Психолог Дилфуза Аббосхоновна


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бу каналда психологик ва мотивацион постларни укишингиз мумкин. Психолог билан онлайн ва оффлайн тренингларда учрашиш имкониятига эгасиз.
Admin @dilfuza_abbosxonovna

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Аллоҳнинг гўзал исмларини айтиб дуо қилинг..

https://t.me/psixolog_dilfuza_abbosxonovna


Таслим бўлманг...

Яхши кўрганларингиз ташлаб кетса ҳам, дард устига дард чексангиз ҳам, ҳамёнингизда пулингиз тугаса ҳам, Икки юзли инсонлар орқангиздан гапириб, кулсалар ҳам. Энг яқин дўстларингиз сиртингиздан зарба бериб, хиёнат қилсалар ҳам, сизга ҳеч ким тасалли бўлмаса ҳам. Қадрлаганларингиз кўз ёшингизни артмаса ҳам, яхшилик қилган инсонларингиз қийматингизни билмаса ҳам.
"Беш кунлик дунё" учун ҳеч бирига ранжиманг...

Энг муҳими - жон соғлиги...
Аллоҳнинг ризолиги...
Қолгани беҳуда гаплар...
Ўзингиз билан келишишга ҳаракат қилинг...
Истасангиз ҳам истамасангиз ҳам ҳаёт давом этади...
Муҳими таслим бўлманг...

Энди эса табассум қилинг.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Хайрли тонг Чиройлигим
Бугун сиз учун энг гўзал кунларингиздан бири бўлсин...🦋


Агар коинот товуш ўтказмас бўлмаганда эди, Қуёшнинг ёнаётгандаги товушини 100 децибел даражада  эшита олган бўлардик.

Бу 5 метр масофада ишлаётган электр арранинг шовқини билан тенг.

"Ахир, тафаккур қилмайдиларми?!"


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Хорошо быть красивой женщиной, но любимой все-таки лучше! 🥰

755 1 16 2 12

Қалбида ишқ дарди бўлмаган юрак ё телбага ёки ўлган танага оиддир...


Январ.... ва чиройли гулим❤️


Хаммани туйга етказсин. Чиройли туйдаман😍


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу сўзлар катта маъно ва ҳикматни ўзида жамлаган. Яъни, бирор нарса ҳосил бўлса, бу хайрли бўлади, чунки Аллоҳнинг иродасига кўра содир бўлган. Агар ҳосил бўлмаса, демак, бунинг ортида катта ҳикмат ётибди. Инсонга сабр ва таваккул қилиш ҳамда Аллоҳнинг ҳар бир ишида яхшилик борлигини англаб яшаш зарур.

Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин ❤️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Янги тонг муборак Чиройлиларим!

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…
Ҳар куни янги сахифа…
Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…

Шунинг учун ҳам "Хавотир олманг!"
Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, қийинчилик барибир ўтиб кетишини билсангиз сиқилишга не ҳожат.
Аллоҳга таваккал қилинг, ўзи шундоқ ҳам қисқа ҳаётдан завқланиб яшанг!


БАХТ  НИМА?

Бахт, у нима?
Оллоҳдан ҳар тонг,
Яна бир кун тиланмоқликми,
Ва чўлғониб қуёш нурига,
"Омонлик!", деб беланмоқликми?

Бахт, у нима?
Дастурхонингда,
Қўлинг куйиб ушатилган нон.
Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
Бизга насиб этилган осмон!

Бахт, у нима?
Бола эмизган,
Оналарнинг сийнасида сут,
Ёки ёмғир билан сийлаган,
Қиз сочидек қоп-қора булут!

Бахт, у нима?
Балки момонинг,
Набирасин белаган бешик.
Фаришталар ризқ келтирсин деб,
Тонг саҳарда очилган эшик.

Нима у бахт?
Хонадонингда,
Қирқ кун келин қилган таъзими?
Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
Дўстларингла қурган базимми?

Бахт, нима у?
Беминнат, ҳалол,
Битта қошиқ ошинг ичганинг.
Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
Онажонинг келиб қучганинг!

Бахт, у нима?
Энг сўнги дамда,
Калимага келолган тилинг,
Ва ўғлингнинг елкаларида,
Босиб ўтган охирги йўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

3.2k 1 131 1 50

Ҳозиргина  бир ривоят ўқиб қолдим.  Бу борада ҳам ёзадиганларим бор экан,  уни ўқиб кўриш учун сизларга ҳам илиндим.

Бир подшоҳ камбағал бир одамни қаматиб қўйибди.

Қамалган кишининг қабила бошлиғи бутун қабиласини бошлаб келиб, подшоҳдан у одамни озод қилишни талаб қилибди.

Подшоҳ:
–  Бу одам ким бўлади ўзи сизларга, ҳаммангиз  уни қутқаришга келиб олибсизлар..?

Улар ҳаммалари бир овоздан:
– Эй подшоҳ, у амиримиз бўлади, дейишибди.

Подшоҳ:
– Нима учун менга ўзини таништирмади? дебди.

– Ўзини хорлагиси келмаган. Бизнинг келишимизни билиб, қабиласи билан ўзининг азизлигини сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлган, дейишган экан, подшоҳ уни озод қилибди.

У одам аслида у қабиланинг чўпони бўлган экан.

Сўнг келганлар айтишибди:

“Бизнинг биргина чўпонимиз хор-зор экан, демак амирсиз ҳам қолибмиз!”

Ҳулоса: "Султон суягини хорламас!"  

Ўйлайсиз-ки ўша чўпон қадрига яраша одам бўлганми деб...

Йўқ,  инсонни ким бўлмасин,  қадрловчи қалблар бор экан, ана ўшалар буюкдир!

Баъзан қадрланаётиб ўйлайсиз "улар мен яхши бўлганим учун севишади!"

Йўқ, аслида улар ўзлари яхши бўлишгани учун севишади!

Ким сизга бўхтон ёғдираркан, туҳматлар билан фитналар тузаркан, билинг-ки унинг ўзи бахтсиз!

Унинг ўзи-ўзининг хийлакорлигига куни қолган шўрпешона!

Азийм даргоҳдан қувилган шайтон каби-ноумид У!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Атрофга нима берсангиз шуни оласиз.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Айтишларича, эрта тонгдаги ҳар қандай ният амалга ошар экан.
Эй Роббим!
Розилигинг учун барча ахли мусулмон дуоларини қабул этишингни, ғами аришини, гуноҳи мағфират бўлишини сўрайман.
Аллоҳ, биздан ва сизлардан қилган дуоларимизни қабул қилсин!

Сизга Аллоҳ муҳаббати ва марҳамати ёр бўлсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида булинг!!!

Сизнинг психологингиз Д.А ❤️

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.