#ишқ_ва_ишқсизлик.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(297-қисм)
Нодир ака тарафга қарадим. Гап нимага тақалганини тушуниб, улар ҳам кулиб қўйдилар.
-Ну бекорга сўрамадим! Баъзи гармонларнинг миқдори ошган ёки ўзгарган пайтда, овуляция содир бўлган кун ёки ҳайз олдидан аёллар ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда жудаям тажанг бўлиб қолишади. Буни албатта тўғри тушуниш керак. Аҳир организмда ўзига ҳос жараёнлар давом этяпти! Қани, нима гап экан, энди кўрайлик-чи!
Докторимнинг юзида бирма-бир ифодалар ўзгаришни бошлади.Мен эса юрагимнинг ҳар дук-дуки ўзимга ҳам эшитиладиган бир ҳолатда ётибман. Опа диққат билан мониторга тикилганча қотди.
-Ажойиб! Мана буни- жуда яхши янгилик десак бўлади! Сизда бугун овуляция жараёни рўй берибди! Айтдим-ку, нимадир содир бўлган деб. Демак ХГ га умуман хожат йўқ. Худойимга шукр! Қани энди ўрнингиздан тураверинг.
Улар берган салфеткада қорнимни артарканман, Гўзал опа дарров бир нималарни қоғозга қоралай бошлади.
-Демак, бугун ҳамма дилхираликларни унутамиз, 36-48 соат ичида албатта яқинлик бўлиши керак. Кейин мана бу дорини ичишни бошлайсиз! Келишдик-а? Яна ўзидан-ўзи жим бўлиб кетишимга йўқ, аҳир бу ерда беш ойлик меҳнат турибди.
Ўрнимдан турарканман, бундан олдин ичиб юрган дорим ҳақида Гўзал Ариповнадан сўрадим.
-Уни ҳозир тўхтатиб тарамиз. Чунки олти ой бизда кумуляция даври кетади. Бу ой албатта ҳомиладор бўласиз деёлмайман. Аммо бўлишингиз ҳам мумкин. Ўша айтган олти ойим сизда овуляция рағбатлантирилган ҳолатда ўтади. Яъни фоллекулалар етилиши кучайтирилган давр. Одатда худди шу даволаниш курсини ўтаган аёлларда гипперстимуляция юз бериб, бир вақтнинг ўзида бир неча фоллекулалар ёрилиши кузатилади. Кейинчаликни билмадим-у, яқин беш йил ичида бутун дунёда уч ва ундан ортиқ эгизаклар туғилишни бошласа керак. Олдиндан айтиб қўяй, сизларда ҳам бу ҳолат кузатилиши истисно эмас!
Гўзал опанинг гапларини эшитиб, Нодир ака иккимиз бир-биримизга қараганча қотиб қолибмиз.
-Яхши боринглар! Мана бугун кўришганимиз ҳам аслида бехикмат эмас экан. Зайтуна, душанба куни кўрикка келасиз! Келишдик. Куёв бола, агар хотинингиз "келмайман" десалар ҳам мажбурлаб олиб келинг! Хайр.
Эшикдан чиқишимиз билан Нодир ака секин кафтимни чимдилаб қўйдилар. Ажабланиб уларга қарадим. Қулоғимга сал энгашиб: "ўттиз олти, қирқ саккиз соат ичида.... дейишди-а!" дея шипшидилар.
-Э боринг-ей...
Машинага бориб ўтиришим билан эрим ниманидир баҳона қилиб яна пастга тушиб кетди. "Қаёғда қолдилар экан?" деб, бир мунча пайт илҳақ ўтирдим. Ким биландир телефонда гаплашиб, сўнг яна машинага қайтдилар.
-Ҳуллас, Севинч бугун бизникига келиб турадиган бўлди. Опам билан гаплашдим. Иккимиз эса ҳозироқ тоққа кетамиз! Бир тоғ ҳавосида яйраб келайлик...
-Аҳир қанақасига? Шу кийимимда кетавераманми?
-Нима бўпти? Пул бор. Кўчада ҳамма нарсани сотишади. Кийим кечак муаммоми? Ишга келсак, йил боши, бир оғиз телефонимга дарров "больничный" очиб беришди. Яна нимадир қолиб кетибдими?
Индамасдан ён ойнага қарадим:
-Дилноз опа туғруқхонадан чиққунларича...
-Унгача келамиз!
-Хўп...
Орқага ўзимни ташлаб, сокин ҳолатда кўзларимни юмдим. Қаердадир машина тўхтагандек бўлди. "Шунчалик тез етиб келдикми?" деб ўйлаб секин атрофга қарадим. Масжид ёнида тўхтабмиз.
Эрим чиққунича мен машинада шом намозини ўқидим. Анча хаялладилар. Бунақада тоққа қачон етиб борамиз?
Нодир ака машинага ўтиришлари билан шу саволни бердим. "Худо хоҳласа, икки соат ичида Чимёнда бўламиз, ҳавотир олманг!" дедилар. Намозни қандай ўқиётганликларини сўрадим. "Шерик топиб олсам, бўлди. Ҳозирча унга қўшилишиб ўқияпман. Китоб сотиб олдим, аммо боя уни трюмо устида унутиб қолдирибман!" дедилар. "Майли дуоларни ўзим ўргатаман!" дедим. Кулиб қўйдилар. Тоққа жўнадик.
Ўзимга қолса, уйдан чиқмай ўтираверардим. Йўлда кўп марта тўхтадик. Нодир ака тинмай ҳаражат қилдилар. Мангал, юмалоқланган кўмир, қийма гўшт ва яна нималардир машина юкхонасига тушди.
(Давоми бор)