Бош вазир ёрдамчиси ва унинг ДХХдаги акаси ишдан олинди
Сарвар Ашуров Ўзбекистон бош вазири ёрдамчиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Қайд этилишича, Сарвар Ашуров Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарори билан бош вазир ёрдамчиси – бош вазир қабулхонаси мудири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Шуҳрат Ибрагимов тайинланди. Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
“Дарё”нинг ҳукуматдаги манбасига кўра, Ашуровнинг ишдан олиниши Президент администрацияси ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд билан боғлиқ. Унинг акаси — Алижон Ғаниевич Ашуров Давлат хавфсизлик хизматининг ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимда ишлаган ва Алламжоновга қилинган суиқасд ишини фош этишга тўсқинлик қилгани учун ишдан олинган.
Худди шу сабабга кўра ДХХ раиси Абдусалом Азизов, Ички ишлар тизимидаги икки амалдор — ИИВ Жиноят қидирув хизмати бошлиғи ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан олинган эди.