ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ:
Сийрат...
Учинчи фасл...
Йигирма еттинчи қисм...
Тинчлантирувчи нимадир қиласизларми? Тез ёрдам докторига умид билан боққан Алишер Шаҳнозани елкасидан сийпади. Шаҳноза бундай вақтида ўзингни қўлга олишинг керак.
-Албатта. Мен ҳатто хурсанд бўлишим керак. Алишернинг қучоғидан юлқуниб чиқиб онаси томон юрди.- Ахир энди эрга тега оламан. Шарт ортига бурилди. -Мен оёғимга чирмовуқдек чирмашиб олган одамдан бугун қутилдим! Уни йўқ қилдим. Унга туриш мумкин эмас десалар ҳам қайта қайта огоҳлантирсалар ҳам мен турғиздим. Ўлсанг ўл дегандек! Тушундингизми? Мен онамни қотилиман! Алишерга юзини яқин олиб келиб қош қоқиб тамоғини ғийт қилдириб таққиллатиб олган қиз уй ўртасиди тик турган доктор томон юрди.
-Ички ишларга хабар бердингизми?
-Йўқ энди, Паспортини топиб беринг
-Хабар берганингизда қизи онасини ўлдириб қўйди деб айтинг!
- Хўп. -Хотиржам жавоб қайтарган доктор Алишерга қизни кўрсатиб имлади.
-Шаҳноза эсингни едингми? Нималар деяпсан? Ўзинга кел деяпман сенга! Қиз томон қадам босган йигитнинг билагидан тутган доктор папст овозда пичирлади.
-Ака келинг менга қараб юборингда. Менга қаранг, бу опани тушунаяпман кутилмаганда рўй берди. Аслида турғизиш мумкин эмас эди лекин холани ўзи қайсарлик қилиб туриб олгач қизи аравачасини суриб келганди. Ўрнидан турди шу билан йиқилиб ўзига келмади. Опа шунда ўзини айблаб ётибди. Мен ички ишларга холани сурункали касалиги бор деб айтаман. Бор гап ҳам шуку ака. Опани тинчлантириб бир нарса қилмасангиз, ҳозир етиб келишган вақтларида ҳам шундай гапларни гапирса биринчи ўринда ўзига кейин менга муаммо яратади. Илтимос ака ўзингитз гаплашинг. Тинчлантириш керак.
Ҳали ҳам хона ўртасида туриб олиб мен ўлдирдим. Мен ўлдирдим деётган қизга ишора берди.
-Сизда биронта тинчлантирувчи йўқми? Илтимос укол қилиб тинчлантириб беринг. Пулини тўлайман.
-Йўқ ака бизни хизмат текин. Майли қўлимда бор нарса билан тинчлантиришга уруниб кўраман.
-Сиз шундай қилинг бу ёғини мен амаллайман.
Тез ёрдам ходимининг пиёлага аллақанай қизғиш идишдан дори томизишини кузатиб турди.
Ичириб берасизми? Пиёлани Алишерга тутқазди.
Беринг. Пиёлани қўлига олган йигит қиз томон юрди. Шаҳноза кел шуни ичгин.
Нима бу? Кўзлари катта катта бўлиб савол берди. Мени ухлатиб қўймоқчимисиз? А? Мени ухлатмоқчимисиз?
-Йўқ! Овозини кутарди. Йўқ! Сен шуни ичишинг керак! Ич! Деди буйруқ оҳангда. Ширин сўзларига парво қилмай ўзини айблаб сўзланиб турган қиз индамай пиёладиги суюқликни ичдию афти буришиб кетди.
Уфф бемаза экааан!
Мана ол устидан бу сувни ич! Келчи кел мени ёнимга юр мен билан қўлидан етаклаб ташқарига олшиб чиқди. Ҳозир ички ишлар келади. Сен жим ўтирасан. Бир оғиз сўзламайсан. Мен ўзим улар билан гаплашаман тушундингми? Жим турган қизнинг елкасидан тутиб ситлтади. Мени гапларимни тушундингми?
-Ҳа бош ирғади.
-Агар бир оғиз гапирсанг иккимиз хафалашиб қоламиз! Уқдингми?
-Ҳмм.
-Унда яхши,-деди елкасидан қучиб.
Етиб келган маҳалла нозирига марҳуманинг яшаш жойидан берилган касалликги тўғрисидаги маълумотларини бериб вазиятни босиқлик билан тушунтирган Алишер. Нозир хужжат тўлдираётган вақтида чеккароққа чиқиб олдин дўстларига сунг аясига қунғироқ қилиб вазиятни тушунтирди.
Мана бу хужжат билан эртага поликлиникага чиқасиз ва ўлим тўғрисида хужжат олсангиз кумишга рўхсат берилади. Майли ака бандалик. Тез ёрдам ходими ва нозир кетма кет жўнаб кетишди. Катта уйда иккиси ва шу вақтгача ёшларнинг турмуш қуришига жон жаҳди билан қаршилик қилган ҳозирда ожиз ҳолда, дунё ташвишларидан озод мурда қолди. Уй ичига ўлик бир сукунат чукди.
-Мен қилдим,- пичирлади тиззасини қучиб ўтирган Шаҳноза алам билан тебраниб мен қилдим. -Мен айбдорман!
Энди нима қиламан? Ўзи билан ўзи оввора қизга тикилиб қолиб ўй сурди. Энди буни бу хаёлдан қандай қутқазаман? Бу ўзини айблашдан бушамайди.
Ташқаридан машиналарни кетма кет тўхтаганини билдирувчи овоз келди. Менимча болалар етиб келишди. Ҳар ҳолда ёлғиз қолиб кетмадик. Ҳайрият.