21 Dec, 19:31
Швецариялик олимлар ҳужайраларни ёшартирувчи воситани ишлаб чиқишди. Препаратнинг қисқа муддатли таъсири хотира ва когнитив функцияларни яхшиласа, узоқ муддатли истиқболда у қариликка хос заҳарли оқсиллар ва яллиғланиш жараёнларига қарши кураша олади.
21 Dec, 18:40
Президент мамлакатимизда бундан кейин ҳам барқарор солиқ сиёсати давом эттирилиши, жумладан, ҳаётий зарур харажатларни молиялаш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармаслигини таъкидлади.Шунингдек:➖1-январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади;➖мобил алоқа учун аксиз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади;➖шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади;➖нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади;➖ИТ-парк резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040-йилгача узайтирилади;➖хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030-йилгача амал қилади.
21 Dec, 18:01
Аргентинанинг Сан-Фернандо шаҳрида Bombardier Challenger 300 хусусий самолёти қўниш вақтида турар-жой биносига урилиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида самолётда бўлган икки учувчи ҳалок бўлган.
21 Dec, 17:35
20 нафардан зиёд йўловчиларнинг фуқаролик паспортлари текширув учун йиғиб олинган. Бу ҳақда “Portal24”га видео мурожаат келиб тушди!
21 Dec, 17:01
Украина томонидан бугун эрталабдан Татаристонга учувчисиз ДРОНлар билан зарбалар берилмоқда. Талофатлар катта! Одамлар ер ости тунелларига яширинишга мажбур бўлмоқда. Татаристонда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ҳужумлар давом этмоқдаТатаристонда ҳозирда Ўзбекистондан кўплаб инсонлар ишлашади, огоҳ бўлинглар ҳамюртлар!..
21 Dec, 16:11
21 Dec, 16:10
Аввалроқ озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов ушбу лойиҳани давлат раҳбарига тақдим этганди. Лойиҳа хорижий инвесторлар томонидан молиялаштирилади.
21 Dec, 15:20
Ушбу тун Ялдо кечаси дейилади. Элшунос олим Билол Аминовнинг ёзишича, илгари Ялдо кечаларини кишилар зориқиб кутишган. Қиш кезлари ҳафта сайин гап-гаштак дейилган, даврага тўплаганлар ғазалхонлик қилишган, баҳри-байт айтишиб, мушоиралар ўтказишган, рақс тушишган, қўшиқлар хиргойи қилишган, дутор-доира чалиб, ўйин-кулгуни қизитишган.
21 Dec, 14:40
21-декабрь куни соат 14:13 да Фарғона шаҳар “Мустақиллик” МФЙ Кимёгар кўчасида жойлашган салидор ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги юзасидан хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарувчилар ҳодиса жойига 14:21 да етиб бориб, 14:24 да ўраб олиниб, 14:32 да ёнғин батамом ўчирилган.Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ва зарари аниқланмоқда.Ёнғин оқибатида бир нафар инсон воқеа жойида вафот этган.©ФВБ Матбуот хизмати.
21 Dec, 14:30
Тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев 6 та меҳмонхона ва Американинг Кливленд шифохонаси билан ҳамкорликда тиббиёт муассасаси барпо этишни режалаштирмоқда.
21 Dec, 13:39
Олимлар 400 дан ортиқ касб эгалари ўртасида хотира бўйича тадқиқот ўтказишди.
21 Dec, 12:49
Human Rights Watch (HRW) ташкилоти Исроилнинг Ғазо секторидаги фаластинлик аҳолини тоза сувдан маҳрум қилиши геноцид ва қирғин жиноятлари доирасида кўрилиши мумкинлигини таъкидлади. Ташкилотнинг ҳисоботига кўра, Ғазодаги фаластинликлар яшаб қолиши учун зарур бўлган минимал меъёр — кунига 15 литр сувдан ҳам маҳрум.
21 Dec, 11:59
ОАВнинг хабар беришича, ҳайдовчи Сурия фуқароси бўлган ва буни теракт деб аташмоқда.
21 Dec, 11:09
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси – эр-хотин ва фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этган. Марҳумларнинг оила бошлиғи Б.С. 43 ёшда, хотини Н.С. 35 ёшда ва уларнинг фарзанди Б.М. 8 ёшда бўлган. Ҳодисага қишлоқда табиий газнинг ўчиб қайта ёқилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, Бўстонлиқ туман СТЭнинг дастлабки маълумотномасига кўра, Н.С.нинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида содир бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
21 Dec, 10:20
Бу галги хабар “қаҳрамон”и сифати кафолатланмаган дори воситаларини божхонадан олиб ўтишда бир неча бор 9 ойлик гўдагидан фойдаланишга уринган.
21 Dec, 09:30
Чақнашлар одатда қуёш плазмасининг ажралиши билан бирга содир бўлади. Бунинг оқибатида Ерда магнит бўронлари юзага келади. Маълумотларга кўра, қуёшдаги доғлар гуруҳидаги рентген диапазонида 15 дақиқалик М2.1 чақнаши қайд этилган. Шунингдек, 3928 (С14E68) рентген диапазонида етти дақиқалик М2.5 чақнаши кузатилган.
21 Dec, 08:49
Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳри яқинидаги Шарқий Мидленд аэропортида стюардесса самолётдан қулаб тушди.Ҳодиса 16 декабр куни тушдан кейин йўловчи лайнерини парвозга тайёрлаш вақтида содир бўлган. Стюардесса самолёт эшигини очди кўчма зина ўрнатиладиган жойга қадам қўйди. Бироқ номаълум сабабга кўра у ерда нарвон йўқ эди ва аёл учиш-қўниш йўлагига қулаб тушди. Натижада у оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Маҳаллий авиация маъмурияти ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
21 Dec, 07:59
Кеча қизлар ўртасидаги жанжал ҳақида хабар берган эдик. Улар бошқа қизларни ҳам калтаклаб телефонини синдириб ташлаган видеоси пайдо бўлди
(Холат Самарқанд Каттақўрғонда содир бўлган)
21 Dec, 07:09
Тез орада барча пропан тўлдириш шоҳобчаларида нархлар бундан ҳам арзонлашиши кутилмоқда.
21 Dec, 06:20
Гидрометеорология хизмати раҳбари Шерзод Ҳабибуллаев ўз саҳифасида тезкор маълумот эълон қилди.2024-йил 21-23 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг (Чотқол тизмаси тоғлари) тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади."Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз", дейилади хабарда.