Геосиёсий ўйинлар қурбони эмас, асосий ўйинчига айланишимиз шарт
(Биринчи мақола)
Бугунги куннинг энг муҳим янгилиги — Nvidia, микрочипларнинг энг йирик америкалик ишлаб чиқарувчиси, Хитой рақобатчиси ChatGPT — DeepSeek иловасининг муваффақияти туфайли бир кунда рекорд даражада -- 600 миллиард долларга арзонлашди.
Янаям очиқроқ айтадиган бўлсак, акциялар қийматининг кескин тушишига Хитойнинг DeepSeek стартапи томонидан атиги 6 миллион долларга яратилган сунъий интеллектнинг янги модели сабаб бўлди.
Nvidia’дан ташқари, IT технологиялари йўналишидаги бошқа Америка гигантларининг ҳам акциялари сезиларли даражада қийматини йўқотди. Капитализациядаги йўқотишлар — триллион доллардан ошди.
Трамп Америка акциялари бозоридаги коллапсдан бир неча соат ўтиб, яримўтказгичларга божхона тарифларини жорий этиш билан таҳдид қилди. АҚШ президенти Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти яратилиши “Америка компаниялари учун рақобатга эътибор қаратиш кераклигини кўрсатувчи сигнал бўлиши керак”, деди.
Бу янгиликларни ўқиб, кеча қўшни давлат маданият вазири билан бўлган ҳолат ва тарихий сиймоларимизнинг қайси миллатга тегишлилиги тўғрисидаги мунозарани эсладим. Яна бир бор ишонч билан таъкидламоқчиманки, бунақа маҳаллий ва биқиқ тушунчалар билан фикр юритиш бугунги кунда ўринсиз ва зарарли. Тўғри тушунинг: ҳозирги даврда эскича, маҳаллий, тор доирада фикр юритиш нафақат беўхшов, балки оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Биз энди собиқ советлар шинели ичида ёхуд парадларда эмасмиз.
Бугунги кунда биз жаҳон сиёсатида социалистик блок парчаланганидан кейин шаклланган тартибнинг бузилиш даврида яшаяпмиз. Ғарб давлатларида етакчи бўлган сўллиберал кун тартиби АҚШда Дональд Трампнинг ғалабасидан кейин шикастга учради ва Европада ҳам ўз позицияларини йўқотишда давом этади. Навбат Германия, Италия ва Буюк Британияга.
Сўллиберал кун тартибининг ўрнини Трамп сиёсати эгаллади. Айрим сиёсатшунослар уни “неоимпериализм” деб атамоқда. Яъни, олдин бўлиниб кетган ресурсларни қайта тақсимлашга интилиш. Бунда кучли давлатлар иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий воситалар орқали кучсизроқ давлатлардан ўзларига фойда келтирувчи натижаларни олиб чиқишга интилишади. Эътибор миллий манфаатлар ва бир томонлама иқтисодий фойдага қаратилади.
Мисоллар талайгина: Гренландияни қўшиб олиш истаги, Панама каналини қайтариб олиш, Канадага 51-штат бўлиш таклифи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Париж иқлим келишувидан чиқиш. Трамп ва унинг жамоаси бундай сиёсий терминларга эътибор қаратмайди, улар фақат ўз мамлакатлари учун энг яхшисини амалга оширишни мақсад қилишган. Шунингдек, уларнинг шиори ҳам ажойиб — “Америка олтин асри бошланади”. ХIХ асрдаги Буюк Британия бош вазири Палмерстон айтганидек, “абадий иттифоқчилар ва доимий душманлар йўқ, лекин давлат манфаатлари абадий ва доимий”.
Бугунги кунда жаҳон сиёсатининг асосий тенденцияси куч ва воситаларни очиқ намойиш қилиш ва ўз мақсадларига эришиш учун улардан фойдаланишдир. Ушбу тенденция мустаҳкамланишга мойил. Кўп томонлама ҳамкорлик ва “юмшоқ куч” ўтмишда қолмоқда.
Тез орада Трамп БМТдан чиқиш истагини эълон қилишса, ажабланмайман. Иккинчи жаҳон уруши натижасида ташкил топган ушбу институт аллақачон ўз ресурсини тугатиб, дунёда давом этаётган маҳаллий ва минтақавий низолар фонида бефойда мунозаралар майдонига айланди.
Эътибор асосан йирик давлатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри келишувлар ва иттифоқларга қаратилади, бу эса турли халқаро платформаларни четлаб ўтишга олиб келади. АҚШнинг асосий иқтисодий ва ҳарбий ўйинчиси сифатида учта асосий манфаат ва ташвиш вектори мавжуд – Хитой, Россия, Яқин Шарқ. Ушбу ўйинчилар ўртасидаги масалалар яқин келажакда яқинлашув ёки қарама-қаршилик орқали ҳал қилиниши кутилмоқда. Бу жиҳатдан бизнинг минтақамиз ўзига хос. У Хитой, Россия ва Яқин Шарқ масалалари учун муҳим бўлган Эрон билан чегаралашган.
Бизнинг минтақамиз нисбатан барқарор ва иқтисодий ўсишни намойиш этмоқда. Биз чегараларни очиб, ҳамкорликни кучайтиряпмиз.
проф. Шерзодхон Қудратхўжа, сиёсий фанлар доктори.
@platformauzb