QIBRAY SADOSI / Расмий канал dan repost
#СИЗДАН\_ХАБАР
3 декабрь - Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан Қибрай туманидаги 34-сонли ихтисослашган кўп тармоқли МТТ да тадбир бўлиб ўтди.
♻️ Унда Тошкент вилояти МТБ бошлиғи ўринбосари Наталя Нам, Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати Гулнора Аҳмедова, 3-сектор раҳбари, Қибрай туман ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Тўрабеков, Қизил ярим ой жамияти Қибрай туман бўлим раиси Гавҳар Бекжоновалар иштирок этишди.
♻️ - Мазкур ихтисослашган МТТда 26 нафар нутқида нуқсони бор, ҳаракати чекланган болалар тарбияланмоқда, - дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Флора Юлдашева, - 13 нафар тарбиячиларнинг заҳматли меҳнати доимо таҳсинга лойиқ. Улар туфайли болалар нутқида кун сайин ривожланиш бўлмоқда.
👯♀️Тадбирда ташкилотнинг педагог ходимлари ва тарбияланувчиларининг байрам дастури намойиш этилди, улар томонидан куй-қўшиқ, рақс ва шеърлар ижро этилди.
🎉Тадбир сўнгида меҳмонлар томонидан болажонларга совғалар тақдим этилди. Қизил ярим ой жамияти Қибрай туман бўлим раиси Гавҳар Бекжонова болажонлар фойдаланиши учун ногиронлик аравачаси топширди.
Сурайё ЎРИНБОЕВА,
Қибрай тумани МТБ "Таълим -тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш" шўъба услубчиси.
Каналга уланинг ва яқинларингизга улашинг:
▶️ https://t.me/qibray_sadosi