PSIXOLOGIYA: Mental Balance


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, Ruscha


Ushbu kanalda: Psixologiyaga oid ma'lumot, yangilik va maqolalar berib boriladi. Shuningdek, o'z psixologik muammolaringiz bo'yicha berilgan savollaringizga birlamchi javob olishingiz mumkin.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, Ruscha
Statistika
Postlar filtri


«Умидворлик» номли эксперимент

1950-йилларда Гарвард психологи Курт Рихтер шафқатсиз тажриба ўтказди: у каламушларни қанча вақт ҳаётга умид билан ёпишишини билиш учун, уларни сув ҳавзасига жойлаштирди.
Маълум бўлишича, улар ўртача 15 дақиқадан сўнг таслим бўлишади ва чўкиб кетишади.
Тадқиқотчи каламушларни бир гуруҳини шундай куйга солади. Иккинчисини эса, таслим бўлиб, сувга чўкишидан олдин, уларни сувдан чиқариб олади. Ва уларни қуритиб, овқатлантириб, бир неча дақиқага дам олишига имкон беради. Сўнг уларни яна сувга ташлайди. Биринчи сафар қутқариб олингани учун, каламушларда яна қутқариб олинишига умид пайдо бўлган.

Сизнингча, улар иккинчи марта сувга ташланганида қанча вақт туриши мумкин?
Бошқа шериклари каби, яна 15 дақиқа? Ёки камроқ 10 дақиқа? 5?
Сувда жон сақлашга ҳаракат қилганми?
Каламушлар рроппа-росса 60 соат, аввалгидек қутқарилишига умид қилиб, сувда жон сақлашга ҳаракат қилган!

Хулоса: каламушлар ўзларининг якуний нажотига ишонганлари учун, ўз таналарини имконсиз нарсаларни қилишга мажбурлай олдилар ва биринчи шерикларидан фарқли равишда, ўз имконият чегараларини кенгайтирдилар...

Энди "каламушлар" ўрнини "одамларга", “сув ҳавзаси”ни “янги бошланиши керак бўлган ишингиз” билан алмаштирамиз. Ва уларга берилган "нажотга ишониш"ни "муваффақиятга ишониш" га алмаштирсак:
агар умид каламушларни ўз имконият чегарасини 240 мартага оширишга мажбур қила олган бўлса, инсон ўзига илоҳий берилган иқтидори ва қобилиятига ишониши, яхши бўлишидан умид қилиши, унга қанча имконият эшикларини очиши мумкин???


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Психологик соғлом муҳитда, энг кўп низолашадиган ва доим ҳаммадан ва ҳамма нарсадан норози бўладиганлар бу, психик бузилишга эга бўлган инсонлардир. Чунки, муҳитдаги соғлом психикалар уларни ғашини келтиради...

Психологик носоғлом муҳитда энг кўп низо чиқарадиганлар, бу психологик соғлом инсонлардир. Чунки улар ўз манфаатлари ва шахсий чегараларини бузилишига йўл қўймайдилар. Бу эса, психологик носоғлом муҳит аъзоларини ғашини келтиради. Ахир психик носоғлом инсонларнинг "сув ичадиган" биринчи манбаи, бу бошқаларнинг шахсий чегарасини бузишдир...


ТАВСИЯ...

Ўзингиз ҳамда болаларингизнинг психологик саломатлигига, ҳушёр бўлинг ва ўзингиз ҳимоя қилинг ! ! !
На телевиденияда, ва на интернет тармоқларида инсон (айниқса болалар) психикасига таъсир қилувчи зарарларни олдини олувчи чора-тадбирлар қўлланилмаяпти.
Ижтимоий тармоқларда соғ одамдан, психологик носоғлом одамлар кўп. Подписчик ва лайк еғаман деб, турли жинниликларни қилиб ётишибди.
Ёш оналар иши, айримлари иш ўрнини йўқотмаслик учун, туғгандан ишга югурмоқда (тушинаман оилада ҳамма ишлашга мажбур бўлган даврлар келган). Натижада, оналик депривацияси оқибатлари юзага келмоқда.
Оналар вақтини иш ва телефонда ўтказиши натижасида, она ва бола ўртасидаги коммуникатив ҳамда эмоционал муносабатлар танқислиги ҳам йўқ эмас.
Ота меҳри ва моделини олмаяптган болалар психикасидаги бузилишлар аста намоён бўлмоқда...
Аутизм касаллигига дучор бўлаётган болалар кўпаймоқда.
Болалар олдида пул муаммолари, кредит ва пул билан боғлиқ масалалар гаплашишлар кўпайган. Ахир, пул-пул-пул дейилаверса, бола наздида пулнинг қадр-қиймати ошади. Пул бу бахт, пул бўлса демак ҳаммаси яхши бўлади. Демак, нима бўлса ҳам, қаердан бўлса ҳам, қандай бўлса ҳам, пул топсам, бахтли бўламан, ота-онамни ҳам бахтли қиламан деган, установкани олади. Пул топиш осон эмаслигини билгач, невротик депрессияга дуч келади.
Хуллас, айтаман десанг гап кўп. Психолог сифатида жамиятдаги психологик бузилишлар авж олаётганини кузатиш оғир экан...
Нафси аммора шунчалик хаталак отдики, имон, инсоф, меҳр-оқибат, ҳаё, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат деган нарсаларни ютиб юбормоқда...
Ўзинг учун ўл етим бўлди...


Инсон психик саломатлигига хизмат қилувчи психологларнинг кўпини ўзига психиатр керак.
Диплом отлиқ қўй тери ёпинган бўри психологлар авжида...

Хуллас, ўзингиз ва фарзандларингизни эҳтиёт қилинг!
Илм ва яна илм!
Тафаккур қилинг!
Улуғларимиз "бошинг омон бўлсин" деб, бежиз айтишмаган.
Илло, бошингизда икки дунё саодати ёки аксинча ҳалокатига жавоб берувчи бошқарув маркази бор.
Ўшани асранг, бош омон бўлсин ! ! !


ТАФАККУР УЧУН...

Нималардан хафа бўлишингизни тадқиқ этиб, нималарда ўсишингиз зарур эканини билиб олишингиз мумкин.

Қолаверса, нимадан ва кимдан хафа бўлишингиз, сизга нимада ва кимда синовингиз борлигига компас вазифасини ўтайди...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Психология фани айтади:
"Ҳаётингда ижобий ўзгаришлар, аслида бўлмаганинг каби бўлишга интилишда эмас, балки, аслида бўлганинг каби бўлганингда содир бўла бошлайди..."

Ислом динимизга кўра:
"Бу дунё ва охиратда саодатли ҳаёт кечириш бахти, фитратингда бўлмаганинг каби бўлишга интилишда эмас, балки, асл фитратингга қайтиб яшашни бошлаганингда келади..."


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Магар сизни тўйга ёки бирор тадбирга чақиришмагани, сизни хафа қилса, демак, сиз ҳали тўлиқ сепарация бўлмагансиз.
Чунки, ўша чақирмаганлар, сизнинг субъектив оламингизда, сиз учун "катта ва аҳамиятли" экан. Ва шу боис, уларнинг таклифи, сизнинг аҳамиятли ёки аҳамиятсиз инсон эканлигизга тегиб кетмоқда...

Кимдир сизга чиройлисан, ақллисан ёки кийиминг ярашиб турибди демаса, хафа бўлманг!
Илло, у инсоннинг сизга баҳо беришга ҳаққи йўқ ва мажбурияти ҳам йўқ...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Нима учун, мотивациялар кўпчилик одамларга самара бермайди. Ваҳоланки, атрофимизда мотивацияга ундовчи инсонлар, вазиятлар, воқеалар, сўзлар ва бошқа таъсирловилар жуда кўп. Аммо ўзгариш йўқ.
Сабаби, инсондаги сингиб қолган, комфорт берувчи одатлар, мотивациядан кучлидир...
Автоматик бажариладиган одатларингизни таниб олиб, уларни мақсадли ўзгартирсангиз, Ин Шаа Аллоҳ, ўзингизда ўзгаришларни албатта кўрасиз...


Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳ, қадрли, илмсевар обуначиларимиз🕊

Муборак Рамазон ойида номаи-амал саватларингизни ажр-савоблар билан тўлдириб, хормай-толмай юрибсизларми?

Нима бўлганда ҳам, Рамазон шукуҳини оилангиз ва қалбингизда сўндирманг!!!
Кўп-кўп дуолар қилинг, илм ўрганинг!!!

Илм ва маърифатда гап кўп...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Инсон бошига синов келганда, аксарият одамларнинг ўзига бўлган баҳоси (самооценка) ва ишончи анча тушиб кетади.
Айнан шу боис, синовдаги инсон, яқинларининг қўллаб-қувватлаши ила синовлардан ўтиб олишади.
Ёрдам оломай синиб кетганлар ҳам йўқ эмас...

Яна бир тоифа инсонлар борки, синовларда уларнинг самооценкаси тушиб кетса ҳам, ўзларининг ғурури (кибри эмас) баландлиги эвазига, синовлардан мустақил ўтиб кетадилар...


Демак, унутманг! Ҳар қандай синовнинг зарбасига биринчи қалқон бўладиган, бу самооценка.
"Энди нима қиламан", "тамом бўлдим", "нимага бундай бўлди", "бу синовларам бормиди менга" ва ҳоказолар, самооценканинг температурадек ўйнаб туришидан далолат.

Мўмин киши синовга дуч келиши билан айтадиган гапи бор, билишиларга ишончим комил.
Ана шу айтилганда, самооценка мустаҳкамланади...


АЖИБ...

Дунё мукаммал эмас!
Мукаммалликка интилувчи (ўзи истаб эмас албатта) перфекционистларга яшаш осон эмас.
Шу сабаб, улар, депрессияга кўпроқ мойил бўлган инсонлардир...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Инсонда мулоқотга бўлган эҳтиёж, бамисоли овқатга бўлган эҳтиёж кабидир.
"Одам тафтини одам олади" деб, бежизга айтилмаган.
Муҳими суҳбатдош танлашда адашмаслик зарур. Илло, айрим айниган овқатлар инсон саломатлигига зарар бўлгани каби, баъзи инсонлар билан бўлган мулоқот, одам психик саломатлигига зарар бўлиши мумкин...


ТАВСИЯ...

Рамазондан:

- Ниятни тўғри қилиб, имон саломатлигини олинг!

- Емоқ-ичмоқ, яъни, нафсдан тийилиб, тана саломатлигини олинг!

- Китоб ўқиб, илм олиб, ақл саломатлигини олинг!

Муҳими, кўпроқ тафаккур қилиб, дунё ва охират саодатини олинг ! ! !


МУЛОҲАЗА УЧУН...

- Кўринишинг ажойибку

- ҳа, ейиш ва ғажишни бас қилганимдан сўнг, ўзгардим.

- овқат ва оқсилларни ғажишними???

- йўқ, ўзимни....

Рамазонда овқат ейишни тўхтатиш билан бир вақтда, ўзингизни бўлар-бўлмас нарсаларда айблаш, афсусланиш ва тақдирингиздан нолиш асосида, ўзингизни ейишни ҳам бас қилинг...


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ🕊

Қадрли ва илмга ошно бўлган обуначиларимиз, кириб келган РАМАЗАОН барчамизга муборак бўлсин💐

Рамазон ойидан, номаи аъмол саватларимизни савобларга лиммо-лим тўлдириб чиқишимизни Аллоҳ барчамизга насиб айласин🤲🏻

Рамазон ойида нафсимизни ғолиб қилиб, гўзал сифатларимизни сайқаллаб олишимизни Аллоҳ барчамизга насиб айласин🤲🏻

Рамазон ойида илм булоқларидан, тафаккур чашмаларидан тўйиб-тўйиб, манфаат олишимизни Аллоҳ барчамизга насиб айласин🤲🏻

https://t.me/psixologiyamentalbalance


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ🕊

Синовлар, вазиятлар, шахслараро муносабатлар ҳамда уларга нисбатан бизнинг қандай муносабат билдиришимиз ва жавоб хатти-ҳаракатларимиз орасида, (ажратилган) жуда қисқа муддат мавжуд.
Мана шу муддат, инсон учун берилган ихтиёриликдир. Айнан шу вақтда қабул қилинган қароримиз учун, маъсулият бор...
Аллоҳ ҳамиша тўғри қарор қабул қилишимизни насиб айласин🤲

ЖУМА айём муборак бўлсин🌷


https://t.me/psixologiyamentalbalance


АЖИБ...

Кимгадир мусиқа - бу терапия.
Кимгадир эса, Қуръон - бу терапия.

Марҳамат, таъбингиз ва табиатингизга кўра, истаган терапиядан фойдаланаверинг...


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Айрим оналар ўғлини мустақил бўлишига (сепарация) қўйиб бермагач, кўп ҳолатларда ўғил фарзанд онгсиз равишда, "кучли" қизга уйланади (ҳудди онгсиз тарзда "мени озод этинглар" дегандек). Натижада, она ва ўғилнинг ўртасига келган аёл, эрини онадан мустақил бўлишига ёрдам беради. Аммо афсуски, кўпинча бу тарзда мустақил бўлган йигитларнинг оиласида хотин "генерал" бўлиб қолади...


ТАФАККУР УЧУН...

Онанинг қоронғу қорнидаги бола учун, она ҳар ерда. Гарчи, онасини кўрмаган бўлсада, уни мавжудлигини онасининг юрак уришидан, унга ғамхўрлигидан, қўлини қўйиб эркалашидан ҳис қилади.
Ўз навбатида она ўз киндиги орқали, боласининг ризқини етиб туришига сабаб бўлади.
Бола куни келиб туғилгач, онасини албатта кўради. Муҳими онасини борлигига, ўзини туғилишига ва туғилгандан сўнг ёруғ дунё борлигига ишонса бас...


ПСИХОЛОГЛАР БИЛАДИ...

Болага психологик травма етказмасдан, психологик травмага олиб келиш бу -


МУЛОҲАЗА УЧУН...

Сиз муаммони қадрсизлантириб, аҳамиятини пасайтириб, уни ҳал қиласиз. Ёки муаммодан ваҳима ва фожеа ясаганиз учун, муаммо сизни еб битиради.
Муаммо - муаммо эмас!
Муаммога қандай муносабатда бўлишимиз ва аҳамиятини оширишимиз муаммо...

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.