Халқ банки матбуот котиби канали


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Халқ банкининг ОАВ билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Мурожаат учун: @xbpress_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Расмий муносабат

Кун.уз информацион сайтида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг брифинги асосида эълон қилинган хабар бўйича Халқ банки ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Брифингда очиқликка оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган давлат идоралари сафида акциядорлик тижорат Халқ банки тилга олинган.
Ушбу ҳолатда, маълумот хато берилган. Банк 2 йилдан буён очиқлик индекси рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. 2023 йилга доир очиқ маълумотлар жойлаштирилиши муддатларининг кечикиши бўйича ахборот хизмати раҳбари мақолада кўрсатилганидек маъмурий жавобгарликка тортилмаган.

Бироқ эътиборлиси, айнан ўша даврда маълумотларнинг тўғри ва батафсил жойлангани туфайли Халқ банки Очиқлик индексида 83,8 балл билан жами тижорат банклари орасида 1-ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, Халқ банки жамоатчилик учун доим очиқ. Фаолиятимиз билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан 1106 ишонч рақами орқали боғланиш мумкин. Очиқ гуруҳлар, чатлар ва шарҳларда эса Халқ банки номини тилга олиш кифоя, Ахборот хизматининг тезкор @Xalq_banki_Community_Manager и алоқага чиқади.

435 1 20 3 21

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан жасур ўғлонларимизни табриклаймиз!

Қайси соҳада бўлманг, ҳар бирингиз ўз касбининг ҳақиқий ҳимоячиларисиз.

Барчангизга оилавий хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва азму-шижоат ҳамроҳ бўлсин.

Байрамингиз муборак! 🎉


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Sarhisob_2024

✨ Ниҳоясига етган йил Ўзбекистоннинг биринчи банки—Халқ банки учун қандай натижалар билан ёдда қолди?

Йил давомида қўлга киритилган ютуқлар ва муҳим воқеаларни ушбу видеороликка жамлаб эътиборингизга ҳавола этамиз.

1.2k 0 12 11 20

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Every_end_is_a_start

Бугун Халқ банки ахборот хизмати раҳбари ва Бошқарув раисининг ахборот сиёсати маслаҳатчиси сифатидаги фаолиятим якунига етди

Сўнгги 3 йилда Халқ банки имиджи ўзгарганига аксариятингиз гувоҳ бўлдингиз. Чунки стратегия трансформацияси доирасида банкда ҳақиқатдан ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар рўй берди:

✅ Мижозлар учун қулай банк хизматлари ва маҳсулотлари таклиф қилинди↙️

✅ XAZNA иловаси орқали уларнинг↖️ аксарияти рақамлаштирилди

✅ Халқ банки ҳақидаги стереотиплар ўзгарди

✅Ижтимоий масъулият ошди

✅ Очиқлик индексида етакчи пағоналарни эгаллади

✅Исми жисмига мос – ҳақиқий халқчил банкка айланди.

Бу каби ютуқлар ҳақида бир неча соат ёзиш ва мақтаниш мумкин)
Лекин мен шу ўзгаришларни жамоатчиликка етказишда иштирок этганимдан мамнун бўлганимни айтмоқчиман. Бунда сизнинг хайрихоҳлигингиз муҳим эди. Барчангизга ишончингиз учун ташаккур🙏🏼

2025 йилда Халқ банки Ўзбекистоннинг биринчи банки сифатида халқимизга энг яқин банкка айланишига тилакдошман!

Лекин бу пост ушбу канал фаолияти ҳам тўхтади дегани эмас) Бироздан сўнг ўтган йил якунларини қисқа кадрларда изоҳлаганимиз билан бўлишамиз.

1.5k 0 45 13 50

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✨ Азиз юртдошлар!

Барчангизни кириб келган Янги йил билан табриклаймиз! Сизларга ушбу йилда янгидан-янги марраларни забт этишда шижоат, мустаҳкам соғлик ва ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз.

🎉 Янги йилингиз муборак бўлсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кечаги кайфият кадрларда🔝

Аслида бу лойиҳалардан мақсад тижорат ҳам эмас. Ёшларнинг китоб ўқишга иштиёқини ошириш орқали, жамиятимизнинг интеллектуал ривожига озми-кўпми ҳисса қўшмоқчимиз.
Хуллас, китоб ўқийлик азизлар, шунда олдимизда янги имкониятлар эшиклари очилишига гувоҳ бўламиз📚


Бу ерда форум ролиги бўлиши мумкин эди, лекин...⬇️⬇️

Кечаги тадбир монтажини якунлашимиз арафасида чиққан хабарлардан сўнг, жамоатчиликка изоҳ керакдир балки деган хулосага келдик. Ва бунинг кичкина сўзбошиси бор.

Халқ банки сўнгги йилларда бирор марта "фалон сумма хайрия қилдик ё ҳомийлик қилдик" деб мақтанмади, катта гапирмади. Биз ҳақимизда амалларимиз гапирсин позициясида турди. Кечаги "Зуммерлар: китоб ва келажак" номли форум ҳам ҳамкорлигимиздаги ижтимоий лойиҳаларнинг нетворкинги, китобхонлик соҳаси ривожида ўзаро ҳамкорликда ишлашни бошлаши учун платформа сифатида ташкил қилинган эди. Ва кузатганингиздек форум мақсадига эришилди.

Ҳар бир бизнес, шу қаторда банк ҳам товар ва хизматларини сотиш учун ўз фойдасидан 1-2% улушини реклама учун ажратади. Ушбу бюджет самарали деб ҳисобланган реклама, PR акцияларига сарфланади. Буни тушунадиган манбаалар таъкидлаганидек, биз бюджетимизни жамиятга фойдаси тегадиган лойиҳаларга йўналтиришни жоиз топдик. Ва бу бир кун келиб мевасини беришига ишонамиз.

Энди "қарзингиз бўлиб туриб, рекламага пул ишлатяпсиз" деган жойига келсак.
Халқ банки ягона МФОга ўтишидан олдин 200дан ошиқ банк филиаллари алоҳида МФО, СТИР билан фаолият юритган ва бунда ижро ишлари ҳар бир филиалга қўйилган. Энди ягона МФОга ўтилгани боис барча ижро ишлари ягона СТИР рақамида акс этяпти. Бундан мақсад барча харажатларимизнинг шаффоф бўлиши аслида. Бунда қарздорликлар асосли эканлигига юридик томондан ишонч ҳосил қилингач, уларнинг ҳар бири даврий равишда ёпиб борилади. Унинг банкнинг умумий молиявий кўрсаткичларига таъсири кузатилмайди.
Жумладан PR ва реклама бюджетига ҳам.

6.4k 2 15 11 41

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 LIVE

Актёр, журналист, ҳуқуқшунос Отабек Маҳкамов Рей Бредберининг «Жиноят бу китобларни ёқиш эмас, жиноят бу китобларни ўқимаслик” деган сўзларини ёдга солди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 LIVE

Тадбирда Asaxiy ва Xalq banki ҳамкорлиги доирасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида ҳам сўз юритилди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 LIVE

Форумда мамлакатимизнинг машҳур ёзувчи ва шоирлари, журналистлари, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этмоқда.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 LIVE

Банк Бошқаруви Раисининг кириш сўзи билан очиб берилган форум қизғин давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, Халқ банки Ўзбекистондаги аксарият китобхонлик лойиҳаларини ўзининг ижтимоий масъулияти доирасида қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бугун Халқ банки ўзи ҳамкорлик қилиб келаётган барча китобхонлик лойиҳаларини бир мақсад остида бирлаштирди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 LIVE
"Зумерлар: китоб ва келажак" номли катта форум ўз ишини бошлади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📣 БРИФИНГ!!!

❗️АОКАда АТ "Халқ банки" ахборот хизмати раҳбари, бошқарув раисининг ахборот сиёсати маслаҳатчиси Гулноза Алимова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

📝 Мавзу: "Халқ банкида рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, янги имкониятлар, эришилган натижалар".

🔊 Банк карталарини эмиссия қилиш. Халқ банки марказий аппаратида “Эмиссия маркази” ташкил этилди. Эндиликда Халқ банки карталари марказлашган ҳолда эмиссия қилиниб, тўғридан-тўғри ҳудудлардаги БХМларга етказилмоқда;

🔊Жорий йилдан Халқ банки республикамиздаги банклар орасида биринчилардан бўлиб талабаларга “таълим кредит”ини “онлайн” ажратишни йўлга қўйди. Натижада, 2024-йилнинг 1-декабрь ҳолатига 10 мингдан ортиқ талабаларга 145 млрд.сўмга яқин онлайн кредит ажратилди;

🔊Кичик ва ўрта бизнес мижозларини кредитлаш учун “Кредит конвеер” дастури ишга туширилди. Дастур орқали 4 мингга яқин лойиҳаларга 962.4 млрд сўмлик кредит ажратиш бўйича рухсат берилди.

Бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар хусусида ҳам брифинг давомида тўхталиб ўтилди🗣️

Брифинг Ўзбекистон24 телеканалининг 17:00даги янгиликлар дастурида ҳам эфирга узатилди.

Халқ банки янги йилда ҳам рақамлаштириш йўналишидаги ўзгаришларни амалга ошириб, мижозларга инновацион хизматларни жорий қилишда давом этади.


Йилнинг энг ёрқин китобхонлик форумига 5 кун қолди!

24
декабрь куни Халқ банкида “Зумерлар: китоб ва келажак” номли катта китобхонлик форуми бўлиб ўтади.

Таниқли ёзувчи ва шоирлар, фикр лидерлари, машҳур блогерлар ҳамда кўплаб китобхонлар бир даврада жам бўлган, жонли мулоқот қилиш, энг сўнгги ижодий чиқишлардан баҳраманд бўлиш имкони яратилаётган тадбирнинг иштирокчиси бўлиш учун сўровномадан ўтишга сиз ҳам улгурдингизми? Бизда тайёргарлик авжида)

Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!⬇️⬇️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ОАВ_биз_ҳақимизда

📍Мана икки йилдирки Ҳумо Арена бизнинг қувончли кунимизга мезбонлик қиляпти. Ўтган йили айнан шу ерда Халқ банки ўзининг XAZNA мобил иловаси тақдимотини ўтказган эди. Орадан бир йил ўтиб, айнан шу манзилда муваффаққиятни нишонладик: бизга ишонч билдирганлар сони қарийб 5 миллионга етди🎉

✨“Халқ корпоративи” деб номланган юлдузли оқшомда биз минглаб томошабинлар билан янги йил арафасида бу қувончли онларимизни баҳам кўрдик.

Мазкур тадбир ОАВ ва жамоатчилик фаолларини ҳам бефарқ қолдирмади ⬇️⬇️⬇️

🔹Alimoff
🔸Inobat Ahatova
🔹Zafarbek Solijonov
🔸Soatova blogi
🔹Мижозлар учун
🔸Азиза Қурбонова
🔹bankirlaruchun
🔸mutolaa_Olimov
🔹Turapov_X
🔸gazeta.uz
🔹Firuz Allaev
🔸Эффект Макаренко


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Халқ банки фаолияти намуна сифатида хизмат қилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Халқ банки бошқарув раиси сўзга чиқиб, банк ташаббуси билан Осиё тараққиёт банкининг молиявий оммабоплик дастури доирасида 50 миллион сўмгача ортиқча ҳужжат ва гаровсиз кредит берилаётганини маълум қилди. Бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, Осиё тараққиёт банки дастурга 150 миллион доллар ажратишга тайёрлигини билдирди.

Халқ банки намунаси асосида келгуси йилда 9 та давлат банкига четдан 1 миллиард доллар кредит жалб қилиб, 250 минг одамни даромадли қилиш тавсия қилинди.

Шунингдек, йиғилишда Халқ банки молиявий кўмагида майизчилик фаолиятини йўлга қўйган паркентлик тадбиркор аёл фаолияти эътироф этилди.
Давлатимиз раҳбари, камбағалликдан чиқиш, ҳаётини яхшилаш ҳар бир инсоннинг ўзига, меҳнатига боғлиқлигига тўхталиб, тадбиркорга муваффаққият тилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#commercial_break

💰Xazna орқали омонат очиб, ютуқли совринга эга бўлиш акциясини Хумо аренада имправизация қилиб, эълон қилганимиздан кейин ҳам унда иштирок этмасангиз бўлмайди)


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴LIVE

Ўтган йили айнан шу Хумо арена муз саройида XAZNA иловасини тақдимот қилган эдик. Орадан бир йил ўтиб, иловани юклашлар сони қарийб 5 миллионга етди.
Ишончингиз учун раҳмат🙏🏼


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴LIVE

Халқ банки ва Xazna яна Халқ корпоративида. Бугунги тадбир сабабини билмоқчи бўлсангиз, бизни кузатиб боринг...


Орамиздаги қаҳрамонлар...

Кузнинг ҳали илиқ оқшомларидан бирида Алишер Навоий номидаги кино саройида “Матонат” ҳужжатли фильмининг тақдимотига таклиф қилишди. Фильм бош қаҳрамони 2 йил олдин фожиали тасодиф туфайли 2 оёғидан ажралган Деновлик Дилором Юлдашева эди. У премьера сўнгида ногиронлик аравачасида залга чиққанида йиғламаган одам қолмади... Ногиронлигига қарамай, ўз уйида тикув цехи очиб, қишлоғидаги 40 наафар аёлни ҳам иш билан таъминлашга куч, шижоат топа олган бундай аёлнинг дунёнинг энг руҳлантирувчи 100 аёли рўйхатига кириши бежизга эмас.
Бугун Дилором Йўлдошеванинг матонати ва ишбилармонлик фазилатлари юксак эътироф этилиб, "Мардлик" ордени билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида: Дилором Юлдошева 2023 йилда Аёллар дафтарига киритилган ва унга Халқ банки Денов БХМ томонидан тикув дастгоҳлари олиш учун имтиёзли кредит ажратилиб, фаолиятини йўлга қўйган эди

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.