Қашқадарёда аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш бўйича семинар ташкил этилди.
Қашқадарё вилоятида «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари» мавзусидаги республика семинари давом этмоқда.
Семинар иштирокчилари маҳаллаларда томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш, хусусан «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида Эсабой маҳалласида аҳоли томорқаларида сабзавот етиштириш жараёни билан танишди. Маҳаллада ташкил этилган сабзи маҳсулотларини тозалашга мўлжалланган микролойининг афзаллиги кўрсатиб ўтилди. Шундан сўнг, ушбу маҳаллада ташкил этилган сабзи қадоқлаш маркази фаолияти кўздан кечирилди.
Мамлакатимиз бозорини арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашда Косон туманининг роли юқори бўлиб, семинар иштирокчилари мазкур ҳудудда ташкил этилган туячилик, чорвачилик, балиқчилик марказларида олиб борилаётган ишлар билан танишишди. Семинарда қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.
https://t.me/qarshiliklar