Qitmir muxbir


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бирор бир масалада журналист сифатидаги фаолиятимга қўшимча тарзда шахсий қарашларимни ҳам сўрашарди. Шу боис, Qitmir muxbir номли канал очиб, шахсий қарашларимни ҳам ёзиб боришга қарор қилдим. Маъқул келса, ўқирсиз!
Мурожаат учун @OtabekQuldoshev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан олинди

Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.


Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот, Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, шунингдек, Оҳангарон шаҳри ҳокимларига ҳайфсан берилди.

Ушбу ҳудудларда экспорт миқдори кескин камайган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Jahongir Ortiqxo‘jayevga o‘xshab "kitob o‘qishga vaqti yo‘q" odamlarning arbob sifatida tan olinishi tasavvurga sig‘masdi", — Qozoqboy Yo‘ldoshev


Тўғри ва ҳақли савол


Минг доллардан 1 миллион долларгача: Порахўрликда айбланган ҳоким ва “замҳокимлар”

Ўзбекистонда кўплаб амалдорлар пора билан ушланган. Улар олган поралар миқдори ҳам худди лавозимлари каби ҳар хил. Мамлакатда коррупцияга қарши курашиш авж олгани сари мансабдорлар олаётган поралар миқдори ҳам ўсиб бормоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 200 минг доллар пора олаётганда қўлга тушган прокурор мисолида барча мансабдорларни огоҳлантирганди. Бундан хулоса чиқармаган амалдор ҳамон пора билан ушланмоқда. “Дарё” мазкур мақолада ҳудудларда президент вакили сифатида фаолият юритувчи ҳокимлар ҳамда уларнинг ўринбосарлари олган поралар миқдори ҳақида сўз юритади.

Батафсил — https://daryo.uz/k/nncnPfz5


Халқ орасида Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев расман бугун ишдан олиниб, (Салимбой "ичкарида" бўлган пайтда ҳам ушбу лавозимда бўлганми шунда? Шу жойига унча тушунмадим, тўғриси) ўрнида Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев иш бошлабди


Ўзбекистонда таксистлар ярим миллионга етди, уларнинг 4124 нафари аёл ҳайдовчилар

Ўзбекистонда такси бозори легаллашиши натижасида таксистлар сони қарийб ярим миллион, уларнинг тушумлари эса салкам 6 триллион сўмга етибди.

Ярим миллион таксистнинг 25 фоиздан кўпи ойига 10 миллион сўмдан кўп даромад қилаётган экан.

Таксистларнинг 90 фоиздан кўпи таксистликни қўшимча даромад келтирувчи иш деб билади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️“Шифо болажон” хусусий клиникаси янги манзилда иш бошлади

Болаларингизни ишончли шифокор кўригидан ўтказмоқчимисиз? Қарши шаҳридаги “Шифо болажон” хусусий клиникаси айнан шу манзилдир. Клиникада невролог, кардиолог, лор ва бошқа соҳалардаги малакали тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатишади. Асосийси, сифат ва саломатлик учун ишлашни мақсад қилишган.

Бундан ташқари ётиб муолажа олиш учун ҳам шароитлар яратилган. Қолаверса, эндиликда ёши катталар учун ҳам тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

☎️Мурожаат учун:+998916406444

📍Манзил: Қарши шаҳар, "Омад" савдо мажмуаси


Akmaljon Mahmudaliyev hokimlarning “qoʻli uzun”ligini aytibdi

Oʻzbek xalqida “qoʻli uzun, nimaga choʻzsa yetadi”, degan gap bor. Eshitgansiz, albatta. Bu gap koʻpincha oʻziga toʻq, pul bilan bogʻliq muammolarni tezda hal qiloladigan insonga nisbatan qoʻllanadi. Sirdaryo hokimi Akmaljon Mahmudaliyevning aytishicha, bugungi kun hokimlari ham “qoʻli uzun”lar toifasidan. Odamlarni qiynayotgan muammolarni hal qilish uchun ularga yetarli darajada, hatto ortigʻi bilan pul berilayotgan ekan.

Hozirgi qabullar mazza, toʻgʻrisi, 2018-yilda hokimlar qabullarga borsak, qoʻrqib borardik. Sababi pul yoʻq edi. Murojaatchilarning hammasi yoʻl qilib ber, suv qilib ber, maktab va bogʻcha qilib ber, “balnisam” yomon deyishardi. Oʻsha ishlarni qilishni istardik, ammo pul yoʻq edi. Hozir pulda muammo yoʻq-ku, degan viloyat hokimi.


Hokimlarga odamlar muammosini hal qilish uchun koʻp pul berilayotgani, ularning “qoʻli uzun boʻlishi” quvonarli, albatta. Ammo hokimlarning tili uzun boʻlishi yomon. Masalan Surxondaryoning sobiq, Oqqoʻrgʻonning ayni kundagi rahbari Toʻra Bobolov vaqtida “tili uzun boʻlib ketib”, qonun himoyachisi boʻlgan prokurorni haqorat qilgandi. Bu ishi oʻsha paytdagi Prezident adminstratsiyasi rahbari Sardor Umrzoqovga ham, davlat rahbariga ham xush kelmagandi. Shu sabab hokimlarning “qoʻli uzun” boʻlsa boʻlsin, “tili uzun” boʻlmasin.


Дарвоқе, мазкур ҳолатни ўрганаётган адвокатнинг айтишича, Алламжоновнинг ҳайдовчиси, ошпази ва қўриқчиларига ҳам ичкарида босим қилинган экан.

15 суткада кўўўўўўп нарсани кўришибди.

Ҳолат бўйича судга шикоят қилишмоқчи, албатта. Кузатайликчи, кўп ишларга гувоҳ бўп қолармиз!


Алламжоновга қасд қилингани етмаганидек, ҳайдовчиси ва қўриқчилари ҳам қамалибди

Собиқ амалдор Комил Алламжоновга суиқасд қилинган куни барча ташвиш қолиб, унга хизмат қилувчи ҳайдовчи, ошпаз ва қўриқчиларни олиб бориб «тиқишибди». Тағинам 15 суткага. Албатта қози буванинг қарори билан. Қозиларсиз иш битмайди-ку Ўзбекистонда. Боиси қонунчилигимизга кўра, фуқаронинг озодликда яшаш ҳуқуқини фақатгина суд чеклаши мумкин. Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман суди судясининг иши шунчалик кўплигидан суд қилинаётган 7 нафар айбланувчининг адвокатлари йўқлигига эътибор бермабди. Вақти тиғислиги учунми, судда судланувчилар эшитилмабди ҳам. Бўйнига 15 суткани қўйиб, қамаворишибди.

Алламжонов ёллаган адвокат буни сезиб қолиб, юқори турувчи судга апелляция тартибида шикоят қилибди. Вилоят суди «судланувчилар қани», дейишса, «улар 15 суткани ўташмоқда», деган жавоб бўлган. «Уларсиз суд ишини кўрмаймиз», дея, апелляция инстанцияси шикоятни рад қилибди. Иш судралиб, Олий судга келган. Юқори инстанция ишни кассация тартибида кўришни бошлади. Воқеалар ривожини «Дарё»да ўқийсиз.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мурод Муҳаммад Дўст Исмоил ота айтган шу гапларни президент Ислом Каримов қачон айтганини, аммо давлат раҳбарининг "август, сентябрга бориб, ҳаммаси яхши бўлиб кетади", деган гап ўзини оқламаганини гапириб берган экан


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шоҳимардонлик Исмоил отанинг 1992 йил BBCга берган интервюси айни кунда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида трендга чиққани рост.

Кун.уз мухбирининг аниқлик киритишича, отахон 2007 йилда вафот этган экан.


ИИВнинг тергов департаменти бошлиғи қабул кунларида жойида ўтирмаганини танқид қилган адвокат билан учрашибди

Адвокат Зебо Комилова Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти бошлиғи Рамазон Ашрапов қабулига кириш учун уч маротаба борганини, бироқ уч ҳафта овора бўлса-да, раҳбар қабулига киролмаганини маълум қилганди. Адвокат бу ҳақда жамоатчиликка хабар бергач, департамент бошлиғи адвокат билан кўришибди.

"ИИВ Тергов департаменти бошлиғи қабул кунлари хизмат жойида бўлмаётгани ҳақидаги постимдан сўнг, мени департаментга таклиф этишди. Вазир ўринбосари — департамент раҳбари Рамазон Ашрапов шахсан қабул қилди. Узоқ гаплашдик. Бошлиқ пост учун мендан бироз норози бўлибди. “Қаерда, қандай юмушлар билан бандлигимни суриштирмай бекор ёзибсиз, шуни деб ноқулай аҳволга қўйдингиз”, деди гина оҳангида. Сўнгра раҳбарлик ташвишларидан сўзлаб кетди, лавозим вазифаларидан ташқари ишлар кўплигидан нолиди. “Фуқароларни қабул қилишдан ҳеч қачон бўйин товлаган эмасман, синглим, бу зотан менинг вазифам. Аммо на иложки, тез-тез режадан ташқари зарур ишлар, топшириқлар бўлиб туради. Ана ўша, охирги сешанбада ҳам кун бўйи Сенатда эдим, жиноят ишини юритиш доирасида мажбурий ушланган шахсларга нисбатан қийноқлар қўлланишининг олдини олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилдик”, деди яна Рамазон Аҳмадхўжаевич.

Адвокатнинг ёзишича, департамент раҳбари суҳбат давомида бетоблигини, аммо ётиб даволанишга имкон йўқлиги учун иш ораси укол олиб юрганини айтган.

Демак, раҳбарлар ҳам хизмат вазифасидан ташқари кўп топшириқлар берилаётганини тан ола бошлашибди.


Бир вақтлар президентнинг қизи эгалигидаги “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшма тасарруфига ўтказилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги қарори билан 5,38 гектар майдонга эна, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова эгалигидаги дам олиш масакани Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига топширилган дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари рўйхатига киритилди.

Ушбу дам олиш маскани Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сижжак мавзесидаги “Сарбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Гулнора Каримовага тегишли бўлган маскан 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тесла автомобилларининг заправкадаги турнақатор навбати экан

Швецияда
электромобиллар қаҳратон қишда заправкада шундай навбат кутар экан. Худди Ўзбекистондаги метан заправкаларда кузатиладиган турнақатор навбатларга ўхшаш ҳолат, фарқли томони бу ерда ҳеч ким навбатсиз, таниш-билиш эвазига олдинга чиқишга интилмаётганида


Сергели суди стюардессага шилқимлик қилган фуқарони 5 суткага қамади

Суд ҳужжатида келтирилишича, 2024 йил 31 декабрь куни Сочи—Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга учиб келаётган 39 ёшли эркак самолёт бортида маст ҳолатда Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 23 ёшли ходими, борт кузатувчиси бўлган қиз танасининг ёнбошини бир неча маротаба ушлаб, унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган.


Айни пайтда барча вилоят ҳокимлари ҳам таътилда, улар бироз аввал Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларида кўриниш берганди


Президент Шавкат Мирзиёв қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди


Сара блоглар “картаси”ни фақат Сизлар учун очмоқчиман. Мен Сизга тавсия этаётган блог эгалари турли синовларда тобланиб, бугуннинг элагидан ўтганлардан.

Жамиятдаги энг оғриқли масалалар, воқеалар, янгиликлар, коинотга оид хабарлар, нефть-газ энергетика, истеҳзоли киноя ёки жумбоқларга тўлиб тошган каналларга обуна бўлинг:

👉 Обуна бўлиш

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.