⚡️Роналду фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин!
Youtube | Instagram
Фенербахче” клуби бош мураббийи Жозе Моурино Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни Туркия клубига ўтишга кўндирмоқчи.
Хабарларга кўра, португалиялик мутахассис ўз ҳамюртига шахсан қўнғироқ қилиб, унга Истанбул клубига ўтиш таклифини бермоқчи.
“Фенербахче” спорт директори Марио Бранко “Ал-Наср” билан Роналдунинг эҳтимолий трансфери бўйича музокараларни бошлаган.
Маълумот учун 39 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 15 та учрашувда иштирок этди. У 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Криштиану Роналдунинг “Ал-Наср” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади
Youtube | Instagram