NON dan repost
#ЭътирофМашқи
Мен донолик ва руҳий тушунчада Худонинг Каломи билими билан тўлиб-тошганман, деб эътироф этаман! Менинг юрагим ҳар куни билим учун очиқ; шунинг учун Худонинг Каломи ҳаётимда шарафни келтириб чиқариб, кучли устунликка эга бўлмоқда.
Менинг ғалабамга шубҳа йўқ. Исо Масиҳ ўлими ва тирилишининг марҳамати ҳамда натижалари ҳаётимда кўринарли ҳолатдадир. Мен Худонинг ер юзидаги давомчисиман, Муқаддас Руҳнинг кучи мендадир, У менда тўлиғича ҳаракатланмоқда.
Мен келганимда юклар ечилади, бўйинтуруқлар йўқ қилинади. Мен Худони олиб юрувчи ва абадий ҳақиқатларни тарқатувчи идишман. Мен мўл-кўл иноят ва солиҳлик инъомига эга бўлдим. Бу дунёнинг емирувчи таъсирлари: касалликлар, муҳтожликлар ва бошқа черагаловчи нарсаларга қарамасдан, ҳаётда шоҳлик қилмоқдаман.
Юрагимдаги Калом билими орқали Худонинг инояти ҳаётимда кўпаймоқда. Мен инсондан ҳам буюкман, менда комиллик руҳи ҳаракатланмоқда. Мен илоҳийликнинг шарафи, донолиги ва устунлигини намоён қилиб, табиий ҳаётда ғайритабиий тарзда яшамоқдаман. Мен Худованд билан бирлашдим ва У билан ажралмас ҳолатда бўлиб, руҳимга хос тарзда Унинг солиҳлик меваларини келтирмоқдаман.
Мен бекаму кўстман, менинг ҳаётим яхши суғорилган дарахт кабидир. Мен сермаҳсул ва ҳосилдорман; мен ҳаётимнинг ҳар бир жабҳасида ривожланишга эришмоқдаман. Мен Масиҳда комилман, ҳаётимнинг ҳар бир қирраси баркамоликка етишган.
Руҳ мени йўналтирмоқда ва Отамнинг иродасига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширишга илҳомлантирмоқда; у ҳаракатлар менинг ўсишимни, ривожланишимни ва марҳаматланишимни кафолатлайди. Худога шукур. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
@Rhapsody_of_realities_Uzb