Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:
–Бувижон! Сиз жуда оғир ҳаёт кечирдингиз, бироқ кўнглингиз ҳалиям ёш. Бунинг бирор сири борми?
– Бор албатта,– жавоб берибди онахон,– менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс ҳолда юрагим тўла чандиқ бўларди. Ҳозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла боғ!
Яратганга беадад шукрлар бўлсин, У зот бизга эслаб қолиш ва унутиш неъматини берган. Бизга қачон яхшилик қилинса, миннатдорчилик уни эслаб қолишга, меҳр эса ёмонликни унутишга мажбур қилади...