МУЛОҲАЗА ВА МАЪЛУМОТ УЧУН...
Тугалланмаган гештальт бизни одамлар, жойлар ва ҳаётий вазиятларга боғлаб қўядиган “занжирдир”.
Тугалланмаган гештальтларга эга бўлган одамлар, онгсиз равишда, ёпилмаган гештальтларини бошқа вазиятларда ва даҳли бўлмаган одамлар билан якунлашга ҳаракат қиладиган, бошқаларни ўзларининг тугалланмаган ишларида рол ўйнашга мажбурлашга ҳаракат қиладилар. Бунинг сабаби, инсон табиатида, яхлитлик ва хотиржамлик ҳиссиётига эришиш мақсадида, тугалланмаган ҳаракатларни якунлаб қўйишга мойиллик бор.
Рол ўйнашга мажбур қилиш деганда, мисол учун сизга, уни хафа қилган аммо бунга жавобан, ўз ғазабини ўша хафа қилган инсонга кўрсатолмаган (гештальт ёпилмаган) душманини ролини таклиф қилади. Бунда, сиз билан бесабаб жанжал қилаверади, сиз эса, “арпасини хом ўрганманми, нега мен билан бўлар-бўлмас нарсага уршаверади” деб, хунобингиз ошиб юраверасиз.
Тугалланмаган гештальтга эга инсонлар доим нимадандир норози (айримлари ўзларидан ҳам норози) бўлади, истерика қилишга мойил, ўзи нима истаяптганини ўзи билмайди, кимнидир ёқтирмайди аммо нимага ёқтирмаслигини билмайди, айрим оддий вазиятлар уни асабийлаштираверади ва ҳоказо.
Бирор бир иш-ҳаракатни якунламай қолдириш ёки шахслараро муносабатлардаги айтолмаган (айтолмайдиган) гапларимиз, изҳор қилолмаган ҳисларимиз, кимдандир кутган аммо ололмаган муносабатларимиз, кўрилган зулм ёки хафагарчиликка нисбатан кўрсатолмаган реакциямиз (ҳеч бўлмаганда кечиролмаганимиз). Ва хатто, бизга яхшилик қилган инсонга ўз миннатдорчилигимизни айтолми қолишимиз, тугалланмаган гештальтга сабаб бўлиб, ичимизда сурункалик норозилик ҳамда хавотирлилик ўчоғини пайдо қилади.
Ёпилмаган гештальтимизни эслатувчи ҳар қандай одам, вазият ва ҳис-туйғулар бизни безовта қилади, хавотирга солади, ғазаблантиради ҳамда бошқа салбий ҳаракатларга ундайди.
Стресс, уйқусизлик, асабийлашиш ва неврозлар тугалланмаган гештальтдан “озиқланади”. Қолаверса, ёпилмай қолган гештальт, сизни узоқ вақт давомида диққатни жамлай олмай қолишингизга, бошлаган ишингизни доим охрига етказмаслигингизга сабаб бўлиши мумкин.
Агар юқоридаги белгилар узоқ вақтдан бери сизда кузатилаётган бўлса, демак, сиз ўз тугалланмаган гештальтингизни мутахассиссиз ёполмайсиз...
https://t.me/psixologiyamentalbalance