#ишқ_ва_ишқсизлик.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(300- сўнгги қисм)
Кимнидир ишқ-ла топганимизда, уни деб ўзимиздан кечар ҳолатга тушамиз. Табассум билан бизни кузатувчи яна айтади:
"Усиз ҳаёт йўқ деб ўйлайсан-да! Яшатгим келса, усиз ҳам сени яшатаман!
Баъзан қазои-қадардан пушаймон бўламиз! Қисматнинг буюк Ёзувчиси эса яна табассум қилади:
"Ўзингга ақалли нима керак эканлигини билмайсан, бандам! Бу ёзуғни ўнг ўқисанг-да, терс ўқисанг-да, охир оқибат мен ёзган хотимага кўнасан!"
Кимнингдир таъсирида ўзгарамиз, сўнг бошқалар биздан ранг олиб, улар ҳам ўзгаради!
Келган ва кетганларнинг бу келиш-кетишида аслида нима ҳикмат борлигини кечикиб тушунамиз!
Ҳаммаси ажиб!
🍃
Эгизакларимга Имрон ва Марям исмини бердик! Ўғлим синглисидан уч юз йигирма олти грамм катта, қизимнинг сочлари акасига қараганда сарғишроқ. Бошида кўзи ҳам сал кўкимтирга ўхшаброқ турганди, энди бироз тўқлашган. Ҳозирги сариғлик ҳолатини айтмаганда, иккиси ҳам оппоққина! Қайнонам уларни "оқ балиқларим" дея эркалаб, суядиган бўлган!
Она бўлгач, онамнинг қадрини тушундим... Ҳаёт қадрини ҳам...
-Хўш, бугун қайси кун?
Юзимга тутилган оппоқ гулни кўрдим-у танидим. Ахир бу-аранг ўстираётган анави "аёл бахти" деган гулим-ку!
-Нега узасиз?! Оббо! Бошқа гул қуриб кетганмиди?
Эрим гулнинг карнайини бурнимга кийдириб қўймоқчи бўлиб ҳазиллашди:
-Вой-бў бурнидан заҳари оқиб кетяпти-я манави хотинни!
Қўлимдаги гулга ачиниб қарадим:
-Эркакларга фарқи йўқ-а?! Гул узгиси келса, узиб кетаверади!
-Санани эслатгим келди холос, э, шунга шунчаликми?
-Ҳа, бугун ўн бешинчи октябрь...
Сўнг трюмо устидаги соатга қарадим:
-Жонажон диёримизда соат ўн икки!
Эрим эса овозига худди радиобошловчилардек тус бериб гапимни давом эттирди:
-Ва бундан ўн икки йил олдин эса...
- Бўлди эсладим! Хотирангизга доим қойил қоламан-да! Ўн икки йил олдин ҳудди шу куни камина сиз ишлайдиган ташкилотга ишга кирганман. Шунақа-а?
-Думбулхон, шу куни ишга кирганингиз рост. Менга атай тўқнашиб кетганингизни ҳам эслайсизми? Ўшанда худди киссавурга ўхшаб мана бу жойни уриб кетганингизниям сезмай қолган эканман!
-Шунақа денг?! Эслатишингиздан мақсадни агар тўғри тушунган бўлсам, бугун нимагадир эриб бермоқчисиз, шунақами?
Ўн кундан бери тинимсиз ўртоқлар-у, таниш-билишларига ўтиришлар қилиб беравериб зерикиб кетган эрим "оббо" дея ўрнидан турди.
-Керакмас... Ўзи эсингизга тушиши билан анави гулимни шарт узиб келганингиздан ҳаммасини тушуниб бўлганман. Ҳеч нарсадан умид қилаётганим йўқ! Ҳавотир олманг...
Шундоққина рўпарамда тилла занжир пайдо бўлди. Фарзанд қучиб турган онанинг силуэти туширилган кулонга қараб туриб жилмайганимни ҳам сезмай қолдим.
-Қалай?
-Зўр!
Занжирни бўйнимга тақиб қўйиш учун секин ортимга ўтган фарзандларимнинг отаси-аста қулоғим остида пичирлади:
-Бу "Қаҳрамон она" ларга тақиладиган ҳозирги замоннинг зеб-зийнати экан! Сотувчи шахсан ўзимга шунақа деб айтди.Энди яна саккизтача туғасиз шекилли, жоним...
Хангу-манг бўлиб эримга тикилганча қолдим.
ТАМОМ.
Азизахон Исмоилова.