- Сен уни кўзларига боққанмисан ҳеч?
-Кимни? Сўзларига парво қилмай савол берган онасининг кўп савол беришидан хуноб бўлаётганини сезган қиз хўрсиниб олди.
-Алишернида!
-Ҳа. Шу одамларникидек кўзда. Оддий кўз...Тим қора алдоқчи кўзлар... Шавқатсиз кўзлар. Бошқаларники каби....
-Ундаги муҳаббатничи кўрганмисан ё фақат рангини кўрасанми?
-Онаа
-Менга нимадир бўлса уни чақир.
-Ёмон хаёлларга борманг она. Эрталаб тез ёрдам келади. Диализга борасиз. Яхши бўлиб кетасиз.
-Ухлайсанми? Ухлама қизим, сенга тўймай бораяпман.
-Онажонимеей, онасини қучди. Тўймай бораяпман деганиз нима энди?
-Билмасам, сенга термулиб ўтиргим келаяпти. Ерга жой сол. Катта қилиб сени ачомлаб ётай.
-Ерда ётасизми?
-Ҳа.
-Хўп ҳозир..
-Сени туғулишингни даданг жуда интиқ кутган эди. Одатда эркаклар ўғил кўришни истайди. Аммо даданг қиз кўришни жуда интиқлик билан кутганди. Сен туғулганингда мана шу узукни совға қилганлар. Қўлидаги узугини ечишга урунди. Ол қизим сен еч мени кучим етмади. Шишиб кетган бармоқларидан амаллаб узукни ечиб олган Шаҳнозанинг кўзлари ёшга тўлди. Бир замомнлар қандай меҳрибон онам бор эди-я!? Алам билан ўйлади.
-Уканг туғулганида мана бу зиракни олиб берувдилар. Буни ҳам еч. Ҳаммасини ечиб ол. Бўйнидаги занжирига ишора берди. Ол ҳаммасини.
-Нега она?
-Еч қизим, юрагим сиқилаяпти.
Ҳаммасини олиб қўй булар сенга мендан эсталик бўлсин. Насиб бўлса қизинг бўлса тақиб қўясан бувисидан эсталик бўлади.
Онажон жуда кўп гапирдингиз ккелинг бир оз дам олинг чарчаб қоласиз
-Сен ухла қизим. Мен бир оз ётаман.
Кўзи уйқуга кетаётган вақтида онасининг алланималарнир пичирлаб пешонасига лаб босганини идрок қилди. Уйқусчи кучлилик қилиб кўз оча олмади.
Тонгача онасининг кафтини бошида ҳис қилиб ётди...
-Нега мени эслади эканлар?-деди Алишер қизнинг ўйга чумиб қолганин кўриб худди уни оғир ўйларидан халос этишни истагандек. Сабабини сўрамадингми?
-Билмадим. Негалигини аммо икки уч марта сизни сўрадилар...
-Сен бир оз дамингни ол кел шу ерга узалгин. Бир оз ухла. Майли ухламасанг ҳам кўзларингни юмиб ётгин. Толиқиб қоласан. Ёки мендан тортинаяпсанми? Чиқиб кетаман сен узалгин.
-Саида шу ерда эди кетдими?
-Ҳа. Эри олиб кетди. Эрталаб келар экан.
-Мен бир нарсани ўйладим... Диван сунчиғига гавдасини ташлаган қиз аянчли жилмайди.
-Нимани?
-Шу ёшга кириб чин дўстим, дугонам йўқ экан... Оғир кунимда елкасига бошини қўядиган инсоним йўқ экан. Мен шундай инсон топа олмабман. Сизнинг дўстларингизни кўриб хавас қилдим. Уша Берлинга бормаган вақтларингизда сабабини билганимдан кейин сизга ғашим келиши сабаби ҳам шу эди. Чинакам дўстлик нима эканлигини билмаслигим бу тушунчадан хабарим йўқлиги...Ҳозир ёнимда бир инсон барча аламларимни дардларимни юрагимга беркитган сирларимни айтадиган инсоним бўлишини жуда жуда истаяпман.
-Менчи? Мен кимман сенга-деди Алишер ранжиган оҳангда. Мен борман-ку!
-Йўқ. Секингина бош чапйқаган қиз хўрсиниб олди. Сиз мен истаган инсон бўла олмайсиз. Тўғри маълум бир вақт мени тушунгандек бўласиз...Лекин энди сизга суяниб иониб бошлаганимда индамай тарк этасиз. Худдики ҳеч қачон ҳаётимда бўлмаган инсондек... Мен яна қайта сизга ишониб суянадиган даражага келгунимча эса орадан йиллар ўтиб кетади. Назаримда биз бир биримиз учун яралмаганмиз.
-Шаҳнооз
-Алишер ака, ахир бу бор гап-ку! Иккимиз ҳам тан олишни истамаган хақиқатлар-ку бу!
-Сен дам олишинг керак. Тонг отади ҳадемай. Соатни қара бешга яқинлашибди.
Ҳовлидан эшитилган аёл кишининг овози овоз ортидан йиғи шовқини эшитилди. Ўрнидан учиб турган Шаҳноза ҳовли томонга қулоқ солди.
-Холамлар келишибди. Овоз эгасини танигач Алишерга изоҳ берди. -Тоғамлар мени айблашини томоша қиласиз. Опамни сен ўлдирдинг дейдилар Ғамгин жилмайди.
-Нега?
-Бу нарса биз инсонларга ҳос хусусият-ку! Бошимизга тушган кулфатларда кимнидир айбдор қилиб ўз кунглимизда ўзимизга таскин берамиз-ку! Алам билан қалтираб кетаётган лабини қаттиқ тишлаган қиз хўрсиниб олди. -Онам тириклигида эса бир йилда икки марта аҳвол сўраб келишга ярамасдилар. Онам бечора жигарларининг йўлига кўз тикиб ўтирардилар. Тўғри онам кўп гапирар нолирдилар. Аммо уларни яхши кўрардилар. Жигарлари эди.