Масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда «Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» устувор вазифа этиб белгиланди.
Бугун Поп туманида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Хурсанали Рапиқов раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда сектор ҳудуддаги маҳаллалар еттилиги, ИИБ вакиллари хотин-қизлар ва маҳалла бўлими ҳамда соҳага дахлдор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон Қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар танқидий руҳда таҳлил қилинди. Шунингдек йиғилишда 2025 йил январь ва февраль ойларида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар муҳокамаси ўтказилди.
✍️
@sputnikpop