#мутолаа
Оилавий қадриятлар ҳақидаги баҳсларСўнгги бир неча ўн йилликда юз берган ўзгаришларга назар ташлаб, оилавий қадриятлар тарафдорлари: "Оила ҳалок бўлмоқда!" дея хитоб қилишади. Улар жинсий ҳаётга нисбатан либерал ва очиқроқ муносабат, ажралишлар сонининг доимий ўсиши ҳамда оилавий бурчга оид эскирган қарашларни рад қилиб, шахсий бахтни излашни назарда тутишади.
Улар оиланинг маънавий руҳини тиклаш зарур, деб таъкидлашади. Анъанавий оилани қайта тиклаш керак, чунки у бизнинг кўпчилигимиз тушиб қолган чигал муносабатлар тармоғига қараганда анча барқарор ва тартибли эди, дейишади.
«Йўқ! Оила ҳалок бўлаяпти деб ўйлайсиз. Аслида у шунчаки ўзгармоқда. Биз ҳаммани бир қолипга солиш ўрнига, оила шакллари ва жинсий ҳаёт турларининг хилма-хиллигини фаол қўллаб-қувватлашимиз керак» дея эътироз билдиради танқидчилар.
Хўш, ким ҳақ? Эҳтимол, ҳар иккала нуқтаи назарга танқидий ёндашиш лозимдир. Анъанавий оилага қайтиш - бу ечим эмас. Гап шундаки, юқорида тушунтирилганидек, анъанавий оила одатда тасаввур қилинганидек ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, ёки ўтмишда оилаларда бугунги оилаларга намуна бўлишга тўсқинлик қиладиган жуда кўп қийинчиликлар бўлган.
Аслида, никоҳ ва оиланинг аввалги шаклларини ўзгартиришга олиб келган ижтимоий ўзгаришлар аксарият ҳолларда қайтариб бўлмайди. Аёлларнинг кўпчилиги ўзлари чиқиб кетган уй-рўзғор ҳаётига қайтмайдилар. Бугунги кунда жинсий шериклик ва никоҳ, улар яхшилашган ёки ёмонлашганидан қатъи назар, аввалгиларга ўхшамайди. Шахсий ва оилавий ҳаётимизда ҳиссий алоқалар, аниқроғи, муносабатларни фаол равишда шакллантириш ва сақлаш марказий ўрин эгаллади.
Биз нимага келамиз? Ажралишлар даражаси ўсишдан тўхтаб, доимий кўрсаткичга етиши мумкин, лекин пасаймайди. Ажралишлар даражасининг барча ўлчовлари маълум даражада тахминий, аммо олдинги тенденцияларга асосланиб, бугунги кунда тузилаётган никоҳларнинг тахминан 60 фоизи ажралиш билан тугаши мумкин деб айтиш мумкин.
Энтони Гидденс. Социология.
@psixobloguz