#мутолаадан_парча
Дарвин анча олдин кучсизроқ(заифроқ) жонзотлар ҳеч қачон ёлғизликда яшамаслиги ҳақидаги фактга эътиборимизни қаратганди. Истасак ҳам истамасак ҳам одамларни кучсиз жонзотлар қаторига киритамиз, чунки инсон ҳам ёлғизликда яшаш учун унчалик ҳам кучли эмас. Меҳнат қуролларига эга бўлмай инсон табиий офатларга фақатгина заиф қаршилик кўрсата олади холос.
Хатто шунчаки ер юзидан йўқ бўлиб кетмаслик учун унга барча турдаги сунъий воситалар керак бўлади. Тасаввур қилинг, ҳеч қандай қуролларсиз, яланғоч қўлларингиздан ташқари, ибтидоий ўрмонда пайдо бўлиб қолдингиз! Сизнинг ҳолатингиз ҳар қандай тирик бошқа мавжудотдан анча таваккалига бўлади.
Инсонлар — ижтимоий мавжудот, аммо ёлғиз яшаш учун эмас. Улар тезликка ҳам, кучга ҳам, йиртқич тишларга ҳам, уларга бошқа хайвонларнинг хавфидан огоҳлантирувчи ўткир кўриш ёки ўткир эшитиш қобилиятига ҳам эга эмас. Ўзининг мавжудлигини таъминлаш учун инсониятга бутун бошли турли хил воситалар талаб этилади. Овқатланишимиз ҳам, жисмоний хусусиятларимиз ва турмуш тарзимиз ҳам бундай воситалардан фойдаланишни талаб қилади.
Шундан келиб чиқиб инсон фақатгина айниқса қулай шарт-шароитларда яшаб(омон) қолиши мумкинлигини англашимиз зарур. Бундай қулай шарт-шароитлар жамиятдаги(ижтимоий) хаёт туфайли яратилган. Жамиятдаги ҳаёт заруриятга айланди, чунки жамият мавжудлиги ва меҳнат тақсимоти орқали ҳар бир шахс ўзини гуруҳга бўйсундириб, биологик турларнинг кейинги мавжудлигини таъминлай олади. Фақатгина меҳнат тақсимоти (бошқача айтганда, цивилизация) инсониятни яшаш учун воситалар билан таъминлашга қодир. Фақатгина меҳнат тақсимотини ўзлаштириб, одамлар ўз-ўзларини қарор топтириб боришлари мумкин эди.
Туғилиш инсон учун нечоғлик қийинлигини ва бола гўдаклигида нобуд бўлмаслиги учун нечоғлик эҳтиёт бўлиш кераклигини ўйлаб кўринг! Болалар меҳнат тақсимоти бўлган жойда бундай доимий эътибор ва ғамхўрликни олишлари мумкин эди. Одамларга, айниқса, гўдакка хос бўлган сон-саноқсиз тана касалликлари ҳақида ўйлаб кўринг. Шунда барчани тирик сақлаш учун зарур бўлган мислсиз ғамхўрлик тўғрисида бир оз тасаввурга эга бўласиз ва одамлар нима учун жамиятда яшашлари керак бўлганлигини тушуниб оласиз. Жамият — давомий мавжудлигимизнинг энг яхши кафолатидир!
Альфред Адлер "Инсон табиатини англаш"
@psixobloguz
PS: 4 йил олдин китобни ўқиб, ёққан жойини таржима қилгандим. Янги пост йўқ бўлгани учун эски постларимни ўқиб туринглар ҳозирча)