Трамп маъмурияти аъзолари Россия ва Украина вакиллари билан музокараларни бошлаш учун Саудия Арабистонига йўл олмоқда — Politico.
Politico нашрининг Конгресс аъзоси республикачи Майк Маккол ва АҚШ ҳукуматидаги икки аноним манбага таяниб хабар беришича, АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолтс, давлат котиби Марко Рубио ва Яқин Шарқ бўйича махсус элчи Стив Уиткофф яқин кунларда Саудия Арабистонига бориб, Россия ва Украина вакиллари билан тинчлик музокараларини бошлайди.
Манбаларга кўра, Трампнинг Украина бўйича можарони ҳал қилиш бўйича махсус вакили Кит Келлогг бу учрашувда қатнашмайди, шунингдек, Европа мамлакатлари вакиллари ҳам таклиф этилмаган.
Аввалроқ, шанба куни Bloomberg ўз манбаларига таяниб, Саудия Арабистонидаги музокаралар келаси ҳафта бошланишини хабар қилган эди. Бироқ бу ҳали якуний режа эмас ва вазият исталган вақтда ўзгариши мумкин.
🔴Qizil Nuqta