ЭСТЕР


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Худонинг қизлари учун канал
Қайта алоқа учун:
@princess_Ester_bot
Инстаграм: https://instagram.com/ester_malika_2020?igshid=m3l6bn6bz1ir

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙🎙

Телеграм || Инстаграм || @muqaddas_oila' rel='nofollow'>TikTok


umid.tv dan repost
✨ Eng baxtli insonlar - hayotidagi hamma narsa uchun Xudoga rahmat aytish uchun vaqt ajratadigan insonlardir.


Baxt minnatdorchilikdan boshlanadi. Xudo sizga bergan barcha barakalar uchun bugun Unga minnatdorchilik bildiring 🙌

Facebook 🔸 Instagram 🔸 @umidtvuz' rel='nofollow'>Youtube 🔸 Website


MANNA dan repost
@uzManna


NON dan repost


NON dan repost
#ЭътирофМашқи

Менинг онгим Худонинг (радио) тўлқинига созланган деб эътироф этаман! Руҳим Масиҳ Хушхабарининг шарафли нури билан порламоқда; Худо шарафини таниб-билиш нури юрагимда доимий тарзда порламоқда.

Мен илоҳий келиб чиқишимни биламан; мен тирик Худонинг шаҳри Синай тоғиданман. Мен Худонинг аъзосиман, илоҳий тўлиқликка эгаман, руҳимдаги бу тўлиқлик бугун бетакрор тарзда мен орқали ифода этилмоқда. Шунинг учун бу дунёнинг тамойил ва тизимларига бўйсунишдан бош тортаман.

Мен самоданман; Масиҳ билан ҳокимият ўрнидаман! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Менинг руҳим билимга эга; менда Исо Масиҳдаги шайтон ва зулмат кучлари устидаги ғалабам ҳақидаги тушунча ва билим бор.

Мен шайтон ва дунёдаги ёвузликлардан қўрқмасдан хизмат қилиш учун яшамоқдаман! Бугун мен билан ҳеч қандай ёмон нарса содир бўлмаслигига ишонган ҳолда йўлга чиқмоқдаман; мен ёвуз ва нодон одамлардан озод қилинганман.

Мен Худонинг илоҳий мавжудотларининг юқори табақасига тегишлиман; шундан келиб чиқиб, Исо Масиҳ шахсидаги самовий ҳуқуқларим, марҳаматларим ва ўрнимга табиий ҳаёт чегараларидан ташқарига чиққан ҳолда қарайман. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

Бугун мен саломатликда, фаровонликда, муваффақиятда, ҳокимиятда ва устунликда яшаш каби илоҳий ҳуқуқларимни тан оламан ва қўллаб-қувватлайман! Мен вазиятларни бошқариб, улар устидан ҳокимлик қиламан ва шайтон устидан ҳокимият ўрнатаман. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

@Rhapsody_of_realities_Uzb








Hayot Nafasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугунги кунда биз Фисиҳ байрамида нимани нишонлаймиз?

Instagram | Facebook | @HayotNafasi' rel='nofollow'>Youtube | VK


#Эътироф

Ўғилларимиз ёшлигида​ яхши ўсган кўчатга ўхшасин,
Қизларимиз саройнинг ўймакор устунларига ўхшасин.
Омборларимиз​ ноз–неъматларга тўлиб–тошсин,
Қўйларимиз минглаб,​ ўн минглаб яйловларда кўпайсин.

Ҳўкизимиз оғир юкларни тортсин,
Деворларимиз дарз кетмасин,
Одамларимиз сургун бўлмасин,
Кўчаларимизда оҳ–воҳ,​ ғаму кулфат бўлмасин.
Нақадар бахтлидир​ бундай инсонлар!
Бахтлидир Худони​ Эгамиз деб билган​ халқ!

Забур 143:12-15

👸 @princess_Ester




#Эътироф

Раббим, мен Сенинг буюклигинг учун Сенга сажда қиламан!
Сенинг иноятинг абадий қолади!
Сен яхшисан, Сен меҳрибонсан, Сен адолатли, солиҳсан!

Сен ҳаммадан устунсан ва Сенга ўхшаган ҳеч ким йўқ!
Барча ҳукмронлик, куч ва шон-шараф Сенга тегишли!
Сен энг буюксан!

Сенинг Исминг ҳамма нарсадан устундир!
Сен осмонда ва бутун ер юзида ҳукмронлик қиласан!
Худога хамду санолар бўлсин! Омин!


👸@princess_Ester




MANNA dan repost
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

Ўлим водийси зулматидан ўтаётганлар бу сўзни эшитсинлар:

Даҳшатли ва қоронғи кечадан ўтар экансиз, яқинда Отанинг шундай овозини эшитасиз:

"МЕН СЕН БИЛАНМАН! БИР КУНИ БУЛАРНИНГ БАРЧАСИ МАЪНОГА ЭГА БЎЛАДИ. БУЛАР ТАСОДИФАН БЎЛМАГАНИНИ, БУ МЕНИНГ РЕЖАМНИНГ БИР ҚИСМИ БЎЛГАНИНИ КЎРАСАН. БУ СЕН ТОМОНДАН ҚОҚИЛИШ БЎЛМАГАНДИ. ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛ. ОҒРИҚ ВАҚТИДА СЕНИ БАҒРИМГА ОЛИШИМГА ИЗН БЕР"

Дэвид Вилкерсон

@uzManna




NON dan repost


NON dan repost
#ЭътирофМашқи

Худо менда Ўзига маскан яратди деб эътироф этаман; мен Унинг ер юзидаги ҳаракат марказиман. Худонинг Руҳи мени бир умрга муваффақиятли қилди, чунки мен Худовандни севаман ва Унинг Каломини сақлайман.

Менда кучли тарзда ҳаракат қилаётган Унинг қудратли кучини тан оламан ва Унинг шарафини ҳаётимда улуғлайман. Менинг тушунчам ноодатий кенгликка эга, чунки Худонинг донолиги менинг руҳимда.

Менда тўғри фикрлаш ва тўғри танлаш қобилияти бор. Шунинг учун Хушхабарга мувофиқ келмайдиган ҳар қандай муносабат, одат ёки ҳаёт тарзидан бош тортаман. Атрофимда нималар бўлишидан қатъий назар босимга нисбатан бўш келмайман. Аксинча, ўзимни ичимдан ушлаб тураман.

Онгим мукаммалликка эришиш учун мойланган, чунки мен Муқаддас Руҳ билан мойланганман. Худонинг севгиси юрагимга қуйилмоқда. Мен устунман, Худонинг севгиси ва кучига тўламан. Мен солиҳликда юриб, Руҳ ҳокимиятини намоён қилмоқдаман. Бугун мен орқали илоҳийликнинг мукаммаллиги ифода этилмоқда.

Муқаддас Каломни ўқиб, Руҳ ҳақида фикр юритганимда Худонинг Руҳи менда фаоллашиб, жисмоний танамга таьсир қилишга чорлаб, саломатлик ва ҳаётий куч ишлаб чиқармоқда. Ҳеч қандай касаллик ёки заифлик танамда ривожлана олмайди, чунки Масиҳни ўликдан тирилтирган худди Ўша Руҳ менда яшаб, ичимдан қувватга тўлдириб тоширмоқда!

Мен комил, саломат ва аъло даражадаман. Бугун мен ғалабада юриб, ҳар бир ишимда муваффақиятга эришмоқдаман. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!

@Rhapsody_of_realities_Uzb





20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.