Расмий муносабат
Кун.уз информацион сайтида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг брифинги асосида эълон қилинган хабар бўйича Халқ банки ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Брифингда очиқликка оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган давлат идоралари сафида акциядорлик тижорат Халқ банки тилга олинган.
Ушбу ҳолатда, маълумот хато берилган. Банк 2 йилдан буён очиқлик индекси рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. 2023 йилга доир очиқ маълумотлар жойлаштирилиши муддатларининг кечикиши бўйича ахборот хизмати раҳбари мақолада кўрсатилганидек маъмурий жавобгарликка тортилмаган.
Бироқ эътиборлиси, айнан ўша даврда маълумотларнинг тўғри ва батафсил жойлангани туфайли Халқ банки Очиқлик индексида 83,8 балл билан жами тижорат банклари орасида 1-ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Халқ банки жамоатчилик учун доим очиқ. Фаолиятимиз билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан 1106 ишонч рақами орқали боғланиш мумкин. Очиқ гуруҳлар, чатлар ва шарҳларда эса Халқ банки номини тилга олиш кифоя, Ахборот хизматининг тезкор @Xalq_banki_Community_Manager и алоқага чиқади.