4 Mar, 05:50
NASA хабарига кўра, АҚШнинг Firefly Aerospace компанияси томонидан ишлаб чиқилган Blue Ghost космик кемаси Ойга қўнишни амалга оширган.Кема Ойнинг кўринадиган томонидаги Кризислар денгизи ҳудудида, Латрайл тоғи яқинида жойлашган ва у ерда 14 кун давомида фаол иш олиб бориши режалаштирилган.
4 Mar, 05:48
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 4 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7даража илиқ бўлади.
4 Mar, 05:42
Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод АҚШ ва Россияга келишувга эришгани, қурбонлар эса, Эрон ва Украина эканини маълум қилди.“Менда аниқ маълумотлар бор. Россия ва АҚШ келишувга эришди. АҚШ Украинани қурбон қилишга, Россия эса Эронни қурбон қилишга рози бўлди. Эрон халқи сотилди. Мен юқори мартабали раҳбарларимизни огоҳлантираман, уруш хавфи бор”, деган у.
4 Mar, 05:41
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайраларни пайдо қилади.Шундай экан, ҳурматли ота-оналар: Фарзандларингизга арзимаган шўхликлари учун тарсаки тушириб ёки ёмон сўзлар билан сўкиш ўрнига уларнинг бошини силаб, яхши насиҳат қилинг. Зеро, яхшилик бир кун албатта натижасини беради!
4 Mar, 05:36
Ивате провинциясидаги Офунато шаҳридаги ўрмон ёнғинлари кенгайиб 1800 гектарга яқин майдон кулга айланган.
4 Mar, 05:35
“Бугун мен Рамазон ойининг бошланиши муносабати билан самимий табрикларимни йўллайман. Бу муқаддас ой – рўза, ибодат ва жамоавий йиғилишлар давридир”, дейилади табрик аввалида.АҚШ раҳбари Рамазон поклик ва эзгулик йўлида яшаш учун умид, жасорат ва илҳом олиш вақти эканини таъкидлаган.“Ушбу Рамазон ойида мен барчангизга Худонинг чексиз марҳамати ва улуғ севгисини ёдга олиш билан ўтадиган қувончли кунларни тилайман. Худо сиз ва оилаларингизни ушбу муборак фаслда ўз паноҳида асрасин”, деган у.
4 Mar, 05:26
Калория миқдори паст бўлиб, унинг таркибида кўплаб минераллар ва витаминлар бор, асабийлашиш ва чарчоқни камайтиради, сув-туз балансини яхшилайди ва шу билан вазн йўқотишга катта ёрдам беради...
4 Mar, 04:59
3 Mar, 15:07
3 Mar, 14:55
Яманду Орси Мустақиллик майдонида амалдаги президент Луис Лакале Поудан Уругвай президентлик тасмасини қабул қилиб олган.57 ёшли тарих ўқитувчиси бўлган Орси 2025-2030 йиллар давомида мамлакатни бошқаради.
3 Mar, 14:21
Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,13 сўмга ошди ва 12 897,20 сўмни ташкил қилди.Евро курси ҳам 48,68 сўмга кўтарилиб, 13 449,20 сўм этиб белгиланди.Россия рубли эса 1,81 сўмга пастлаб, 144,65 сўмни ташкил этди.
3 Mar, 13:48
3 Mar, 13:46
Малайзия пойтахтида бўлиб ўтган Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасида (СЕАМО 2025) ўзбекистонлик ўқувчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 13 та бронза медалини қўлга киритган.
3 Mar, 13:20
Маршрут Пҳу Қуоc оролини Хон-Тҳом ороли билан боғлайди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Унинг катта қисми денгиз устида ўтади ва 30 кишига мўлжалланган 69 кабина мавжуд.Саёҳат тахминан 20 дақиқа давом этади
3 Mar, 13:03
Метанга навбатсиз киргизиш эвазига 100 минг сўм сўрашаётгани айтилган видео тарқалди.
3 Mar, 13:01
Тошкентда ўтказилган “Катта дубулға” туркумидаги “OTP Group Tashkent Grand Clam” турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақада 13 та давлат вакиллари медалларни қўлга киритди.Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам умумий 12 та медалга сазовор бўлишди. Шундан 1 таси олтин, 3 таси кумуш, 8 та бронза. Терма жамоага ягона олтин медални Шаҳзодхўжа Шарипов олиб келди.
3 Mar, 12:48
Бу сайёҳлар орасида "чўл кемаларида" саёҳатларнинг машҳурлиги билан боғлиқ тирбандликларнинг олдини олиш учун керак.
3 Mar, 12:43
Хабарда қайд этилишича, 2024 йилда Ўзбекистон аҳолиси дори-дармонларга 19,7 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Шундан 15,7 трлн. сўмдан ортиқ маблағ импорт қилинган ва қарийб 4 трлн. сўм маҳаллий дори воситаларига сарфланган.Аҳоли жон бошига дори-дармон учун энг юқори харажатлар Тошкент (1,7 млн. сўм), Бухоро (746 минг сўм) ва Самарқанд (660,7 минг сўм) вилоятларида қайд этилган. Дори-дармонлар учун энг кам харажатлар Қорақалпоғистон Республикасида (308,9 минг сўм), Қашқадарё (302,3 минг сўм) ва Сурхондарё (289,5 минг сўм) вилоятларида қайд этилган.
3 Mar, 11:54
Ижтимоий тармоқларда пойтахтда фуқаро итлар ҳужум қилиши оқибатида вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. Фуқаро ўткир юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.
3 Mar, 11:43
Маҳаллий аҳолига кўра, портлашдан аввал Бирск тракти ҳудудида жойлашган нефть заводи атрофида дронларнинг шовқини эшитилган. Бошқирдистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) ёнғин юз берганини тасдиқлаган, бироқ унинг сабабини очиқламаган. Идора вакиллари ёнғин завод ҳудудидаги “ёқиш печи” жойлашган қисмда содир бўлганини билдирган.“Атрофдаги аҳоли яшаш пунктларига хавф йўқ”, дея таъкидлаган вазирлик.