Исроил Ливандан қўшинларини олиб чиқиш муддатини кечиктириши мумкин, агар Байрут келишув бўйича мажбуриятларини бажармаса. Бу ҳақда Исроилнинг Россиядаги элчиси Симона Галперин маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув "Ҳизбуллоҳ" Исроил тинч аҳолиси учун таҳдид туғдирмаслик шарти билан тузилган. Ушбу келишув 18-февралда ўз кучини йўқотади, бироқ Ливан ҳукумати уни узайтиришга қарши чиқмоқда.
🔴
Qizil Nuqta