Миллатчилик - минтақа келажаги учун потенциал хатар
Эҳтиёт бўлайликки, кўза синмасин!
Минтақада миллатчилик кайфиятлари олдин ҳам бўлган. Хусусан, бу ерда этник мансубликка қараб миллий республикалар тузилгач, бу борадаги мунозараларнинг ҳовури хийла кўтарилган ҳам.
Табиийки, бу ўйлаб қилинган иш эди. Бунинг устига, тарихан Туркистон, деб аталувчи жуғрофий ҳудудда тўрт туркий республикага эш қилиб, форсий тилли Тожик Республикасининг яратилиши ҳам Сталиннинг (бу ишларнинг бошида турган Иосиф Виссарионович ўша пайтлар большовойлар жамоасида миллатлар кенгашини бошқарарди) миллатлар масаласини жуда яхши тушунгани ва мўлжални тўғри олганлигини кўрсатади. Зотан, унинг ўзи ҳам кўп миллатли Кавказдан эди.
Хуллас, коммунистлардан старт олган бу қусур ҳалиям давом этаётир. Бу борада беш республикадаги зиёлилар, фаоллар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳеч бирини оқлай олмайсан, одам. Миллатчилик, айирмакашлик, минтақанинг умумий тарихи ва маъданий меросига бўлган айрича даъво барчамизда бор. Ҳеч биримиз оппоқ эмасмиз.
Аммо хавотирланадиган жиҳат шундаки, олдинлари пастки бўғинларда бўлган бундай мунозаралар энди сиёсий жабҳаларга кўчмоқда. Қозоқ бовурларимиз Тўмарисни қозоқ деса, ўзбек Темурни бизники, деса Тожик қардошларимиз Ибн Синони тожик бўлган, деб асабий томоқ йиртса... Шу яхшими? Ўзи нега бундай бўлаётир? Нега замонавий дунёда биз ҳали ҳамон примордализм ботқоғидан чиқолмаётирмиз?!
Энг биринчи сабаб, мактабда ўқиганимиз тарих дарсликларига бориб тақалади. Айнан узоқ йиллар миямизга қуйилган минтақамизнинг совет тарихшунослиги бизни шу кўйга солди,десак ким буни инкор этади?! Демак, масала моҳиятан сиёсий ва ўта нозик. Буни АҚШлик сиёсатшунос Бжезинский ҳам ўз вақтида англаган ва маъжозий маънода минтақамиз давлатларига "Ўрта Осиё Болқонлари" дея ишора қилганди.
Хўш, масала сиёсий ва ўта кўҳна экан, нега бу масала сиёсий доираларга олиб чиқилмайди? Масалан, биздаям сиёсий-ижтимоий масалалар билан шуғулланадиган, жамият, қолаверса, минтақадаги аҳволни ўрганадиган қурум-институтлар бор. Ўзларини ўта сипо ва жиддий тутадиган, бу оламнинг барча сирларини билиб бўлгану ўрганадиган бошқа асрор қолмагандай, юзларида улуғвор хотиржамлик балқиб турган сиёсатчиларимиз, стратегларимиз нега бу ҳақда ўйлашмайди?! Ахир бу минтақа келажаги учун потенциал хатарку...
Уялмай-нетмай катта-катта одамлар айни масалада мунозара бошланса, китоб титкилаб, "... Мана бу тарихий манбага кўра, биз қадимийроқмиз ёки фалончи бизнинг бобомиз" деб ўчакишиб, талашиб ётишса ва бу ёқа йиртишаётганларнинг кўпи ўзини олиму зиёли санаса ҳайрон қоларкансан.
Бизнинг назаримизда бундай баҳслар тугаши жуда қийин. Айниқса, ён-атрофингда оловга мой пуркаб ёки сўнаётган чўғ остида махси ғичирлатиб турадиган "меҳрибонларинг" бўлса. Шундай экан ушбу масалани нега кескин сиёсий мавзу сифатида сиёсатчиларимиз кун тартибига қўймасликлари керак. Ҳолбуки, бу моҳият эътибори билан минтақа давлатларини ажратиб турган чегара масаласи ёки трансчегаравий дарёлар - сув борасидаги тортишувлардан асло кам эмас.
Шукрки, бугунга келиб, чегаралар масаласидаям, сув борасида ҳам келишувларга эришилди. Кўз тегмасин! Аммо миллий айирмачилик, тарих ва маданий мерос талашуви мудом давом этаётир. Ўйлаймизки, айни масалани зиёлилар зиммасига ташламасдан дипломатик йўллар билан ҳал қилишнинг вақти аллақачон келган.
@platformauzb