Ўзбекистон элчихонаси томонидан янги мавсумда Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш мақсадида "Pro-Force Limited" ва "HOPS Labour Solutions Ltd" рекрутинг агентликлари вакиллари билан музокаралар ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
Музокаралар натижасида жорий йил февраль ойида "Pro-Force Limited" агентлигининг Тошкентга ташрифини ташкил этиш ва 3 мингга яқин сараланган номзодларни босқичма-босқич Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилган.
Маълумот ўрнида, мавсумий иш ўринлари учун xorijdaish.uz портали орқали бугун соат 15:00 дан 19:00 гача онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook