Қора қалам


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


«... Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам» (Қалам сураси, 1-оят).

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#ibrat
Қуръон ҳофизи, муфассир, муҳаддис шайх Исҳоқ ибн Роҳавайҳ бўйдоқ ҳолида бир бева аёлга уйланди. Бунга сабаб у аёлда марҳум эридан қолган имом Шофеъийнинг китоблари бор эди. Шайх Исҳоқ мана шу китоблардан ўқиб, фойдаланиш учунгина бева аёлга уйланган эди...
Аввалгилар билан бугунгиларнинг ўлчови ўзгариб кетди. Ким билсин, балки шунинг учун ҳам муаммоларимиз гирдобида ечим тополмай ўралашиб юргандирмиз...

✍🏽@qoraa_qalam


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Республика Маънавият ва маърифат маркази намойиш этади!
«Uy» анимацион фильми.

✍🏽@qoraa_qalam


КЕНГУРУ ВА БЕЛМЕС
Ўн саккизинчи асрда яшаган, ер юзини уч бор айланиб чиққан, талай оролу кўрфазу бўғозларни кашф этган машҳур инглиз сайёҳи Жеймс Кукни албатта биласиз. Унинг аянчли қисматидан ҳабардорсиз. Гавай оролларида ёввойи қабилалар уни тутиб еб юборганлар.
Ўша Кук Австралияга келганда қорин халтасида боласини кўтариб икки оёқда сакраб юрган ажабтовур ҳайвонни кўрибди ва ерли одамлардан, бу нима, деб сўрабди. Улар албатта инглиз тилини билмаган ва бир-бирларига қараб, тушунмадим, деган. Бу сўз маҳаллий халқ тилида кенгуру экан. Сайёҳ дафтарига ўша ҳайвонни кенгуру деб ёзибди ва бу ном дунёга тарқалибди.
Шоҳ Иван Грозний замонида руслар Қозон хонлигини забт этиб, маҳаллий халқ билан мулоқот қилганларида татарлар русча тушунмаганлар, тил билмасликларини айтганлар. Орадан уч юз йил ўтиб руслар Марказий Осиёда ҳам билмасам деган сўзга кўп дуч келдилар. Русчани тушунмаган белмес бўлди. Бора-бора ҳамма гап уқмас, ғалча одамлар белмесга айландилар, балбес бўлдилар.
Зобит халқнинг тилини билмаган, хатини ўқимаганнинг шўри қуриди экан. Полвонларимиз балван, паҳлавонларимиз ахламон бўлдилар. Олиму уламолари, фозилу фузалолари беҳисоб бўлган навоийхон, бедилхон халқимизнинг саводхонлиги икки фойиз ҳисобланди...
Бир вақтлар Москва телевидениесининг «Ералаш» деган ҳажвий кўрсатуви бўларди. Мен бир рус шоиридан ералашнинг маъносини сўрадим. У, ералаш дегани кавардак бўлади, деб тушунтирди. Қозон ковлагандек қўлини айлантирди. Шундан сўнг мен ўзбекча аралаш, қовурдоқ сўзларининг маъносини айтдим. Қовурдоқ қозонда аралаштирилади. Демак сизлар бу сўзни қозондан топгансизлар, дедим. Ҳам ўчоқдаги қозондан, ҳам татар юртидаги Қозондан.
Ералаш сўзини кавардак деб таржима қилингани менга бошқа бир тилмочнинг сўзини эслатди. Ундан амбар нима деб сўраганимда – сарай деб жавоб берган эди.
Ўша оқшом рус тилига кирган туркий-ўзбек сўзлари устида узоқ баҳс бўлди. Пост ҳам, караул ва есаул ҳам, калпак ҳам, штаны ҳам қолмади. Қозоқ дўстим Олжас териб чиққан минг бир сўзнинг ҳаммаси бўлмаса-да, юзга яқини саналди. Москва-река яқинидаги «Балъчуга» меҳмонхонаси номини дўстим ўзича жемчуг сўзига қиёслаб, марварид маъносида деб юрар экан. Дарёнинг балчиқли қирғоғида тикланган бу мусофирхона исми мазмунини эшитгач, ҳафсаласи пир бўлди. Билмаган эканман, деди. Гап келганда белмес сўзининг тарихи устида ҳам суҳбатлашдик.
Дўстим деди:
– Москваликнинг илдизини очсанг, ҳар биридан битта татар топасан, – дейдилар, – рост экан. Тилимизда туркий сўзлар тўлиб-тошиб ётибди. Биз уларнинг кўпини билмаймиз. Аслида белмес деб бизни айтса бўлар экан.

Эркин Воҳидовнинг
«Сўз латофати» китобидан (2014 йилги нашр)

✍🏽@qoraa_qalam


✍🏽@qoraa_qalam


#taqriz
«СЎЗ ЛАТОФАТИ»
Миллатнинг миллатлигини таъминловчи энг биринчи омил бу унинг она тилисидир. Улуғ аллома Алихонтўра Соғуний ҳазратлари ҳам тилнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, бундай деган эдилар:
«Агар биз тил адабиётимизни кенгайтириб, унинг қадр-қимматини ошириб, бошқа маданий тиллар даражасига етқизур эканмиз, мана бу чоғда миллатимиз, миллий ҳиссиётларимиз доимий равишда ўсиб сақлангусидир. Агар бундай бўлмай балки, аксинча, ўз она тили қадрига етмасдан унга аҳамият бермас эканлар, у чоғда кўп узоқламаёқ алвидо айтиб, ўз тилларидан абадий ажраган бўладилар. Шундоқ бўлиб, ўз она тилидан ажрамоқлик, миллий ҳиссиётларини йўқотиш натижасидир. Бу иш эса инсоният олами олдида улуғ хиёнат, кечирилмас жиноят ҳисобланади».
Қалбида озгина бўлса ҳам миллатига, ўз она тилига муҳаббати бор киши беназир ижодкор Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» номли китобини ўқиб чиқиши керак экан. Шунчаки керак эмас, шарт, десак ҳам муболаға бўлмайди.
«Маҳорат мактаби» доирасида ташкил этилган машғулотларда устозларимиздан Баҳодир Карим ҳам, Зуҳриддин Исомиддинов ҳам бу китобни тавсия этишганига қарамай, ҳеч ҳафсала қилмаган эдим. Қолаверса, Озод Шарафиддиновнинг «Адабий этюдлари»дан кейин бу йўналишдаги китобларни ўқишга иккаланиб ҳам тургандим. Лекин «Сўз латофати» ўқишни бошлаганимда чексиз уммон бағрида сузаётган балиқ мисоли сўз оламида маза қилиб «суздим». Айниқса, Навоий ғазалларининг таҳлилига оид мақолалар сўз султони – ҳазрат Навоийни қайтадан кашф қилиш имконини берди.
Шунингдек, адиб муомаладаги сўз, матал, ибораларнинг келиб чиқиши, уларнинг бошқа тилдаги қиёсий таҳлилини жуда маҳорат билан очиб беради. Тўғри, бу фикр-мулоҳазаларнинг аксарияти нисбий характерга эга. Ҳатто Эркин Воҳидов бир жойда бунга алоҳида урғу бериб, «Бу гаплар тилшунос олимнинг ҳукми эмас, бир қаламкашнинг ўйлари холос», деб ўтади.
Китоб аудиторияси чекланмаган. Илмий атамалар, маълум бир соҳа оид тушунчалардан йироқ, ҳар қандай ўқувчи ўқиса, енгил ҳазм қиладиган тилда ёзилган. Мен бу китобнинг 2014 йилдаги нашрини ўқиб чиқдим. 2018 йилдаги нашрида яна муаллифнинг она тилимиз борасида турли йилларда ёзилган рисолалари, матбуотдаги чиқишлари ҳам қўшилиб, салмоғи ошган экан.

✍🏽@qoraa_qalam


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ўйларим
Ҳар кимнинг ҳаётида қайсидир маънода ўзига хос кун бўлади. Йиллик байрамлар, ким учундир туғилган куни, тўйи бўлган куни, биринчи бор оталик ёки оналикка эришган куни ва ҳоказо... Лекин ҳаётингиз давомида яна шундай кунлар бўладики, беихтиёр ўша кунни ёдга олганингизда ҳисларингиз жўш уради, ўзингиз билмаган ҳолда бир энтикиб қўясиз. Хаёлингиздан «Қара-я, бир пастда шунча йил ўтиб кетибди» деган ўй ўтади. 26 январь мен учун нечоғли аҳамиятга эга эканини ҳаёт сўқмоқларида мен билан ҳамнафас бўлган, вақти келганда қоқиниб-суринган, озгина умидсизлик учқунлари кўринганда, «Ҳали ҳаммаси олдинда!» дея далда берган қадрдонларим, азиз инсонларим, қалбимнинг бир парчалари, жигарларим, ёрим, ва албатта, жаннатларим – ота-онам яхши билишади. Ҳар қанча шукрона келтирсам ҳам оз!
Озодликнинг ўзига хос ҳиди, таъми бўлади, десам ишонмассиз балки. Буни етти йил олдин ҳис қилиб кўрганман.

Негадир «Шерюрак» фильмининг Уильям Уолсс «Озодлииииик!» деб хайқирган шу жойи роса ёқади.

✍🏽@qoraa_qalam


Ҳар бир ижодкорнинг ўз принциплари бўлиши табиий. Улар менда ҳам бор. Ҳамиша ўзим қаттиқ ишонган, Ҳақиқат деб билган нарсани ёзишга ҳаракат қилдим. Ўқувчи анойи эмас. Жиндай ёлғонни дарҳол сезади. Китобхон назаридан қолиш эса қаламкаш учун фожиа. Ҳақиқий ижодкор қалби буюрганини ёзиши керак.
Китобхон меҳрини ялиниб ҳам, зўравонлик қилиб ҳам, сотиб олиб бўлмайди.


Ўткир Ҳошимов

✍🏽@qoraa_qalam


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Анча аввал «Аёл китоб ўқиса» номли бир мақола ёзган эдим. Мақоланинг ёзилишига muslimaat.uz каналининг «Аёлларнинг китоб ўқишига қандай қарайсиз?» деб берган саволлар сабабчи бўлган эди. Куни кеча шу мақоланинг хулосаси асосида муслиматчилар ажойиб видеоролик тайёрлашибди. Шуни сиз азизларимизга ҳам илиндим.

✍🏽@qoraa_qalam


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сиз-чи? Сиз ҳали ҳам китоб дўконига бормадингизми? Қийналиб юрманг деб бир сирни очаман; «Hilol Nashr» бу борада сизга катта ёрдам беради.

✍🏽@qoraa_qalam


#tarix
Ҳофиз Шамсуддин Саховий айтади: «Машҳур муҳаддис, имом Абу Айюб Сулаймон ибн Довуд Шозкуний вафот этганидан кейин бир киши у зотни тушида кўрди ва «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўради. «Аллоҳ мени мағфират қилди», деб жавоб берди имом. «Бунга қайси амалингиз сабаб бўлди?» сўради бояги киши. «Бир куни Исфахонга кетаётган эдим. Йўлда қаттиқ жала қуя бошлади. Ёнимда бир неча китобларим бор эди. Бутун фикрим шу китобларда бўлиб қолди. Агар булар нобуд бўлса, бутун борлиғимдан айриладиган даражага тушдим. Йўлим очиқ чўлдан ўтаётгани учун ён-атрофимда бирорта соябон ёки пана жой йўқ эди. Шунда мен китобларни бағримга босганча имкон қадар ёмғирдан сақлаб қолиш учун рукуъ қилаётган каби букчайиб эгилиб олдим. Ёмғир тинмай қуяр, мен эса букчайганча китобларимни пана қилиш билан овора эдим. Жала тонгга қадар давом этди. Мен бутун тунни шу ҳолатда ўтказдим. Тонг отганда ёмғир тинди ва шундагина мен қаддимни ростладим. Аллоҳ таолога менинг шу ишим севимли бўлиб, шу амалим туфайли У мени мағфират қилди».

✍🏽@qoraa_qalam


Яхши китоб ўз сир-асрорини бир ўқишда фош қилмайди. Уни такрор ўқиганинг сайин тушуниб борасан.


Стефан Кинг

✍🏽@qoraa_qalam


#iqtibos
«Адабиёт – коммунизм кишисини тарбиялайдиган муҳим восита, янги жамият қурилишида ўткир жанговар курол. Буни ҳамма ёд билади, ҳамма тан олади. Шундай экан, яна қандай мураккаблик бўлиши мумкин? Аммо, гап шундаки, ҳар қандай қуролдан маҳорат билан фойдалана билиш керак. Ношуд қўлларда зарур пайтда пистони чақилмай қолса ёки отилган ўқ варанглашдан бошқа нафи тегмай, зое кетса, бундан ёмони йўк. Адабиёт – атомдан кучли,– дейди Абдулла Қаҳҳор. Бироқ унинг кучини музёрар кемани юргизишга ҳам, ўтин ёришга ҳам сарфлаш мумкин. Биз адабиётнинг тарбиявий аҳамияти катта эканини назарий жиҳатдан яхши биламизу, аммо ҳаётда ундан фойдаланишда ҳамон кўп адашамиз. Айниқса, бирон асарни баҳолаб, унинг тарбиявий аҳамиятини, қимматини умуман эмас, конкрет белгилаганда кўпинча нўноқлик қилиб қоламиз. Бу иллат танқидчиликда хам кўп учрайди. Яқин-яқинларда ҳам пахтакорлар ҳақидаги романнинг қиммати унда пахта экишни яхшилашга ёрдам берадиган агротехник маслаҳатларнинг бор-йўқлиги билан ўлчанарди. Романнинг қаҳрамони боғбон бўлса, асардан боғдорлик проблемалари, зарарли ҳашаротларга қарши кураш методлари ҳақида консультация қидириларди. Асар металлурглар ҳақида бўлса, ёзувчи металлургиянинг муҳим технологик масалаларини очиб бериши керак, дер эдик. Бир танқидчи Шуҳратнинг «Балоғат» деган ҳикоясининг қимматини «проектлар асосида бамаслаҳат қурилган уй арзон ва пишиқ бўлади» деган «ғояси»да кўрган эди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Биронта колхозда, биронта деҳқон бадиий асарга қараб деҳқончилик қилмагани, бирон металлургия комбинатида ёзувчининг тавсияси билан пўлат эритилмагани, биронта боғ повесть асосида бунёд қилинмагани, биронта иморат ҳикояга қараб қурилмагани бизни заррача хижолатга солмас эди. Адабиётда бундай муносабатнинг қолдиқлари ҳозир ҳам бор. Бирдан адабиётимизда ўт ўчирувчилар ҳаёти ёритилмагани эсимизга тушиб қолади-ю, ёзувчиларни ёппасига шу темада ёзишга ундаймиз ёки монтёрлар ҳаётидан, санитарлар ҳаётидан, соатсозлар ҳаётидан ёзасан, деб тиқилинч қиламиз. Ҳаётда неча хил касб-кор бўлса, ҳаммаси адабиётда акс этсин, деймиз. Адабиёт ҳар хил касб-корлар ҳақида маълумот берувчи каталог эмаслигини, биринчи навбатда, инсоншунослик эканини, унинг қаҳрамонлари қайси соҳанинг вакили экани билан эмас, инсонлиги, одамлиги билан қимматли эканини унутиб қўямиз».

Озод Шарафиддиновнинг
«Адабий этюдлар» китобидан

✍🏽@qoraa_qalam


✍🏽@qoraa_qalam


#taqriz
Касбий фаолиятимга фойдали бўлар деган мақсадда таниқли мунаққид Озод Шарафиддиновнинг адабий-танқидий мақолалар жамланган «Адабий этюдлар» китобини ўқишини бошлаган эдим. Талабалик пайтимиз Озод аканинг бир нечта суҳбатларидан баҳраманд бўлиш насиб этгани, қолаверса, у кишининг қизлари – раҳматли Муҳаббат Шарафиддинова бизга университетда «Адабиёт назарияси» фанидан дарс ўтганлари учун бу китобдан кўп фойда оламан деб ўйлагандим. Китоб 1968 йил чоп этилган экан. Демак, адиб уни ёзганида 27–28 ёшларда, балки ундан ҳам ёшроқ бўлган. Айни шу ёшдаги бугунги ёшлар билан қиёслаганда китоб муаллифининг фикрлари теранлиги, қўйилган масалага ёндошуви мени ажаблантирди. У пайтда ахборот олиш чеклангани, бугунгидек интернетга ўхшаш осон маълумот олиш имкониятлари йўқлиги эътиборга олинса, муаллифнинг истеъдодига янаям кўпроқ тан берасиз.
Таассуфки, бутун бошли китобда бирорта мумтоз адабиётдан мисол, ўрта аср ёки ундан кейинги даврдаги ижодий муҳит таҳлили берилмаган. Гўё миллатимиз адабиётни шўролар сабаб топган деб ўйлайсиз. Айниқса, «Ленин ва адабиёт» деб номланган мақолани ўқиганимда ичмда «Эссиз...» деган ачиниш ўтди. Лекин адабиёт соҳасига қизиққан, танқидий-таҳлилий қарашларини шакллантиришни истаган ўқувчи китобни ҳикмат кўзи билан ўқиса, манфаати тегади деган умиддаман.

✍🏽@qoraa_qalam


Ҳозирги авлодга бу тасвирлар ғалати кўринса керак...

✍🏽@qoraa_qalam


#mulohazalarim
Uzdiplomat телеграмм каналида эълон қилинган «Республиканинг етакчи нашрлари 2024 йилда қанча нусхада чоп этилмоқда?» сарлаҳаси билан берган маълумотини кўриб, «базўр нафас олиб турган» даврий нашрларнинг умри тугаётганига амин бўлдим.
Болалигимда гарчи отам қурилишда ишчи, онам тикувчи бўлсалар-да, уйимизга «Совет Ўзбекистони», «Тошкент оқшоми», «Ленин учқуни» («Tong yulduzi») газеталари, «Саодат», «Ёшлик», «Шарқ юлдузи», «Фан ва турмуш», «Гулхан», «Ғунча» каби журналлар (буларнинг акасарияти янги уйга кўчгунимизга қадар яқин-яқингача сақланиб турган эди) келарди. Ҳар йили бу нашрларга обуна бўлинарди. Шунча обуналарга қарамай, ҳатто эсимда, газета-журналлар сотиладиган киоскалар олдида одамлар навбат кутиб туришарди.
У пайтларда ЎҚИЛАРДИ ва шунга яраша натижа ҳам бўларди. Оддий ишчи имловий хатоларнинг фарқига бора оларди. Таҳририятларда ҳам ўзига хос таҳрир, тасҳиҳ (корректура) мактаблари шаклланган эди. Бугун эса ЎзЖОКУнинг битирувчиси ёзган «мақола»ни кўриб, тепа сочингиз тикка бўлади. Расмий канал ёки нашрларда йўл қўйилаётган қўпол хатолардан тилингиз айланмай қолади...
Маълумот ўрнида uzdiplomat да эълон қилинган 2024 йилнинг 9 январь ҳолатига кўра чоп этилган нашрлар адади ҳақидаги рақамлар:
«Халқ сўзи» – 15 736 нусха;
«Народное слово» – 4 280 нусха;
«Янги Ўзбекистон» – 8 843 нусха;
«Правда Востока» – 1 970 нусха;
«Ishonch» – 35 017 нусха;
«Ishonch – Доверие» – 4 223 нусха;
«Куч – адолатда» – 6 035 нусха;
«Hurriyat» – 4 007 нусха;
«XXI asr» – 4 030 нусха;
«Oila va TABIAT» – 2 090 нусха;
«Adolat» – 1 736 нусха;
«Tong yulduzi» – 3 000 нусха.
Бу рақамларнинг асосий қисми мажбурий обуна ташкил қилиши ҳисобга олинса, жудаям ачинарли аҳвол ўртага чиқади.

Бу бир йил олдинги мулоҳазалар эди. Бу йилги рақамлар ундан ҳам ачинарли бўлса керак.

✍🏽@qoraa_qalam


#маълумот
«Фарангейт бўйича 451°» – америкалик ёзувчи Рей Бредбери томонидан 1953 йили ёзилган дистопик (бадиий адабиётда салбий ривожланиш тенденциялари ҳукмрон бўлган ҳолатни тасвирланган) роман. Энг қизиғи, бу китобни ёққанингизда фарангейт бўйича 451° ҳароратда ёнар экан.Асарда келажакдаги Америка жамияти тасвирланади. Бу жамиятда китоблар тақиқланган ва «ўт ўчирувчилар» топилган ҳар қандай китобни ёқиб юборишади
1954 йили бу асар Америка Санъат ва адабиёт академияси адабиёт мукофоти ва Калифорния Ҳамдўстлик клубининг олтин медалига сазовор бўлди. 1984 йили Прометей «Шон-шараф зали» мукофотини ва 2004 йили «Ретро» Ҳуго мукофоти билан тақдирланди. 1976 йили аудиокитоб версияси учун Бредбери «Spoken Word»Греммига лойиқ кўрилди.

✍🏽@qoraa_qalam


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БИР ЁҚДА

Бир ёқда суйгулинг кўзингдан ғойиб,
Бир ёқда ватанинг ғарларга талош.
Бир ёқда андуҳинг бормоқда бойиб,
Бир ёқда қароққа тўлқин урар ёш.

Бир ёқда шимолга сургун йигитлар,
Бир ёқда жувонлар жамиятга қул.
Бир ёқда ялоғи тиллодан итлар,
Бир ёқда танглайи тешилган булбул.

Бир ёқда Оролдай шўрлаган манглай,
Бир ёқда адашган йўлчидай авом.
Бир ёқда ёлғонни айтишар чиндай,
Бир ёқда алданиш этади давом.

Бир ёқда қулликни тусар кексалар,
Бир ёқда ёшанглар фарқи йўқ ҳар ёқ.
Бир ёқда келажак ҳиссиз ингранар,
Бир ёқда қабрлар ҳайқирар узоқ.

Бир ёқда бемалол қиш келаётир,
Бир ёқда кўчини тўплар тийрамоҳ.
Бир ёқда бемажол дил йиғлаётир,
Бир ёқда самога ўрлаётир оҳ.

Бир ёқда ҳаммаси ўткинчи гўё,
Бир ёқда ҳар бири жон беришга тенг.
Бир ёқда измидан қўймайди дунё,
Бир ёқда бир ёққа кетгинг келар сен.

Нажмиддин Эрматов

Шеърни Эркин Бозоров ўқиган

✍🏽@qoraa_qalam


#tabassum
Эрнест Хемингуэй жуда ашаддий овчи эди. Бир куни у Африкадаги саргузаштларини гапириб бераётганида, тингловчилардан бири сўраб қолипти:
– Чангалзорда одам қўлида ёниб турган машъала олиб юрса, биронта ҳам ҳайвон унга даф қилмайди, дейишади. Шу ростми?
– Бу машъалани қандай тезликда олиб юришга боғлиқ, – деб жавоб берипти адиб.

✍🏽@qoraa_qalam



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.