Қарши шаҳри ҳокими Н.Холбоев Жанубий Кореядаги сафари давомида фармацевтика соҳасида етакчи компания билан музокаралар олиб бордиҲоким "Derma glue" компанияси раҳбари Jae Bong билан учрашиб, косметика ва терини тиклайдиган суюқликлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.
Қарши шаҳри ҳокимига маҳаллий тадбиркорларимиз ҳам ҳамроҳлик қилишмоқда.
P.S Ўзи тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш, уларга дунё бозор тажрибаси билан таништириш ва инвесторлар билан ҳамкорликда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун шароит яратиб бериш мақсадида ҳокимларимизнинг маҳаллий тадбиркорларимиз билан чет эл хизмат сафарларига чиқиши жуда ижобий ҳолат саналади. Шунингдек, янги чеҳралар, янги тадбиркорлар билан ҳам мулоқотни йўлга қўйиш, улар билан танишиш лозим. Вилоятимизда бой ҳам, тадбиркор ҳам кўп. Эртага иш ўрни яратадиган ҳам, бюджетни шакллантиришда муносиб ҳисса қўшадиган ҳам ўзимизнинг қоракўз тадбиркорларимиз. Уларни қўллаб-қувватлаш ва шароитларни яратиб беришда ҳокимликларимизнинг ўрни эса беқиёс. Яхши натижалар кутиб қоламиз бу хизмат сафаридан.
https://t.me/qarshiliklar