#МуқаддасКитобАёллари
Азизам Эстер!
ИСО ҲУКМ ҚИЛМАГАН АЁЛ
"Шу орада Таврот тафсирчилари билан фарзийлар бир аёлни олиб келишди.
Улар бу аёлни зино қилаётганда ушлаб олишган эди.
Аёлни ҳамманинг олдига турғизиб, шундай дейишди:
— Устоз, бу аёл зино қилаётганда ушланди.
Мусо қонунда бундай аёлларни тошбўрон қилишни буюрган.
Сиз нима дейсиз?
Бу савол билан улар Исони тузоққа илинтириб, айблашга асос топмоқчи эдилар.
Исо эса энгашиб бармоғи билан ерга ёза бошлади.
Улар бу саволни қайта–қайта сўрайверганлари учун, Исо ўрнидан туриб деди:
— Сизнинг орангизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин.
Сўнг яна энгашиб, ерга ёзишни давом эттирди.
Улар бу гапни эшитиб, катталардан бошлаб ҳаммаси бирин–кетин кета бошлашди.
Охирида ёлғиз Исо билан Унинг олдида турган аёл қолди.
Исо ўрнидан туриб аёлга деди:
— Эй аёл, бошқалар қани?
Ҳеч ким сени маҳкум қилмадими?
— Ҳеч ким, Ҳазрат! — деб жавоб берди аёл.
Исо деди:
— Мен ҳам сени маҳкум қилмайман. Бор, бундан кейин бошқа гуноҳ қилма."
(Юҳанно 8:3-11)
Эҳтимол худди шу лавҳа бугун айнан сизнинг ҳаётингизда содир бўлаётгандир...
Эҳтимол сиз бугун гуноҳ ботқоғига (фақат фоҳишалик эмас, бошқа гуноҳлар ҳам назарда тутилмоқда) ботиб қолгандирсиз...
Шайтондан бошлаб, яқинларингизгача сизга тош отишга тайёрдир...
БИРОҚ...
Ҳали ҳаммаси тамом бўлмади!
Ҳукм қилишга ҳаққи бор бўлган Зот фақат Раббимиздир!
У эса сизни ҲУКМ ҚИЛМАЙДИ!
У СИЗНИ, ҲА, АЙНАН СИЗНИ деб хоч азобига чидаган, Ўзининг муқаддас Қонини СИЗ УЧУН тўккан! Шунинг учун бугун сиз СОЛИҲсиз, БЕГУНОҲсиз!
Шунчаки, ҳозирнинг ўзида буни оғзингиз билан айтиб, эътироф этинг!
Раббимизнинг қучоғи СИЗ УЧУН ДОИМ ОЧИҚ!
Раббимиз сизни ҳукм қилмайди!
Раббимиз сизни севади!
👸 @princess_Ester