#iqtibos
«Адабиёт – коммунизм кишисини тарбиялайдиган муҳим восита, янги жамият қурилишида ўткир жанговар курол. Буни ҳамма ёд билади, ҳамма тан олади. Шундай экан, яна қандай мураккаблик бўлиши мумкин? Аммо, гап шундаки, ҳар қандай қуролдан маҳорат билан фойдалана билиш керак. Ношуд қўлларда зарур пайтда пистони чақилмай қолса ёки отилган ўқ варанглашдан бошқа нафи тегмай, зое кетса, бундан ёмони йўк. Адабиёт – атомдан кучли,– дейди Абдулла Қаҳҳор. Бироқ унинг кучини музёрар кемани юргизишга ҳам, ўтин ёришга ҳам сарфлаш мумкин. Биз адабиётнинг тарбиявий аҳамияти катта эканини назарий жиҳатдан яхши биламизу, аммо ҳаётда ундан фойдаланишда ҳамон кўп адашамиз. Айниқса, бирон асарни баҳолаб, унинг тарбиявий аҳамиятини, қимматини умуман эмас, конкрет белгилаганда кўпинча нўноқлик қилиб қоламиз. Бу иллат танқидчиликда хам кўп учрайди. Яқин-яқинларда ҳам пахтакорлар ҳақидаги романнинг қиммати унда пахта экишни яхшилашга ёрдам берадиган агротехник маслаҳатларнинг бор-йўқлиги билан ўлчанарди. Романнинг қаҳрамони боғбон бўлса, асардан боғдорлик проблемалари, зарарли ҳашаротларга қарши кураш методлари ҳақида консультация қидириларди. Асар металлурглар ҳақида бўлса, ёзувчи металлургиянинг муҳим технологик масалаларини очиб бериши керак, дер эдик. Бир танқидчи Шуҳратнинг «Балоғат» деган ҳикоясининг қимматини «проектлар асосида бамаслаҳат қурилган уй арзон ва пишиқ бўлади» деган «ғояси»да кўрган эди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Биронта колхозда, биронта деҳқон бадиий асарга қараб деҳқончилик қилмагани, бирон металлургия комбинатида ёзувчининг тавсияси билан пўлат эритилмагани, биронта боғ повесть асосида бунёд қилинмагани, биронта иморат ҳикояга қараб қурилмагани бизни заррача хижолатга солмас эди. Адабиётда бундай муносабатнинг қолдиқлари ҳозир ҳам бор. Бирдан адабиётимизда ўт ўчирувчилар ҳаёти ёритилмагани эсимизга тушиб қолади-ю, ёзувчиларни ёппасига шу темада ёзишга ундаймиз ёки монтёрлар ҳаётидан, санитарлар ҳаётидан, соатсозлар ҳаётидан ёзасан, деб тиқилинч қиламиз. Ҳаётда неча хил касб-кор бўлса, ҳаммаси адабиётда акс этсин, деймиз. Адабиёт ҳар хил касб-корлар ҳақида маълумот берувчи каталог эмаслигини, биринчи навбатда, инсоншунослик эканини, унинг қаҳрамонлари қайси соҳанинг вакили экани билан эмас, инсонлиги, одамлиги билан қимматли эканини унутиб қўямиз».
Озод Шарафиддиновнинг
«Адабий этюдлар» китобидан
✍🏽@qoraa_qalam