#ишқ_ва_ишқсизлик.
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
(296-қисм)
Аранг "қачон борсам бўлади, ҳозир ишхонадамисиз?" деб сўрадим.
-Олтигача сизни кетмасдан, кутиб ўтираман. Келсангиз, келақолинг!
Қизил тугмани босишга босиб, энди эримга телефон қилиш гали келганда- тўхтаб қолдим. Боя жаҳл билан ўзини эшикка ургани яна бир қур кўз олдимдан ўтди: телефон қилсам кўтарармикан? Агарда кўтармасалар-чи?
Чақирув сигнали чўзиқ жаранг сочишни бошлади: кутган сари беҳаловатлашиб кетяпман.
-Алло!
"Ҳайрият" дедим ичимда. Аммо гапиришга келганда худди сўз тополмай қолгандек ҳолатга тушдим.
-Алло, Зайтуна?
Нима бўлса бўлди, докторга боришга руҳсат сўрайман-у, ўзим таксида бўлса-да кетавераман! Довдираб қолганимдан, яна қовун туширганимни кечикиб пайқадим:
-Иззат ака! Ҳалиги... Ҳа-я узр! Нодир а...
-Майли, ким деб чақирсангиз ҳам, хўп...Тинчликми?
-Докторим телефон қилганди, шунга ўша ёққа бориб келишим керак...
-Хўп тайёр бўлиб туринг, ҳозир уйга яқинлашиб қолдим.
Шошганча чеҳрамни ойнага солдим. Боя йиғлаганимда кўзим қизариб кетибди. Эндигина кўчалик кийимларимни олиш учун юргандим ҳам-ки, зинада Нодир аканинг гавдаси кўринди.
Эшик очилганда бояги суҳбатимиз эсимга тушиб, оёқ қўлим бўшашни бошлади.
Ичкарига кириб, қўлларидаги ниманидир трюмо устига қўйдилар. Сўнгра худди ўртамизда ҳеч нарса бўлмагандек ёнимга жилмайганча яқинлаша бошладилар. Билагимдаги кўкаришни ҳали ўзим ҳам пайқамаган эканман. Нодир ака ўзини олдимда айбдор ҳис қилаётганини тушуниб турибман, аммо айбнинг каттаси менданам ўтди!
Пича ўша ерда турдик. "Эр-хотин уруши-дока рўмол қуриши!" деб бежиз айтишмаган экан. Нодир ака қулоғим остида шивирлаб, бугун масжидда намоз ўқиганликларини айтиб қолдилар. Ажабландим.
-Энди ҳаммаси бошқача бўлади! Ҳеч қачон бугунгидек уришмаймиз, хўп!
"Хўп" дегандек, бош ирғадим. Ичимда бир нарса "эрингдан кечирим сўрамайсанми? Аҳир нималар деб ташламадинг? Эркак кишининг ҳам кўнгли бор!" дея такрорлашдан тинмаяпти.
Секин қўлимни уларнинг кафтлари орасига олдим:
-Мени кечиринг, Нодир ака! Сизни роса қаттиқ хафа қилдим...
Эрим кулди. Кафтимни секин қўйиб юбораркан, ундан фақатгина жимдилоғимнигина бармоғида тутиб қолди:
-Мирись, мирись, больше не дерись.Если будешь драться,
я буду кусаться.
А кусаться – ни при чем, будем драться кирпичом. Нам кирпич не нужен, давай с тобой подружим!
Биз худди ёш болаларга ўхшардик. Эримнинг ичида гина қолмаганидан бир карра қувонган бўлсам, намоз ўқий бошлаганидан ва албатта шунақа ҳазил-ҳузулларидан икки-уч карра қувондим.
-Бўлди энди, бунақада докторга кеч қоламиз. Соат олтигача кутаман дегандилар.
-Кетдик унда, сизни машинада кутаман!
🍃
Биз етиб борганимизда кута-кута кўзи тўрт бўлган докторим эндигина тўхташ майдончасида турган машинаси томонга юриб келаётган экан. Мени кўриши билан соатига қаради. Кеч қолганимизни боя йўлдаёқ тушунгандим.
-Ой, яхшиям кетиб қолмабман. Кетдик, унда. Куёв бола ҳам биз билан бирга юраверсинлар!
Нодир ака бироз ҳижолат тортгандек ортимиздан эргашди. Йўл бўйи яна ўша мавзу овсинимнинг эсон-омон кўпайишиб олганига суҳбат кўчди:
-Дилноз молодец! Унга жудаям ҳавасим келади: анчадан бери ҳаётини кузатаман. Ҳақиқий интилувчан ва курашувчан қиз. Ҳаммасига ўз кучи билан эришди.
Йўлакда одам сийраккина экан. Гўзал Ариповна хоналарини ўз калитида очиб, бизга ўтириш учун жой кўрсатди:
-Так, Зайтуна! Бачадон найи очиқ, тўсиқлар йўқ. Спермограмма аъло! Эндометрийда муаммолар кузатилмаяпти. Стимуляция ҳам жуда яхши. Қани энди аппаратга ётдик. Уч кун олдин фолликулометриямизда ўлчам 16 эди. Агар бугун 19 ёки 20 ммга етган бўлса, овуляцияни ХГ орқали амалга оширамиз. Так...
Нодир ака девор тарафга ёнбош ўтириб олдилар. Оқ мато солинган жойга ётдим. Гўзал Ариповна текширувни бошлади:
-Хўп...
Кейин негадир қизариб турган кўзларимга тикилиб қолдилар.
-Бугун кайфият яхши бўлмадими дейман-а?
(Давоми бор)