкур туманида француз ва инглизлар ўртасида катта жанг бўлиб ўтади.

Французлар асир тушган ҳар бир инглиз аскарининг ўрта бармоғини кесиб ташлашларини маълум қиладилар.

Нега айнан ўрта бармоқ? Чунки ўрта бармоғи йўқ аскар узун инглиз камондан ўқ узолмай, фойдасиз ҳолатга келиб қоларди.

Инглиз камони "tis" (yew) ўсимлигидан таёрланар ва камондан ўқ отиш эса “pluck yew” (юлиб олиш) деб номланарди.

Кутилмаганда ўша куни жангда инглизлар ғалаба қозонадилар ва французларга ўрта бармоғларини кўрсатиб, уларни мазах қилиб куладилар.

Бора бора, сўзлашувдаги қийин “PLUCK YEW” ибораси “FUCK YOU”га ўзгариб кетади.

Буям битта маълумотда))


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аслида кулиш керакмас...


Бола

Аёл ўлим билан олишиб фарзандини дунёга келтирди. Миттигина вужудни оҳиста бағрига босаркан  қалбининг туб-тубидан муҳаббат ёғилиб келаётганини ҳис этди.
Иштонини булғаса ҳам севиниб алмаштирди, тунлари ширин уйқусидан воз кечиб бешик тебратиб чиқди. "Болага қара, боланг йиғлаяпди!" Турмуш ўртоғи "боланг" дейди

Эркак  туғруқхонадан чиққан аёлининг рангпар чеҳрасини кўриб, кўрмасликка олди. Чақалоқнинг йиғисидан қочиб, жойини бўлак қилди. То болакай кулиб талпинадиган бўлмагунча қўлига олмади. Шунда ҳам йиғлаши билан онасига тутқазди. "Ма, болангни ол!"

Аёл фарзандини меҳр билан улғайтирди. Вақтида овқатлантирди, кийимларини ювиб тозалади. Боласи мактабга чиққанда қўшилиб дарс тайёрлади. Тунлари эртак айтди.
Эркак бу пайтда бошқа гулзорларни оралаб чиқишга улгурди. Аёли бирор жойга олиб боришни сўраса, "Болангга қара!"деб жеркиб берарди.

Аёл ўғлини оилалик қилиш ташвишида югурди. Совчиликда юраркан, ҳар кимдан ҳар хил гап эшитди. Ва ниҳоят осмон никоҳи ерга тушиб тўйлар қилдилар.
Шу кунгача эри унга "Боланг ундай, боланг бундай, ўғил тарбиялашни билмадинг", деб таъна қилиб келди. Аёл жон-жонидан ўтсада сабр қилди.

Ўғиллари топармон-тутармон бўлди. Пул бўлгач, орзулар амалга ошаверади, пул бўлгач, яшаш роҳатга айланади.

Ўғил отасини‌‌ кийинтиргани қиммат дўконга олиб кирди.
—Онамга ҳам бирор нарса харид қилай,-деди ўғил муроди ҳосил бўлиб эшикдан чиқаётган отасига.
—Келаси сафар оласан,-деди отаси, шошяпман.

Йўлда аёли қўнғироқ қилди. Хавотир олиб. Эркак ўғли машина бошқараётгани учун гўшакни кўтарди. Аёл оғзини очиб улгурмай эркак ўдағайлаб кетди

—Ҳа, нима дейсан! Боламни тинч қўясанми, йўқми?

Аёл индамай телефонни ўчирди.  Кейин ўйлаб қолди.
" Шу кунгача ўғлим менинг болам эди-ку, қачон дадасининг боласи бўлиб улгурибди?"

Феруза Салходжаева


Ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг... Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.... Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...!

Шайх Шаъровий


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Эшик йўқку кираман қандай?"                        
Деманг асло, нолиб тун-у кун.
Кутилмаган тарафдан атай,
Очилади эшик сиз учун...

"Йўл қолмади"- деманг бетоқат,
Деманг: "Етар, умидим ўлди"
Очилади чин йўл, лек фақат,
Банда қўлин кўтарса бўлди. 🤲

Ихлос билан сиз сўранг йўлни,
Ихлос билан қилинг илтижо.
Ўзи томон чўзилган қўлни,
Ҳали қуруқ қўймаган Аллоҳ..


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим соғ-саломат яна бир мунаввар тонгни кўрсатган Ўзингга ҳамд,  пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар бўлсин!

Аллоҳим,  Ўзинг Роҳман, Ўзинг Роҳиймсан ота-оналаримизга Ўзинг раҳм қил ва қалбларига сакинат бер! Ўтганларини раҳматингга ол!

Аллоҳим, Ўзинг Ваҳҳоб,  Ўзинг Раззоқ,  Ўзинг Карим Зотсан,  умримиз, ризқими,  илмимизга хайр ва барокот ато эт! 

Аллоҳим, Ўзинг Ҳадий, Ўзинг Мўъмин Зотсан,  қалбларимизни  иймон, тақво, инсоф нури билан тўлдир! 

Аллоҳим, Ўзинг Вадуд,  Ўзинг Баръ бўлган Зотсан
авлодларимизга барокатли умр,  илм ва гўзал тақво бер!

Яна бир бетакрор ТОНГ  муборак,  азизлар!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Афсуски кўпчилигимиз шундаймиз...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.