ДАРАХТ
Йўл ёқасидан кичикроқ бир дарахт қийшайиб ўсиб чиқибди.
Кунлардан бир кун тунда шу атрофга безори ўғри тентираб келиб қолибди. Fира-ширада шарпани кўриб, қўрққанидан миршаб турибди, деб ўйлаб орқасига қайтиб кетибди.
Кунларнинг бирида кечки пайт бу ердан ошиқ йигит ўтиб қолибди. Кўзига узоқроқда турган дарахт сарвқомат қиз бўлиб
кўринибди. Миясига «Севгилим кутиб қолибди-ку», деган фикр келган йигит қувонганидан учрашув сари илдамроқ қадам ташлабди.
Яна бир куни дарахт ёнидан она-бола ўтишибди. Қўрқинчли эртакларни кўп эшитган болакай йўлда «ажина» пойлаб турибди, деб ўйлабди-ю, йиғлаб юборибди...
Аммо дарахт ҳар доимгидек дарахтлигича турарди.
Ҳаётда ҳам шунақа! Аслида атрофимизни ўраб турган олам ⸺ бор-йўғи бизнинг ўй-хаёлларимизнинг акси, холос...