***
Бир бошқача севардингиз бир бошқача,
Ёнишларки етар эди қуёшгача,
Эрам эди яшаб турган кулбаларим,
Бир бошқача севардингиз,
Бир бошқача..
Ой нур эмар, кўзларимдан ойдин кеча,
Мажнунтоллар қиссамизни тинглар неча,
Юлдуз тўшаб изларимдан,
Кўнгилгача,
Бир бошқача севардингиз,
Бир бошқача..
Термуларди, ўт сочарди, қароғингиз,
Ҳар лаҳзада жонни ўраб титроғингиз,
Бир ишқ эди Яратгандан сўроғингиз..
Бир бошқача севардингиз,
Бир бошқача..
Тақдир сийлаб қадаб қўйди кўксимга ўқ,
Бахтдан масрур, кунларимнинг саноғи йўқ,
Ловулларди сизни десам кўксимда чўғ,
Бир бошқача севардингиз,
Бир бошқача..
Бахт куйлари ўз ўзидан тиндими ёр,
Изимизда армон гули ундими ёр..
Шодон кунлар тўловлари эндими ёр..
Бир бошқача севардингиз,
Бир бошқача...
Муслима Комилжон қизи
Бир бошқача севардингиз бир бошқача,
Ёнишларки етар эди қуёшгача,
Эрам эди яшаб турган кулбаларим,
Бир бошқача севардингиз,
Бир бошқача..
Ой нур эмар, кўзларимдан ойдин кеча,
Мажнунтоллар қиссамизни тинглар неча,
Юлдуз тўшаб изларимдан,
Кўнгилгача,
Бир бошқача севардингиз,
Бир бошқача..
Термуларди, ўт сочарди, қароғингиз,
Ҳар лаҳзада жонни ўраб титроғингиз,
Бир ишқ эди Яратгандан сўроғингиз..
Бир бошқача севардингиз,
Бир бошқача..
Тақдир сийлаб қадаб қўйди кўксимга ўқ,
Бахтдан масрур, кунларимнинг саноғи йўқ,
Ловулларди сизни десам кўксимда чўғ,
Бир бошқача севардингиз,
Бир бошқача..
Бахт куйлари ўз ўзидан тиндими ёр,
Изимизда армон гули ундими ёр..
Шодон кунлар тўловлари эндими ёр..
Бир бошқача севардингиз,
Бир бошқача...
Муслима Комилжон қизи