#ишқ_ва_ишқсизлик.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(299-қисм)
Зайтунанинг шу даражада юраги тор бўлиб кетибди-ки, ақалли беш-ўн дақиқа кутишга ҳам сабри чидамаяпти!
Ичимда Худога ялина бошладим:
"Илойим ноумид қилма! Шу ердан яхши хабар эшитиб кетишни бизга насиб эт!"
Ҳайрият, доктор тепа қаватга чиқиб кетган экан. Бизни очиқ чеҳра билан кутиб олди. Зайтуна текширув столига ётяпти-ю, мен ҳалиям тинмай ичимда Худога ялиняпман: "Ўзингга осон! Ўзинг меҳрибонсан!"
Гўзал Ариповна тикилиб турган шаклга худди мен ҳам бир нимани тушунадигандек қараб қолдим. Тасвир улоқиб-улоқиб борган сари-тушунарсиз кўринишга келяпти, шунга қараб нимани англаш мумкинлигига хайронман!
-Опа нимадир янгилик борми?
Охири сабри чидамай савол берган Зайтунага доктор табассум билан қаради:
-Сабрли бўлинг, шириним! Осмондаги янги ойни ҳеч кузатганмисиз? У кўкда пайдо бўлишдан олдин бир мунча пайт барчанинг кўзидан яширинади. Биз ҳам ҳозир туҳум хўжайра ичида нима ўзгаришлар бўлаётганини кўришдан тўсилганмиз! Аммо кузатувни ташлаб қўйиш ҳам бизнинг ҳолатда фойдамизга зид. Агар муваффақиятли уруғланиш содир бўлган бўлса, 3-5 кун ичида бўлажак ширинтойимиз бачадон найидан эсон-омон ўтиб олиб, ҳомила сифатида бачадон бўшлиғига бирикади. Ана ундан кейингина сизларни табриклашим мумкин. Энди кўрикни бир ҳафтадан кейин ўтказамиз. Унгача ўзингизни эҳтиёт қилиб туринг, хўпми?
Ўнг туҳумдон чапига қараганда бироз катта эканлигини кўрдим. Умид қиламан-ки, бизни қувонтирадиган янгилик тез орада ўзини сездиради!
Танамдан минглаб чумоли гўёки ғимирлаб ўтгандек бўлди. Зайтунага қарадим. Ниманидир хаёл қилиб ётган жойида жилмайиб қўйди.
16 январь 2012 йил.
Энди вазирлик биноси ёнига етганимда, уйдан телефон бўлиб қолди. Нимадандир Зайтунанинг овозида ҳавотир бор! Зудлик билан докторига учрашмаса бўлмасмиш. Усиз ҳам бугун учларда ўша ерга бормоқчи эдик.
Ичимга ваҳима кирди. Нима гап экан?
Дарҳол уйга қаратиб хайдадим. У менга кўп нарсани тушунтириб ўтирмади, билганим шуки докторга албатта кечикмай боришимиз шарт! Йўл бўйи Зайтуна ҳам Худога тинимсиз ёлбориб кетди:
"Эй Худойим, бахтга етганимда-уни менга кўп кўрма! Ишқилиб ҳаммаси яхшиликка бўлсин, Аллоҳим! Илтимос..."
Доктор зудлик билан уни текширувга тайёрлади. Билиб турибман, Гўзал Ариповна ҳам сездирмагани билан қаттиқ ҳавотирга тушиб қолган!
-Қўрқиб кетяпман, Гўзал опа! Илтимос, менга бугун ёмон хабар айтманг...
Бу сафар юзимни четга ўгириб олдим, худди мониторга қарасам, менинг ҳам унга кўзим тегадигандек...
Сукунат бирам узоқ чўзилди-ки!
Ниҳоят докторнинг овози янгради:
-Дугласда эркин суюқлик 10-15 мл. Эндометрий қалинлиги 1,9 см. Бачадонда қисқа муддатли ҳомила!
Ичим шувиллаб кетди. Ўрнимдан қандай тез туриб кетганимни ҳам сезмай қолибман.
Қулоғимга Зайтунанинг "Аллоҳим ўзингга шукр, ўзинг борсан, бирсан! Ноумид қилмаганингга шукр!" дея пичирлагани эшитилди!
🍃
"Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз!"
Қуръони карим. Зумар сураси 53-оят.
🍃 Зайтуна 🍃
15 октябрь 2012 йил
Тақдир, қазои-қисмат ҳақида менинг аслида айтадиганларим йўқ! У Аллоҳнинг мулки ва тасарруфи ўз қўлида бўлган нарсадир!
Бир ҳом сут эмган банда сифатида тушунганларим шуки, ҳар бир инсон умид билан дунёга келади, умид билан яшайди ва ўз ҳаётини ана ўша умид билан чиройли давом эттиргиси келади!
Ҳеч қачон умидсиз қолмаслик керак. Бежиз энг охирида умид ўлади дейишмайди!
Меҳрибон Роббим ваниҳоят мени ҳам она бўлиш бахти билан сийлади! Гарчи бунга ўзим охирги пайтлар ишонолмай қолган бўлсам-да....
Ҳозир пишиллаганча ухлаётган бу икки полапонимга қараб, ўзимга нисбатан Яратганнинг табассумини ҳис қиляпман!
Бу табассум ҳамиша биз билан! У мудом ҳар бир ҳаракатимизни табассум билан кузатиб тургандек...
Кимнидир йўқотган пайтимиз бу табассум шундай маънода зоҳир бўлади: Мен сенга шундайларини ато эта оламан-ки, йўқотганларинг ўрни бир деганда тўлади!
(Давоми бор)