Экология вазирлиги Тошкент туманидаги иссиқхона масъулларини огоҳлантирди
Youtube | Instagram
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент тумани ҳудудида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларга нисбатан чора кўриш мақсадида ўрганиш ўтказган.
Ўрганиш натижаларига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент ҳалқа автомобил йўли бўйлаб 9 та нуқтадаги ҳавода ифлослантирувчи моддалар миқдори ортиб кетганлиги маълум бўлган.
Давлат экологик назорат инспекцияси томонидан ўтказилган мониторингда ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортиб кетган ҳудудларда 38 та иссиқхона мавжудлиги, баъзи иссиқхоналарни иситиш учун шина, целлофан, парранда гўнги ва бошқа зарарли тутун чиқарувчи ашёлардан фойдаланилиши, дудбўронларга фильтр ўрнатилмаганлиги аниқланган.
Youtube | Instagram