#ибрат
ҲОТИМА
(бўлган воқеа)
Бу воқевий ҳикояни менга ҳамкасбим Муаттар гапириб берди .
- Опа , - деди у ишдан уйга қайтар эканмиз оҳиста тилга кириб , - эшитдингизми ? Мактабимизда ўқиган Халил ака деган йигитни отаси оламдан ўтибди.
Халил акани яхши танирдим . Акамнинг синфдоши ва мактабда ундан бошқа Халил исмли йигит бўлмаганлиги учун.
- Аммо ўша одамни кўмиш роса тўпалон бўлибди,- гапида давом этди Муаттар .
Беихтиёр йўлда таққа тўхтадим :
- Нимага ? - дедим ҳайратим ичимга сиғмай, - тинчликми ?
Муаттар тўлиб тошиб гапира кетди :
- Халил аканинг дадаси Абдусалом отанинг беш нафар ўғли бор . Абдусалом ота роса режали, ҳалол ва пок инсон эдилар. Бешшала ўғилларига ўзлари ва барча фарзанднинг топган-тутганини йилма- йил йиғиб бирин- кетин ватан тиклаган эканлар. Ўғиллар эса ўзларига атаб солинган уйларидан ота ва оналари учун икки хона ажратиб, барча қулайликларни тахт қилиб қўйишган экан. Шундай қилиб ҳар беш ўғилнинг уйида ота- она учун махсус хона жиҳозланган , улар навбати билан ҳар бириникида яшар эканлар .
Иттифоқо ота ўртанча ўғилникида оламдан ўтиб қолибдилар.
Шунда қолган тўрт ўғил "Отамнинг сўнгги суви менинг уйимга тўкилсин, уларга энг охирги эҳтиромни мен кўрсатай" деб талашиб кетишибди. Орага катталар тушиб ота тўнғич фарзанд Халил аканикидан чиқарилибдилар...
Муаттарга жавобан индамадим.
Кўнглимга беихтиёр "Хотимаси бу қадар ҳайрли бўлган отанинг васли учун жаннат ҳам нечоғлик муштоқдир- а ? " деган хаёл кечди...
Аллоҳ барчамизни ҳотимамизни ҳайрлик қилсин...
Амин ...
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/qalbansizbilan