📚QAMASHI TAKM📚


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


"Kitob bilan dunyoni kashf etamiz"
Qamashi tuman axborot-kutubxona markazining rasmiy kanali. Ushbu kanal kitobxonlar uchun moʻljallangan boʻlib, kitobxonlarning maʼnaviyatini yuksaltirishda xizmat qiladi.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Шу пайт барак эшиги очилиб "Ҳамманг ташқарига чиқларинг!"  деган буйруқ янгради.
    Абдужаббор ўзи қамалган барак ичида шунча одам бор деб ўйламаган экан.  Ташқаридаги чоғроқ майдонда етмишга яқин одам тўпланди.  Кўп ўтмай қуролланган немис аскарлари одамларни туртиб-суртиб гуруҳларга ажрата бошладилар. 
    Тезда майдонда қариялар алоҳида,  ёш болали аёллар алоҳида,  ўспирин ва ўрта ёшлилар алоҳида гуруҳ бўлиб тизилдилар.
    Немис офицерларидан бири Абдужабборнинг ёнига келиб унга маънодор тикилди:
-Bist du ein Partisan? ( Партизанмисан?)
   Шу пайт Алена Абдужабборни кўкси билан тўсди: 

   - У менинг эрим,- деди Алена немисчалаб,- эрим Осиёлик. Мени  юртига  олиб кетиш учун бу ерга қайтганди. 

   - Жуда соз!  - деди немис офицери истеҳзо билан,-албатта эринг билан бирга бўласан. Бунга шубҳа қилма,- у шундай деб қўл остидаги аскарларга буюрди,- йўлга тушамиз.

    Аскарлар қарияларни ажратиб олиб қолиб қолган асирларни ҳайдаб кета бошладилар.

   - Бобо,  бувижооон... Ота... Онажооон... 

     Ҳайдаб кетилаётган асирлар орасида ота-онаси,  бобо-бувиси қишлоқда қолаётганлар бор эди.  Улар қарияларни нималар кутаётганини билганликлари учун ўзларини боса олмай қаршилик кўрсата бошладилар.  Фашистлар асирларни овозини ўчириш учун осмонга қарата бетартиб ўқ уза бошладилар.  Овозлари нисбатан қаттиқ чиққанларни эса милтиқ қўндоқлари билан аямай савалаб овозларини ўчиришга муваффақ бўлдилар. 
    - Бизни қаерга олиб кетишяпти?  - сўради Абдужаббор Аленадан,- бу йўл қаёққа олиб боради? 
   -Яна уч километрдан кейин поезд йўлга чиқамиз.  Ўйлашимча бизларни концентрацион лагерь- концлагерьларга олиб кетишмоқда.  Атрофга қара:  барча ўрта ёш ва ёшларни саралаб олишди.  Қариялардан фойда йўқ уларга. 
    - Аблаҳлар! Демак, қарияларни... Қанийди қўлимда милтиқ бўлса-ю барчасини битта-битта отиб ташласам. 
    - Ортиқча асабийлашма,  кучингни сақла,- шивирлади   Алена,- булардан қасос олиш учун ҳам тирик қолиш ҳаракатини қилишимиз шарт.
   - Мени бир шеригим бор эди.  Шу қишлоқлик.  Исми Фимика.  Мабодо унга кўзинг тушмадими?  Ё қочиб улгурдимикан? 
   - Йўқ улгурмади.  Уни кеча осиб ўлдиришди. Немис офицерининг юзига тупурган экан. 
    Абдужаббор Аленага ортиқча савол бермади.  Улар станцияга етиб келганларида кун чошгоҳдан ўтган эди. Станция ўзлари каби маҳбуслар билан тўлиб тошган экан. Немис аскарлари тушга яқин барчани вагонларга жойлаштирдилар.  Кундузги соат учларда учинчи Рейхнинг "олийнасаб аскар" лари қаттиқ режимда қўриқлаб бораётган  вагонлар жойидан қўзғалди.  Поезд шу юрганча эртаси куни тушга яқин очиқ ялангликда тўҳтади. Шунда ҳам   асирларга ташқарига чиқишга руҳсат берилмади.  Ҳожат учун вагонларга биттадан челак киритиб қўйилган эди холос.  Эркаклар ва аёллар вагонларга бўлак жойлаштирилган бўлиб зарур пайтда вагоннинг ўзида  ҳожатларини раво қилишар, ўша вақтда қўриқчилардан  жамоа бўлиб бир-бирларини паналаб турар эдилар.  Асирларга кунига бир бўлакдан қотган нон ва уч кружка чиқадиган сув тақсимлаб берилар эди. Учинчи куни поезд навбатдаги бир ялангликда тўҳтади. 
    Букланиб ўтиравериб зада бўлиб кетган асирлар навбатма-навбат қўл-оёқларини ёйиб ола бошладилар. 

    Кутилмаганда аёллар жойлашган вагонларнинг бирида асира аёллардан бирида тўлғоқ бошланиб қолди. 

#давоми_бор

/84


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   - Амакингиз кеча номозшом пайти гузарда Шермат раиснинг "Абдуқаюм аравакашни ўғли ватан хоини бўлиб чиқди.  Бу йигит қишлоғимиз шаънини ер билан битта қилди"  деб турганини эшитиб қолибдилар.  У пайтда биз болажоним тўғрисидаги "Бедарак кетган" деган хатни олмагандик.

   - Нима!?  Улар кеча шу ҳолатга тушганмидилар?  - ҳайрати ортди Эътиборхоннинг,- ифлос!  Оғзига нима келса қайтармайди-я?  Бу раисгаям боққан бало бордир!?
   - Мен ҳам худога солдим,- лабини алам билан тишлади Раҳима хола,- унга ўзи бас келсин. Жазосини ўзи берсин...- у шундай леб Эътиборхонга маҳзун тикилди,- сизниям дардингиз ўзингизга етиб турганда... Муаллимнинг ўлганига ҳечам ишонмайман. 

   - Мен ҳам,  опа,- бўғзига аччиқ алланима тиқилди Эътиборхоннинг,  - бу уруш деганларининг бош суқмаган хонадони қолмади ҳисоб.  Кимни кўрсанг бошида бир дард,  битта ҳасрат. 

   - Ҳаа айтманг, - чуқур тин олди Раҳима хола,  -   уруш кўпга келган бир  синов бўлди. 

    - Майли,  опа,  мен ишимга қарай, сизлардан туш пайти келиб яна бир хабар оламан. Ўзингиздан кўнглим анча тўқ бўлди,  қариндошларингиз бари шу ерда эканлар. Барака топгурлар ҳовлида тик оёқда туришибди-я? Тан-жонлари соғ бўлсин бариларининг.  

  - Бораверинг, синглим. Илойим яхшиликлар устида кўришайлик,- Эътиборхон бурилиб кетаётганда Раҳима хола уни тўҳтади,- эсим қурмасин,  Барнохон қизим ҳақида сўрамабман-ку?!  Манавиндақа бўлар- бўлмас гапларни эшитиб кўнгли бузилиб,  тағин ҳар хил хаёлларга бориб...

   - Қизимдан ҳавотир олманг,  опа,  - Раҳима опани тинчлантирган бўлди Эътиборхон,- у оқ-қорани яхши ажрата оладиган ёшда...

🔳 🔳 🔳

  -  Ўлимтик ейдиган калҳмтга ўхшамай ўл!  - Норпошша дала бошида қораси кўринган Ҳакимга қараб асаби бузилди,- қаерда совуқ хабар бўлса ўша ерда шу Ҳаким ҳайвон. 

    Ўз дарди ўзига етиб турган Барно Норпошшага жавоб қайтармади. У чўк тушганча нам ерда тупроққа аралашиб дўппайиб турган картошка уюмини қўллари билан таталаб, сабзавотни қопга солишда давом этди.
    - Эҳтиёт бўлиб ковланглар!- қизларга яқин келган Ҳаким уларнинг ишига разм  солар экан,- кетмонни учини ботириб олиб картошкани яроқсиз қилиб қўйманглар.

   - Ўзингиз бир кўрсатиб берсангиз яхши бўларди,  Ҳакимжон ака,- деди Норпошша белини ростлаб,- ҳар ҳолда эркак кишининг иши иш-да!  Аёлларга уларга тенг келишга йўл бўлсин!

  Зумда  Ҳакимнинг юзидан қон қочди.  Унга сари Норпошша бадтар тегажоқлик қилишда давом эта бошлади: 

    - Унақа ёмон қараманг,  Ҳакимжон ака!?  Юрагим бир ёмон уриб кетяпти.  Ё мендан хафа бўлдингизми?  Тўғри-да, картошкани қўлда кавлайсиз,  оёқда эмас-ку!? 

     Ҳаким ён-атрофдаги қиз-жувонларга бирдек масҳара бўлаётгани учун зардаси қайнаб кетди: 

   - Нима қилиш кераклигини менга ўргатма,  хопми?  Нима қилиш кераклигини сендан яхши биламан!  Кўп бидирлайвермай ишингни қил ундан кўра! 

   - Менгаям картошкани қандай кавлашни уқтириб ёнимда ўралашаверманг,  майлими?- бўш келмади Норпошша ҳам,-   ақл ўргатиб ишдан қолдирмасангиз қиламан-да ўша ишни. Атрофимда ўралашеверсангиз билмасдан кетмон билан  бошингизга бир тушуриб миянгизни пўла қилиб қўйишим мумкин. Ана ундан кейин кўрасиз,  бошингизгами,  оёғингизгами- қаерингизга куйишни билмай ўтирасиз.  Қочинг,  пўшт!  Ҳалақит берманг!
    Ҳаким Норпошшага нафрат билан тикилганча бир сўз демай ундан узоқлашди.

   - Без!- деди Норпошша шаҳд билан ерга кетмон солар экан,- бетининг  қалинлигини-чи буни?  Ҳей,  бебисмилло туғилган отангга ўҳшамай ҳар нима бўл,  касофат.
    Норпошша шундай деб Барнога қаради. Барно эса бу гаплар ўзига мутлоқо тегишли эмасдек ўз оламида ўз хаёллари билан андармон эди... 

    🔳 🔳 🔳

📌        /83


Saida Mirziyoyeva dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Oʻrol Tansiqboyev: ijod saylanmasiga nazar”

2025-yil 19-martdan 1-iyungacha Almati shahridagi Abilxon Qasteyev nomidagi Davlat san’at muzeyida O‘rol Tansiqboyevning soʻnggi 40 yil davomidagi ilk keng ko‘lamli ko‘rgazmasi bo‘lib o‘tadi. Ekspozitsiyada O‘zbekiston va Qozog‘iston muzeylari sara toʻplamlariga mansub, mohir usta ijod yoʻlining barcha bosqichlarini qamrab olgan 78 ta asar taqdim etiladi.

Ko‘rgazma nafaqat buyuk rassom xotirasiga yuksak hurmat ifodasi, balki ikki qardosh mamlakatlar badiiy merosini birlashtiruvchi muhim madaniy voqeaga aylanadi.




«Урал Тансыкбаев: ретроспектива творчества»

С 19 марта по 1 июня 2025 года в Государственном музее искусств имени Абылхана Кастеева в Алматы пройдёт первая за 40 лет масштабная выставка картин Урала Тансыкбаева. Экспозиция представит 78 работ из музеев Узбекистана и Казахстана, охватывая все этапы творчества мастера.

Выставка станет не только данью памяти великому мастеру, но и важным культурным событием, объединяющим художественное наследие двух братских стран.




18– mart kuni sharqona yangi yil boshlanadigan qutlug‘ kun — Navro‘zi olam asrlar davomida bahor, ezgulik, mehr-oqibat, mehnat va bunyodkorlik ramzi sifatida el-yurtimizning ijtimoiy-ma’naviy hayotida beqiyos o‘rin tutib kelmoqda. Qamashi tumanida ham ushbu bayramni ko‘tarinki ruhda o‘tkazish, aholiga bayramona kayfiyat ulashish maqsadida bugun asosiy bayram tadbiri nishonlandi. Tadbirga Qamashi tumani hokimligi, mahallalar va muassasalar axborot-kutubxona markazi xizmati mutaxassislari ishtirok etishdilar


2025-yil  18 - mart kuni  Qamashi tuman axborot-kutubxona markazi axborot-bibliografiya xizmati mutaxassislari tomonidan 21-mart umumxalq Navro'z  bayramiga bag'ishlab "Navro'z bahor elchisi" mavzusida  kitob va rasmli ko'rgazmasi tashkil etildi. Ko'rgazmada 17 dona  adabiyotlar joy olgan


#Iqtibos

📔 Kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma’naviyatga erishib bo’lmaydi.

✍️ Shavkat Mirziyoyev


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Эътиборхон  Раҳима опаникига борганда ўзи таҳмин қилгандек ҳовли тўла одам,  оҳ-воҳга дуч келмади.  Аксинча атрофда совуқ ва ўлик сукунат ҳукмрон эди.  Остонада тараддудланиб турган Эътиборхонни Сабоҳатнинг қизи Мукаррамхон кутиб олди.
    - Совуқ хабарни эшитиб Абдуқаюм амакимнинг тоблари қочиб қолди,- дели Мукаррамхон салом-аликдан сўнг надомат билан,- уларни туман марказидаги касалхонага олиб кетишди. Ҳаммалари ўша ерда. 
    Эътиборхон вақт ўтказмай йўлга тушди.  Унинг ишхонаси айнан ўша касалхонанинг ўзи эди.
    Абдуқаюм аканинг аканинг аҳволи Эътиборхон таҳмин қилгандан ҳам оғирроқ экан.  Мудҳиш хабар сабаб бечора ота тилдан қолган,  чапнинг нимтаси бутунлай ишламай қолганди. 
   - Миясига қон қуйилган,- деди Эътиборнинг "Нима гап?"  деган саволига бошини сарак-сарак қилиб жавоб қайтарди бўлим бошлиғи Саттор Ғаниев,- сиздан яширмайман,  амакининг кўпга боришлари даргумон. 
     Эътиборхон ҳамкасбининг ёнидан бўшашиб чиқди.  У ўзига савол назари билан тикилган Раҳима холага ўзида аранг куч топганча далда беришга тиришди.
    - Ҳаммаси яхши, опа. Доктор "Ҳадемай кўрмагандек бўлиб кетади" деяптилар.   
    Раҳима холанинг оппоқ юзлари бир кунда ғамдан қоп-қорайиб кетибди.

   - Илоё шу урушни бошлаганларни уйи куйсин.  Жумлаи мўминни тинчини бузганни ўзининг ҳаловати бўлмасин.  Болажонимга туҳмат қилганларни ўзлари туҳматга учрамаса асти розимасман,- деди Раҳима хола титраб қақшаганча.
  Раҳима холанинг оҳирги сўзларидан Эътиборхон сергак тортди: 
    - Нималар деяпсиз,  опа? 


#давоми_бор

/82


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ойии...

Эътиборхон ортига ўгирилиб қизи Барнонинг оппоқ оқариб кетган юзига кўзи тушди

- Шу гап ростми? - бемажол шивирлади Барно,- Абдужаббор ака... Улар...

- Билмадим қизим, - чуқур уҳ тортди Эътиборхон, - раис шунақа деяпти-ку? Чамамда...

- Абдужаббор ака ватан хоини эмаслар,- Барнонинг мунчоқдек кўзларига ёш тизилиб кела бошлади,- ишонмайман бу гапга...

- Ўзингни бос, қизим. Бир сен эмас, ҳеч ким ҳам ишонмайди бу гапларга. Абдужаббор кўз ўнгимизда ўсган, палаги тоза одамларнинг боласи. Бундайлардан асло ёмонлик чиқмайди. Раиснинг эса сўзига эътибор берма. Ит бир акиллади қўйди-да.

Эътиборхон шундай деб қизининг елкасидан қучиб уй томонга етаклади:

- Сен-чи, қизим, чойингни ичиб далага борақол. Одам тафтини одам кўтаради. Дугоналарингга қўшилсанг озгина енгил тортасан. Ундан кейинчи "Бедарак кетган" деган сўз ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас. Ман қорахат келсаям адангларни тирикликларига умид қилиб ўтирибман. Урушда тартиб бораканми? Жанг майдонларида ҳар нима бўлиши мумкин. Кўряпмиз-ку, "ҳалок бўлди,бедарак кетди" деганларнинг қанчасининг дараги чиқяпганини.
Энг асосийси-чи, қизим ниятни яхши қилиш керак. Менам бориб Раҳима опамдан хабар олай. Юраккинаси бир тутам бўлиб ўтиргандир боёқишни ҳам. Ўшанақаси ишга кетаман...

🔳🔳🔳


📌 /81


Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/qamashiakm


O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023 – yil 21 - dekabrdagi "Oilalarni mustahkamlash va xotin - qizlarning faolligini oshirish bo'yicha qo'shimcha chora - tadbirlar to'g'risidagi" PQ - 401 - sonli qarorining 3-ilova 36 - bandida belgilangan vazifalarga asosan 17 – mart kuni Qamashi tuman axborot-kutubxona markazida abonement va foydalanuvchilarga xizmat ko’rsatish xizmati mutaxassislari kitobsevar kitobxonlar bilan birgalikda "Kitobsevar millat" g'oyasini ruyobga chiqarish maqsadida "Kitobxon onalar kuni" munosabati bilan "Kitob inson ko’z o’ngida no’malum falaklarni ochadi" mavzusida davra suhbati bo’lib o’tdi. Tadbirda "Samarqand" mahallada yashovchi D. Ergashova kitobsevar kitobxonlarga O’. Hoshimovning “Dunyoning ishlari” asari haqida so’zlab berdi va kitobxonlarga kitobni o'qishni tavsiya etdi hamda "Navoiy" mahallada yoshovchi kitobxon ona M. Maxmanazarova Halima Xudoyberdiyevaning “Onaginam” sh’erini kitobxonlarga o’qib berdi


Qamashi tuman axborot-kutubxona markazi mutaxassislari "Kitobxon onalar" kuni munosabati bilan Milliy kutubxonada bo'lib o'tgan tadbirda ZOOM orqali ishtirok etishdi


#Tavsiya

📘 "Bir vijdon uyg‘onur"
✍️ Ahmad Lutfiy Qozonchi



📘 Ahmad Lutfiy Qozonchining ushbu romanida nur va soya kurashi, hakalak otgan nafsi ammora bilan sobit qanoat aro ziddiyat, quyunday bosib kelgan qabohat bilan nurday pokiza ezgulikning mohiyati yoritilib berilgan. Asarda gunohi azim o‘pqoniga qulagan ota fojiasi, yo‘qchagina jismiga ulug‘ tog‘day sabr-toqatni jo eta olgan onaning iztiroblari, qalbi ko‘r ota bilan itoatgo‘y ona orasida sarson-sargardon bolaning ruhiy izlanishlari tasvirlangan.
Asar kitobxonda nurli, pokiza bir tuyg‘u uyg‘otadi. Kishi beixtiyor o‘ylab ketadi: buzilib ketayotgan dunyoni poklik, halollik, qanoat, mehr-oqibat asl o‘zanga solishi mumkin.
Kitobni o'qish uchun QR kodni skaner qiling📲


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Шермат раис "чирт"  этиб оёқ остига тупурди.
    - Ҳозир "Азадорман"  деб обидийда қилиб ўтирадиган замонмас.  Ҳозир фронтдаги йигитларимизни ўйлашимиз лозим.  Не ҳасратда етиштирган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш керак.  Бугун бир дона картошкаям душманни йўлини тўса оладиган замон. Сенлар бўлсаларинг "Бугун болаларимнинг отасидан қорахат келди"  деб баҳона қил.  Эртага "Бўлажак куёвим ватанга хоинлик қилди"  деб ёқангни йирт.  Хуллас, ўсроқ кетга арпа уни баҳона бўлган каби кунда битта важ-корсонларинг тайёр турсин. 
    - Нималар деясиз?  - Эътиборхоннинг хаёли дарровда чувалашди,- кимни айтаяпсиз?  Ким экан у ватан хоини? 
    - Ҳой хотин,  мен сенинг қулоғингга халитдан бери танбур чертяпманми?  - ранги гезарганча дона-дона таъкидлади Шермат раис,- ким бўларди хоин!?  Сенларнинг севикли куёвларинг Абдужаббор-да!?  Бугун эрталаб уйига  "Абдуқодиров Абдужаббор бедарак йўқолди"  деган хат келди.  Эшитяпсанми?!  "Бедарак йўўўқооолди!"  деган!  Бундан келиб чиқади-ки,  Абдужаббор деганинг пашистларга сотилган.  Ҳеч замонда шундоқ жанг қилиб турган одам бедарак йўқолармишми  ?!  Нима одам дегани игнамиди-ки,  сомоннинг ичига тушиб бедарак йўқолса!
   - Урушда ҳар нарса бўлиши мумкин. Сиз у ерда бўлмаганингиздан кейин билмайсиз-да,- Эътиборхон раиснинг тезроқ даф бўлишини истар эди,  - бўпти кетаверинг болалар ҳозир далага етиб боришади.

   - Бу нарсаларни билиш учун урушга бориш шарт эмас,  -афтидан Эътиборхоннинг сўзлари мўъжалга текканди, раиснинг юзи кесак мисол гезариб кетганди - бунинг учун кишида етарлича фаҳм-фаросат бўлса бўлди. 
    - Тўғри айтасиз,- деди совуқ ҳотиржамлик билан Эътиборхон раис сўзини тугатар тугатмас,- менга руҳсат.  Ишга боришим керак.
    Шермат раис юзига тарс ёпилган эшик олдида довдираб қолди.  Кўп ўтмай "Шошмай турларинг сенларни бир рамкангга солиб қўймасамми?  - деди ичида яниб,- маҳсумча эринг ўлиб бир қарич тилинг  ўн беш қарич бўлиб кетибдими?  Мана менда ўша чойшабдек тилингни калталайдиган!?  Ҳали"Кечирақолинг" деб  оёқларим остига эмаклаб келмасаларинг ҳисобмас!"  дея ўйлаганча у ердан узоқлашди. 

#давоми_бор
   
📌
/80


   #СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Энди бунинг аҳамияти йўқ...- Абдужаббор ҳафсаласиз қўл силтади,- етиб келган оҳир манзилим шу ергача  экан.
   - Ундай дема. Яхшилаб эслаб қол.  Мени исмим Алена. Ёшим йигирма бешда.  Урушга қадар аёллар дояси касбини эгаллаганман.
   -Мен ҳам тиббиёт олийгоҳида ўқиётгандим,- жонланди Абдужаббор.
   - Исминг нима?  Қаердансан? 
   - Исмим Абдужаббор.  Ўзбекистонданман.
    - Абду...  Исмингни айтилиши қийин экан.  Кел яхшиси сени Андрей деб қўя қоламан.
   - Билганингни қил...
     Абдужабборнинг бошига янада қаттиқ оғриқ турганди.
    Аста-секин тонг бўзариб кела бошлади.

🔳 🔳 🔳


-Ҳой ким бор?- Шермат раис Эътиборхонларнинг эшигини жаҳл билан тепди ,- бу уйдагилар қаерда қолдийкан? Ёки "Ҳадемай очиб қолади" деб тухум босиб ётибдимикан? Ёғин-сочинли кунлар бошланиб қолса картошкани катта холангни эрлари терадими?
Дарвоза тақиллаганига шу тарафга яқинлашган Эътиборхон раиснинг охирги сўзларини эшитиб асаби қуюшқонидан чиқиб кетди. Аёл дарвоза эшигини раиснинг юзига жаҳл билан очиб унга нафрат билан тикилди:
- Бу нима муомала? -деди у титраб-қақшаб,-кеча болаларимни отасидан қорахат келиб, ҳали мусибатимиз аримай шу гапларингизни эшитишимиз керакми? Мусулмончиликда аза уч кун. Ҳеч бўлмаса бугун болаларимни ўз ҳолига қўйиб турсангиз одамгарчиликдан бўлар.

📌 /79


Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/qamashiakm


#Iqtibos

Oddiy fikrla, oddiy qabul qil va oddiy yasha! Chunki haqiqat ham juda oddiydir!

Jaloliddin Rumiy


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Абдужаббор хушига келганда ўзини бир тўда одамлар ичида кўрди.  Кейинчалик у ташқаридан тушаётган нур ёрдамида одамларни қариялар,  аёллар,  ўспиринлар ва болалардан иборат эканини фарқлай бошлади. 
   -Кўзингни очдингми? 
    Абдужаббор бошига эгилган ўзи тенгги аёлдан қуруқшаган лаблари ёрдамида аранг сўради: 
   - Мен қаердаман?  Қай вақт бўлди? 
   - Газандалар бизни асирга олишган,- паст овозда шивирлади аёл,- тонг ёришиб келмоқда.
   Абдужаббор қаддини ростламоқчи бўлганди бошига турган қаттиқ оғриқ ўрнидан қўзғалишга йўл қўймади: 
    - Имм...
    - Қимирлама!- Абдужабборнинг елкасидан аста босди аёл,- бошингдан қаттиқ зарба олгансан шекилли  ёрилган кўринади. Кечқурун маҳкам танғиб қўйгандим. 
   - Кўнглим айниб кетяпти,- ўқчиқ келди Абдужабборга,- нарироқ сурил.  У аёлни итариб,  одам йўқ тарафга қайт қилмоқчи бўлди,  бироқ бу ишнинг уддасидан чиқа олмади. 
   - Миянг чайқалган сени,- деди аёл Абдужабборга,- ортиқ уринма,  барибир қайт қилмайсан. 
   Абдужаббор аранг қаддини ростлаб деворга суянди: 
    - Нималар бўляпти ўзи бу ерда? 
    - Ростдан нималар бўлганини эсингда йўқми?  -аёлнинг овозида ажабланиш зоҳир эди,- ҳаа айтганча,  сени миянг чайқалган дедим-а?  -ҳўрсинди у,- хуллас кеча қишлоғимиздаги фашистлар қўлида ошпазлик қилаётган бир гуруҳ одамларимиз газандаларнинг овқатига заҳар солиб беришибди.  Натижада овқатдан еган барча фашистлар тутдек қирилибди. Аммо ошпазлар битта нарсани ҳисобга олишмаган экан.Тўғрироғи хабарлари бўлмаган шекилли. Улар кечга яқин газандаларнинг яна бир  "Zud"- олмиш кишилик бўлинмаси   бу ерга келишидан бехабар экан.  Ана шу бўлинма қишлоқдаги кўзига шубҳали кўринган барча одамни шу ерга тиқди. 

    - Шундай дегин...  - кўзларини бемажол юмди Абдужаббор,- айт-чи ошпазлар...
    -  Уларнинг бари манави ифлослар томонидан ўлдирилди,- аёлнинг сўзларида нафрат мужассам эди. Кутилмаганда у Абдужаббор томонга эгилди,- менга қара,  сени илгари бу ерда кўрмаганман?  Қаердан пайдо бўлиб қолдинг?  Ё...? 

#дақоми_бор

/78


#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА

Муаллиф: Гулбаҳор
Рахматуллаева- Хазонрезги

Немис аскарлари зум ўтмай ичкаридан бир неча нафар кишини уриб-туртиб олиб чиқиб барак деворига суянтириб қўйдилар. Абдужаббор уларнинг тўрт нафари аёл- қизлар , икки нафари қария эркак эканлигини кўриб ғижиниб сўкинди. Асирлар орасида Дарья ҳам битта юпқа кўйлакда дилдираб турар эди. Қизга кўзи тушган Фимика қаддини ростламоқчи бўлганда Абдужаббор уни қўли билан босди: "Аҳмоқлик қилма!"
Асирларни бир жамоа қилиб тизган офицер бинога жаҳл билан "Bring heraus!" (олиб чиқ!) дея бақирганди, кўп ўтмай ичкаридан бир аскар қўлида каттагина товоқ билан чиқиб келди. Офицер асирларни товоқдаги овқатдан навбатма-навбат ейишга мажбур қила бошлади.
Таомдан еган асирлар бирин-сирин тўлғониб ерга йиқила бошладилар.
-Ифлослар! - қўллари мушт бўлиб тугилди Фимиканинг,- падарингга минг лаънат сен ҳайвонларнинг!

Шу пайт Абдужаббор ва Фимика ўзлари томонга фонар тутганча келаётган фрицларни кўриб "Ғира-ширада балки кўрмай ўтиб кетишар" деган хаёлда ерга янада қапишиб ётиб олдилар. Бироқ кўп ўтмай улар ўзлари томонга туширилган фонар ёруғини ҳис қилдилар. Фашистларнинг "Sten auf ! Heb deine hand!" ( Тур ўрнингдан! Қўлингни кўтар!) деган ёқимсиз овозини эшитган Абдужаббор сўнгги лаҳзаларда уларнинг қўлига тирик тушмаслик учун шарт ўрнидан туриб фашистларга ташланди. Бироқ милтиқ қўндоғи билан бошига берилган кучли зарбадан ҳушидан кетди...
📌 /77


Хазонрезги:
СЎНГГИ НАФАСГАЧА

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/qamashiakm

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.