1 ОКТЯБРЬ - ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ
Қашқадарёга раҳбарлик қилаётган Муротжон Азимов илк сабоқни қаерда олган ва унинг биринчи ўқитувчиси ким?
Вилоят раҳбари 41 йил муқаддам Китоб туманидаги Жайрахона қишлоғида жойлашган, ҳозирги 49-мактабга 1-синфга ўқишга қабул қилинган. Биринчи ўқитувчиси - Гулжаҳон Тўраева.
- 1983 йилда Шаҳрисабз педагогика техникумини тамомлаб, мактабга ишга келганимда, 1-синф раҳбарлигини ишониб топширишган, - дейди муаллима. - Ўқувчиларимнинг кўпчилиги олий маълумотли кадрлар бўлиб етишишди, бугун турли соҳаларда фаолият кўрсатишмоқда. 35 йил шу соҳада ишладим. Икки фарзандим тадбиркор, бири боғчада тарбиячи. Ёшлигимдан адабиётни яхши кўрардим, Абдулла Қодирий, Ўткир Ҳошимов, Саид Аҳмад, Ўлмас Умарбеков, Шукур Холмирзаев асарлари жону дилим эди. Шеъриятга меҳримни билиб, Муротжон Азимов бир гал Муҳаммад Юсуф шеърлари тўпламини совға қилган. Умуман, шогирдларимнинг жамиятдаги ўрни ва менга муносабатидан мамнунман. Байрамлар, турли тадбирларда канда қилмай йўқлашади.
Батафсил https://qashqadaryogz.uz/read/mening-birinchi-ituvchim
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X