Европа АҚШдан мустақил бўлиш ҳаракатидами?
Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг Украинага бўлажак ташрифи, халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилиш режалари Европанинг можаронинг музлатилиши ва уни дипломатик воситалар орқали ҳал этишга тайёрланаётганини кўрсатмоқда.
Бирлашган Қироллик, Франция ва Европа Иттифоқининг бошқа асосий ўйинчилари томонидан қўллаб-қувватланаётган ташаббус Европанинг Украинани хавфсизлигини таъминлашда етакчи ролни ўз зиммасига олишга тайёрлигини намойиш этади. Аммо тахминларга кўра, 40 минг ҳарбийдан иборат бўлиши мумкин бўлган тинчликпарвар кучларни жойлаштириш бир нечта муҳим омилларга боғлиқ. Энг аввало, бу Киев ва Москва ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларга эришилишига ва Путиннинг конструктив музокараларга сиёсий тайёрлигига боғлиқ – ҳозирча бундай белги кузатилмаяпти.
Бунга параллел равишда, Рамштейн контакт гуруҳининг сўнгги йиғилишида Зеленскийнинг бундай қадамлар зарурлиги ҳақидаги баёнотлари Киевнинг ўз позицияларини мустаҳкамлаш ва тажовузнинг қайта бошланишига қарши қўшимча кафолатлар яратишга интилишини тасдиқлайди. Париж ва Лондоннинг қўллаб-қувватлаши бу масала бўйича Европа етакчилари ўртасида консенсус мавжудлигини кўрсатади, бу эса Москва учун муҳим сигнал бўлиши мумкин.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, бу муҳокамалар Трампнинг Оқ уйга қайтиши фонида бўлиб ўтмоқда. Унинг АҚШнинг тинчликпарвар миссияда иштирок этмаслик позицияси Европа лидерлигини кучайтириш учун қўшимча имконият яратади. Бу икки томонлама қийинчилик туғдиради. Бир томондан, Европа кенг кўламли ҳарбий операцияни мувофиқлаштириши керак бўлади, иккинчи томондан эса, бу ташаббус Москва томонидан унинг таъсир доирасига тўғридан-тўғри аралашув сифатида қабул қилинмаслиги таъминланиши зарур.
Тинчликпарвар кучларни жойлаштириш истиқболи Европанинг стратегик мустақилликка тайёрлигини синовдан ўтказувчи ўзига хос тестга айланмоқда. Агар ташаббус амалга ошса, у нафақат Украинани хавфсизлигини кучайтиради, балки Европа давлатларининг ўз чегараларидаги инқирозларни ҳал қилиш учун бирлаша олиш қобилиятини намоён этади. Аммо бу режаларнинг муваффақияти кўп омилларга боғлиқ бўлиб, улар орасида халқаро кўмак даражаси, фронтдаги динамика ва Россиянинг муросага тайёрлиги муҳим ўрин тутади.
Соня Пинхасова, мустақил тадқиқотчи.
@platformauzb