ТАЪЛИМДА МАХСУС ПЕДАГОГ
Семинарида махсус педагоглар иш тажрибалари, касбий маҳоратини тайёрлаб келган презентациялари, яратган ўқув методик қўлланмалари, коррекцион машғулотлари орқали намойиш этдилар.
✍️@pophokimligi
Поп тумани ММТБга қарашли умумий ўрта таълим мактаблари, инклюзив таълим синфлари махсус педагогларининг фаолияти натижавийлигини ўрганиш мақсадида "Тўсиқсиз муҳит ва қулай имконият" мавзусида кўргазмали ўқув амалий семинари ўтказилди.
Семинарида махсус педагоглар иш тажрибалари, касбий маҳоратини тайёрлаб келган презентациялари, яратган ўқув методик қўлланмалари, коррекцион машғулотлари орқали намойиш этдилар.
Уларнинг фаолиятларини туман ММТБнинг доимий ҳамкори Ф. Шерматов, туман "Инсон ижтимоий хизматлар" маркази бош мутахассиси D.Тўланбоева, USAID лойиҳасининг "Барча болалар муваффақиятли" лойиҳаси фаслитатори Г.Турсунқулова, 65-мактаб махсус педагоги Ф.Мирзаевалар томонидан атрофлича ўрганилиб, керакли касбий тавсиялар берилди.
✍️@pophokimligi