platforma.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ўзбекистоннинг янги ички ишлар вазири, генерал-майор Азиз Анварович Тошпўлатов ҳақида бизга нималар маълум?

У 2015–2017 йиллар Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

2017 йил ноябрь – 2019 йил июнь: Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида;

2019 йил июнь – 2020 йил март: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

2020 йил 16 март – 2025 йил март: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.

Генерал-майор унвони берилган.

@platformauzb


РАСМАН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

@platformauzb


Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Ташпулатов Азиз Анварович Ички ишлар вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

@platformauzb


Пулат Раззакович Бабаджанов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.

@platformauzb


Бир қатор педагоглар мажбурий аттестациядан озод этилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига (130-сон, 28.02.2025 й.) кўра, 2025 йил 1 сентябргача:

1️⃣ Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:

▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
▪️педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;

2️⃣ Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:

▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

✅ Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

🔹таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.

@platformauzb


Бугун соат 09:00 дан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланди

Қандай ариза топширилади?

Давлат хизматлари марказларига бевосита бориб;

Ёки онлайн тарзда my.gov.uz порталида қуйидаги ҳавола орқали: my.gov.uz/oz/service/325

Ариза топширувчи ва унинг яқин қариндошлари (аризада кўрсатилган ҳолларда) учун ўртача даромад:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача.

Тошкент шаҳрида: 3 118 500 сўмдан 10 626 000 сўмгача.

Ариза топширувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика ҳудудида мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмаслиги лозим.

@platformauzb


Мактабда наркотик

Тошкентда мактаблар атрофида таркибида наркотик модда мавжуд бўлган конфетлар тарқатадиганлар пайдо бўлди. Ширинлик мана шу кўринишда, асосан болаларга ширинлик мактаб атрофида катта одамлар томонидан берилган, бу ҳолат аввал Қозоғистонда пайдо бўлган эди, ҳозир Ўзбекистон мактабларида ҳам учрашни бошлади.

Бир Америкадан келган дўстимнинг фарзандига мана шунақа конфет беришган. Конфет асосан аёллар томонидан тарқатилмоқда. Конфетни истеъмол қилгандан сўнг тахминан уч-тўрт соатдан кейин таъсир қила бошлайди, боланинг кўз қорачиғи катталашади, ўзини сархўш ҳис қилишни бошлайди.

Фарзандларингизга эҳтиёт бўлинг, хабарни имкон борича кўпроқ одамга тарқатинг. Конфетнинг кўриниши шунақа, асосан пуштиранг, лекин яшил ва кўк ранглари ҳам бор. Фарзандларингизга мактабда биров ширинлик, конфет таклиф қилса, олмасликларини таъкидланг. Мактаб ўқитувчилари ва раҳбарлари, огоҳликни кучайтиринг.

Бектош Хатамов

@platformauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Онанинг дуоси билан Ҳақнинг назарига тушган, онанинг дуоси билан элнинг назарига тушган, улуғ бир даражаларга, имкониятларга эришган фарзандлар борлиги ҳақида эшитганмиз.

Қобил қори Одилжон ўғли

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Трамп ва Зеленский ўртасидаги тортишувни kun.uz ўзбекчага таржима қилибди.

@platformauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Соғлиқни сақлаш вазирига кўра, бешта йирик республика тиббиёт марказини бошқариш чет элликларга берилади. Тиббиёт билан боғлиқ бўлмаган хизматлар ҳам хусусий секторга ўтказилади.

@platformauzb


“Бек ва Лола”: ўзбек мультфильми миллионларни забт этмоқда

Чет элникига ҳавас қилиб юрардик, лекин ўзимизда ҳам миллий қадриятлар, ватанпарварлик ва спорт ҳақида сифатли мультсериал яратса бўлар экан!

“Бек ва Лола” мультфильми YouTube’да 32 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди, 110 мингдан ошиқ обуначи тўплади, ҳаттоки “Бадантарбия” қисми 13 миллион кўриш йиғибди!

Бу шунчаки рақамлар эмас, унинг замирида кўп нарса ётади. Айниқса, бу мультфильм ўзбек анимацияси ривожланаётганининг яққол исботидир. Энг қизиғи, нафақат болалар, балки катталар ҳам томоша қилишяпти.

Аслида, мана шунинг ўзи ҳам битта миллий контент. Унинг сифатли чиқаётгани, одамларга, айниқса, болажонларга манзур келаётгани ҳар қандай кишини қувонтиради. Бир сўз билан айтганда, қилса бўлар экан-ку!

👉 https://youtube.com/@bekvalola?feature=shared


Yangi so‘z va iboralar Jamoatchilik.docx
31.6Kb
Атамалар комиссиясининг ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимларидан иборат гуруҳи янги сўз-атамаларни ўзбекчалаштириб, истеъмолга киритишни таклиф қилмоқда.

Масалан:

Айсберг — музтоғ

Брусчатка — йўлғишт

Камера — бўлма

Доставка — етказиш

Пробег — юрим

Сет — тўплам

Полик — тўшама

Челленж — чорлов

Навигатор — йўллагич

Селфи — ўзчеким

Светофор — йўлчироқ

Акция — ялпи ҳаракат

Кулер — сувлик

Кэшбэк — ҳадя-қайтим

Пауэрбанк — кучлантиргич

Карвинг — мева безакчилиги ва ҳоказо...

@platformauzb


Яхши хабар!

Март ойида ўзбекистонликлар 13 кун дам олади.

@platformauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Рўзадорни кўрганда шайтоннинг аҳволи қандай бўлишини биласизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Бизни кузатишда давом этинг👇
https://t.me/platformauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сунъий интеллект кечаги учрашувни шундай тасвирлади.

@platformauzb


Яхши хабар: табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилди.

Март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0°C даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шундай қарорга келинган.

@platformauzb


Кеча Оқ уйдаги "можаро"лардан кейин катта эҳтимол билан Трампнинг позициялари ўзгариши мумкин. Чунки унинг "босими" иш бермади. Тадбиркор Трамп катта сиёсатда бизнесменча "менталитет" билан ҳаракат қилиб кўрди. Аммо Зеленский тужжор ё артист эмас, у аллақачон жангчига айланган...

Трампнинг очиқчасига Кремлга ён босаётгани кечаги учрашувда аниқ кўринди, буни дунё билди. Энди у ўз тадбиркорлик табиатидан келиб чиқиб вазиятни қайта баҳолаши ҳам мумкин.

Масалан, шартлар масаласида. Дейлик, у Украина ерости маданларига эгалик ҳақида кўп гапирди. Кремль эса унга ўша тур ва ҳажмдаги бойликларни Россиядан қазиб олишни таклиф қилди. Бу нимани кўрсатади? Демак,  Россия ҳеч қачон АҚШга ишонмаган ва бундан кейин ҳам ишонмайди.

Маъданлар масаласида Кремлнинг хавотири шунда эдики, АҚШ Украинага маъдан баҳона кирса,  чиқиб кетиши қийин ва у кейин тўғридан-тўғри Америка билан жанг қилиши керак бўлади. Умуман олганда, Трампнинг глобал сиёсатдаги концептлари ҳам жуда шубҳали.

Масалан, у Россия-Украина урушида Кремлга ён босиб Путинни ўзига оғдирмоқчи ва катта эҳтимол билан замонавий дунёда тобора қудратга энаётган Хитойдан ажратмоқчидек. Аммо бу мумкинми?! 

Тарихий, геосиёсий нуқтаи назардан қараганда, бу қийин масала. Худди сиам эгизакларидек бир бирига маънан ёпишиб бораётган Ёвроосиёдаги бу икки қудрат океаннинг нарги бурчидаги бошқа бир қудратга қараганда бир-бирига барибир яқин, ишончли кўринади. Қолаверса, икки давлат бошқарувида ҳам авторитаризм доминант унсур. Ва яна улар иккисини ҳам глобал дунё саҳнасига олиб чиққан сиёсий эътиқод - айни коммунистик партиядир...

Шундай экан Россия-Хитой муносабатларини "бузиш", Хитойни шу йўл билан яккалаб, унинг жаҳонда шаклланаётган империячилик қутқусини ўчириб қўйиш шунчаки хато қараш.

Вақт ўтиши билан Трамп буни тушунади, тушунмаса, тушунтиришади. АҚШнинг Украина масаласи бўйича сиёсати эса шундан кейингина ўзгариши мумкин.

@platformauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Рўза тутиш бизни нималарга ўргатади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb


🌙 РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2025

@platformauzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Трамп ва Зеленский тортишиб қолди

Трамп: "Бизга нима қилишни ўргатманг. Сиз бизга диктоват қиладиган позицияда эмассиз".

@platformauzb

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.