ИИВнинг тергов департаменти бошлиғи қабул кунларида жойида ўтирмаганини танқид қилган адвокат билан учрашибди
Адвокат Зебо Комилова Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашрапов қабулига кириш учун уч маротаба борганини, бироқ уч ҳафта овора бўлса-да, раҳбар қабулига киролмаганини маълум қилганди. Адвокат бу ҳақда жамоатчиликка хабар бергач, департамент бошлиғи адвокат билан кўришибди.
"ИИВ Тергов департаменти бошлиғи қабул кунлари хизмат жойида бўлмаётгани ҳақидаги постимдан сўнг, мени департаментга таклиф этишди. Вазир ўринбосари — департамент раҳбари Рамазон Ашрапов шахсан қабул қилди. Узоқ гаплашдик. Бошлиқ пост учун мендан бироз норози бўлибди. “Қаерда, қандай юмушлар билан бандлигимни суриштирмай бекор ёзибсиз, шуни деб ноқулай аҳволга қўйдингиз”, деди гина оҳангида. Сўнгра раҳбарлик ташвишларидан сўзлаб кетди, лавозим вазифаларидан ташқари ишлар кўплигидан нолиди. “Фуқароларни қабул қилишдан ҳеч қачон бўйин товлаган эмасман, синглим, бу зотан менинг вазифам. Аммо на иложки, тез-тез режадан ташқари зарур ишлар, топшириқлар бўлиб туради. Ана ўша, охирги сешанбада ҳам кун бўйи Сенатда эдим, жиноят ишини юритиш доирасида мажбурий ушланган шахсларга нисбатан қийноқлар қўлланишининг олдини олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилдик”, деди яна Рамазон Аҳмадхўжаевич.
Адвокатнинг ёзишича, департамент раҳбари суҳбат давомида бетоблигини, аммо ётиб даволанишга имкон йўқлиги учун иш ораси укол олиб юрганини айтган.
Демак, раҳбарлар ҳам хизмат вазифасидан ташқари кўп топшириқлар берилаётганини тан ола бошлашибди.