Вазирлар Маҳкамасининг тиззада ёзилган қарори
Ҳукумат маҳаллий бизнес манфаатларини аҳолининг манфаатларидан устун қўйишда давом этмоқда. Ушбу қарорни бошқача изоҳлаш қийин.
Дастлаб, электромобиллар ва бошқа автомобилларнинг импорти қийинлаштирилди — Пскентдаги автодромда мажбурий синов жорий этилди. Ҳозиргача у бирорта ҳам камчиликни аниқламаган. Бироқ, унинг имкониятлари импорт ҳажмининг атиги учдан бир қисмини қоплаб олади. Бундан ташқари, мазкур марказ ўзи қонунчилик доирасида ишлаяптими, деган савол очиқ қолмоқда.
Нотариф чекловлари жорий этилгач, ҳукумат молиявий тўсиқни ҳам кучайтирмоқда (1 майдан):
— 3 йилдан ёшроқ электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробарга оширилади – 30 БҲМ дан 120 БҲМ гача (45 млн сўм / 3462 доллар).
— 3 йилдан катта электромобиллар учун йиғим 2,3 баробарга оширилади – 90 БҲМ дан 210 БҲМ гача (78,75 млн сўм / 6058 доллар).
Расмий жиҳатдан утилизация йиғими чет элдан келтирилган ҳам, маҳаллий ишлаб чиқарилган электромобилларга ҳам тааллуқли, бироқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун имтиёз мавжуд.
2030 йил 1 январгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электромобиллар утилизация йиғимидан озод қилинган. Бундан ташқари, уларнинг бутловчи қисмлари, ускуналари, хомашёси ва эҳтиёт қисмларига божхона божлари қўлланилмайди.
Инвесторлар учун ҳам ишлаб чиқариш жараёнини ўзлаштириш даврида (24 ойгача) божхона божлари ва утилизация йиғимини тўламасдан 10 мингтагача (ишлаб чиқариш ҳажмининг 50% дан ошмаган ҳолда) СКД ёки CБУ (тайёр) электромобилларни олиб кириш рухсат этилади.
Кимлар фойда кўради?
Жиззахдаги BYD заводи (манба) ва АDM Jizzakh (ушбу завод электромобиль ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирган).
UzAutoMotors – ушбу компания ҳам ҳукуматнинг ёпиқ қарорлари асосида утилизация йиғимидан озод қилинган(ми?).
АDM Jizzakh раҳбари 2024 йил июль ойида электромобиллар импортига божларни қайтариш ва автомобилларни фақат расмий дилерлар орқали сотиш тартибини жорий қилиш ҳақида сўров билдирган эди.
Лекин бу қарорда оддий истеъмолчилар зарар кўради.
Газ ва бензин қиммат ва доимий етишмовчиликда бўлган шароитда электромобиллар ягона алтернатив бўлиб қолаётганди. Энди эса улар ҳам кўпчилик учун қимматлашади.
PS. Яна бир бор ҳукумат аҳоли учун муҳим қарорни жамоатчилик муҳокамасига қўймади. Ва, афтидан, ҳужжат шошилинч равишда тиззада ёзилган – ҳаттоки, сарлавҳада "аккумлятор" сўзида хато.
Манба
@platformauzb